Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 189-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2017-69-сон, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 01/15-1-10/36-сон "Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун суғурталовчиларга жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги 29.12.2017 й. Қарори (АВ томонидан 17.01.2018 й. 1842-5-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.01.2018 й.

N 1842-5

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.12.2017 й.

N 189


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

29.12.2017 й.

N 2017-69


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН КОРХОНАЛАРГА

КЎМАКЛАШИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

29.12.2017 й.

N 01/15-1-10/36


ҚАРОРИ



Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун

ҳужжатларини бузганлиги учун суғурталовчиларга

жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги

низомнинг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сон "Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 11 июлдаги 77, 2008-33-сон ва Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 2008 йил 26 июндаги 13-сон қарори (рўйхат рақами 1842, 2008 йил 15 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 34-сон, 337-модда) билан тасдиқланган Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун суғурталовчиларга жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жарима санкцияларининг суммалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказилади.".


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Д. Кучкаров

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Хусусийлаштирилган корхоналарга

кўмаклашиш ва рақобатни

ривожлантириш давлат

қўмитаси раиси

Р. Гулямов

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 22 январь, 3-сон, 58-модда