Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 05.02.2018 й. 01/19-10/09-сон "Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш миллий стандарти (8-сон МБМС) "Хусусийлаштириш мақсадида мулк қийматини баҳолаш"нинг 52-бандига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 01.03.2018 й. 2025-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

01.03.2018 й.

N 2025-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН КОРХОНАЛАРГА

КЎМАКЛАШИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

05.02.2018 й.

N 01/19-10/09


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш

миллий стандарти (8-сон МБМС) "Хусусийлаштириш

мақсадида мулк қийматини баҳолаш"нинг 52-бандига

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-454-сон "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2009 йил 6 октябрдаги 01/19-18/20-сон қарори (рўйхат рақами 2025, 2009 йил 28 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 44-сон, 474-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш миллий стандарти (8-сон МБМС) "Хусусийлаштириш мақсадида мулк қийматини баҳолаш"нинг 52-бандига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                  Р. Гулямов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш

миллий стандарти (8-сон МБМС) "Хусусийлаштириш

мақсадида мулк қийматини баҳолаш"нинг 52-бандига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. "б" кичик банднинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар янги аниқланган объектлар ва баланс қийматига эга бўлмаган объектлар баҳоланиши лозим бўлса, эскириш миқдори баҳоловчи томонидан экспертиза асосида баҳолаш санасидаги ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб белгиланади;".


2. "ж" кичик банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"агар улар бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари билан белгиланган активлар ва мажбуриятларни тан олиш мезонларига жавоб бермаса, уларнинг қиймати тўланадиган фойда солиғи (муддати кечиктирилган даромад учун) ёки мазкур солиқдан тежалган сумма (муддати кечиктирилган харажатлар учун) бўйича ҳисобланади.

Тўланадиган солиқ суммаси ёки унинг тежаш суммаси ушбу солиқнинг амалдаги ставкасини муддати кечиктирилган харажатлар ва даромадларнинг баланс қийматига кўпайтириш йўли билан ҳисобланади;".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 1 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 5 март, 9-сон, 164-модда