Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Адлия вазирининг 25.06.2018 й. 331-мҳ-сон "Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 25.06.2018 й. 2420-5-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.06.2018 й.

N 2420-5




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

25.06.2018 й.

N 331-мҳ


БУЙРУҒИ




Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий

ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник

расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар

ва қўшимча киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сон "Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 1 февралдаги 29-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 2420, 2013 йил 1 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 5-сон, 65-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳамда Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилишини ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида нашр этилишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари М. Истамов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                     Р. Давлетов






Буйруққа

ИЛОВА



Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий

ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник

расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сон "Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини (бундан буён матнда лойиҳа деб юритилади) тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартибини белгилайди.

Мазкур Йўриқнома Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларига нисбатан тавсиявий тусга эга.".


2. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорларни қабул қилишдан олдин лойиҳани тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимларига (бундан буён матнда ҳудудий адлия органлари деб юритилади) ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим қилиши шарт.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органининг юридик хизмати ходими лойиҳаларни тегишли ҳудудий адлия органига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун киритилишини таъминлайди.".


3. Қуйидаги мазмундаги 3-1 ва 3-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"3-1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилиши лозим.

3-2. Ҳуқуқий экспертиза якуни бўйича ҳудудий адлия органининг ижобий хулосаси мавжудлиги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишнинг мажбурий шарти ҳисобланади.".


4. 6-банддаги "адлия бошқармаларида" деган сўзлар "ҳудудий адлия органларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 54-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"лойиҳанинг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилганлиги ва унинг натижалари ҳақидаги маълумотлар;".


6. VIII бобнинг номидаги "адлия бошқармасида" деган сўзлар "ҳудудий адлия органида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 68 ва 85-бандлардаги "адлия бошқармасига" деган сўзлар "ҳудудий адлия органига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 69-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"69. Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳалари мазкур Кенгашлар сессиялари ўтказилишидан камида беш кун олдин ҳудудий адлия органига тақдим этилади.

Ҳудудий адлия органлари томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмаган халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари қарорларининг лойиҳалари Кенгаш муҳокамаларига киритилмайди.".


9. 70-банддаги "адлия бошқармасининг" ва "адлия бошқармасига" деган сўзлар тегишлича "ҳудудий адлия органининг" ва "ҳудудий адлия органига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. 71-бандда:

биринчи хатбошисидаги "адлия бошқармалари" деган сўзлар "ҳудудий адлия органи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"маълумотномада лойиҳанинг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилганлиги ва унинг натижалари тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилмаган бўлса.".


11. 72-банднинг биринчи хатбошисидаги "Адлия бошқармалари" деган сўзлар "Ҳудудий адлия органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12. 73 ва 74-бандлардаги "адлия бошқармалари" деган сўзлар "ҳудудий адлия органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


13. 81-банднинг олтинчи хатбошисидаги ҳамда 83-банднинг бешинчи хатбошисидаги "адлия бошқармаси" деган сўзлар "ҳудудий адлия органи" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


14. 84-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"84. Ушбу Йўриқноманинг 81 ва 83-бандларида кўрсатилган хулосалар икки нусхада тузилиб, ҳудудий адлия органининг масъул ходими томонидан имзоланади ва ҳудудий адлия органи раҳбари ёки унинг биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланади.

Хулосаларнинг бир нусхаси мазкур Йўриқноманинг 4, 4-2 ва 5-иловаларида келтирилган шаклга мувофиқ кузатув хати билан тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органига юборилади.".


15. 87-бандда:

биринчи хатбошисидаги "Адлия бошқармаларида" деган сўзлар "Ҳудудий адлия органида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисидаги "адлия бошқармаларининг" деган сўзлар "ҳудудий адлия органининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


16. 4-1-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.


17. 1-5-иловалар мазкур ўзгартиришлар ва қўшимчанинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.






Ўзгартиришлар ва қўшимчага

ИЛОВА



"Йўриқномага

1-ИЛОВА


Намуна

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ


СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ

АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ


БОЙСУН ТУМАН

АДЛИЯ БЎЛИМИ

      



МИНИСТЕРСТВО ЮСТИЦИИ

РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН


УПРАВЛЕНИЕ ЮСТИЦИИ

СУРХАНДАРЬИНСКОЙ ОБЛАСТИ


ОТДЕЛ ЮСТИЦИИ

БАЙСУНСКОГО РАЙОНА

190400, Бойсун тумани,

Олмазор кўчаси, 19 уй

Тел.: (99876) 335 45 52,

Факс: (99876) 335 45 52


190400, Байсунский район,

улица Алмазар, 19

Тел.: (99876) 335 45 52,

Факс: (99876) 335 45 52

2018 йил 9 январь 02/2166-сон

Бойсун туман ҳокимлиги

2018 йил 7 январдаги

1-98-сон хат юзасидан




томонидан "Туманда тоза ҳаво ойлигини ўтказиш тўғрисида"ги қарор лойиҳаси кўриб чиқилди.

