Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.12.2017 й. 961-сон "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тўғрисидаги низомни ҳамда айрим идоравий мансуб ташкилотларнинг уставларини тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.12.2017 й.

N 961



Ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ҲАМДА АЙРИМ ИДОРАВИЙ МАНСУБ

ТАШКИЛОТЛАРНИНГ УСТАВЛАРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


1-илова. Ўзбекистон Республикаси Халқ

таълими вазирлиги тўғрисида Низом

          

2-илова. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими

вазирлигининг Республика таълим маркази Устави

          

3-илова. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими

вазирлигининг Ўқувчиларни касб-ҳунарга

йўналтириш ва психологик-педагогик

республика ташхис маркази Устави

         

4-илова. А. Авлоний номидаги халқ таълими тизими

раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш

ва малакасини ошириш институтининг Устави



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3304-сон қарорини ижро этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Республика таълим марказининг устави 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис марказининг устави 3-иловага мувофиқ;

А. Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг устави 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири У.И. Иноятов зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 4 декабрь