(ҳудудий адлия органининг номи)


"Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуннинг 3-моддасига асосан норматив-ҳуқуқий ҳужжат ушбу Қонунга мувофиқ қабул қилинган, умум мажбурий давлат кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий нормаларни белгилашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжатдир.

Мазкур қарор лойиҳаси ўз хусусиятига кўра ҳудудий адлия органида ҳуқуқий экспертизадан ўтказиладиган ҳужжатлар тоифасига кирмайди.

Ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмайдиган ҳужжатлар қонун ҳужжатларига зид бўлган нормаларни ўз ичига олмаслиги зарур.


Илова: қарор лойиҳаси ___ варақда.




Б. Нажимов

(ҳудудий адлия органи раҳбарининг лавозими)



   





"Йўриқномага

1-1-ИЛОВА


Намуна

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

ADLIYA VAZIRLIGI


SIRDARYO VILOYAT

ADLIYA BOSНQARMASI



MINISTRY OF JUSTICE OF TНE

REPUBLIC OF UZBEKISTAN


DEPARTMENT OF JUSTICE

OF SYRDARYA REGION

120100, Гулистон шаҳри,

Ал-Хоразмий кўчаси, 24-уй.

Tел: (3672) 25-00-93, Факс: 25-09-69

sirdaryo @minjust.gov.uz


24, Al-Нorazmy Street,

Gulistan city, 120100

Phone: (3672) 25-00-93, Fax: 25-09-69

e-mail: sirdaryo @minjust.gov.uz

2018 йил 9 январь 02/2166-сон

Сирдарё вилоят ҳокимлиги

2018 йил 7 январдаги

1-98-сон хат юзасидан

     

___________________________ томонидан "2018 йил учун бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган

                (ҳудудий адлия органининг номи)

бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг миқдорларини белгилаш тўғрисида"ги қарор лойиҳаси кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорининг 4-бандига асосан барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари лойиҳани ишлаб чиқувчи ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилиши лозим.

Бироқ, тақдим этилган ҳужжат лойиҳаси бўйича юридик хизмат ходимининг маълумотномасида лойиҳанинг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилганлиги ва унинг натижалари ҳақидаги маълумотлар кўрсатилмаган.

Юқоридагиларга асосан, Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома(рўйхат рақами 2420, 2013 йил 1 февраль)нинг 71-бандига асосан мазкур ҳужжат лойиҳаси ҳуқуқий экспертиза ўтказилмасдан қайтарилади.

Тегишли ҳужжат лойиҳаси "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонун ҳамда Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 2420, 2013 йил 1 февраль) талаблари эътиборга олинган ҳолда тақдим қилинган тақдирда, у белгиланган тартибда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади.


Илова: қарор лойиҳаси ___ варақда.




Б. Нажимов

(ҳудудий адлия органи раҳбарининг лавозими)



     





Йўриқномага

2-ИЛОВА



Намуна



ТАСДИҚЛАЙМАН






(лавозими)





(ҳудудий адлия органи раҳбарининг Ф.И.О.)


М.Ў.







(имзо)




томонидан норматив-ҳуқуқий


(ҳудудий адлия органининг номи)


ҳужжат лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш юзасидан

ХУЛОСА

2018 йил "30" январь

Гулистон шаҳри

"Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ Оқ олтин туман ҳокимининг "Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни 2019 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилганда қуйидагилар

АНИҚЛАНДИ:


Тақдим этилган қарор лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ишлаб чиқилган.

Оқ олтин туман ҳокимининг "Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни 2019 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонун, Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 2420, 2013 йил 1 февраль) ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига зид эмас.

Юқоридагиларга кўра, тақдим этилган қарор лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича

ХУЛОСА ҚИЛИНДИ:


Оқ олтин туман ҳокимининг "Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни 2019 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ишлаб чиқилганлиги, шунингдек қонунчилик техникаси қоидалари талабларига мувофиқлиги қайд этилсин.






                   Б. Атемов

(ҳуқуқий экспертиза ўтказган шахснинг лавозими)







Йўриқномага

2-1-ИЛОВА



Намуна



ТАСДИҚЛАЙМАН






(лавозими)





(ҳудудий адлия органи раҳбарининг Ф.И.О.)


М.Ў.







(имзо)




томонидан норматив-ҳуқуқий


(ҳудудий адлия органининг номи)


ҳужжат лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш юзасидан

ХУЛОСА

2018 йил "30" март

Гулистон шаҳри

"Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ Оқ олтин туман ҳокимининг "Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни 2019 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилганда қуйидагилар


АНИҚЛАНДИ:


Тақдим этилган қарор лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ишлаб чиқилган.

Ушбу қарор лойиҳасида қонунчилик техникаси қоидалари талаблари бузилган. Хусусан, Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 2420, 2013 йил 1 февраль) 11-бандига мувофиқ хорижий тилларнинг атамалари, давлат тилида тенг маъноли сўзлар ва тушунчалар бўлган тақдирда лойиҳада қўлланилишига йўл қўйилмайди. Бироқ, тақдим этилган қарор лойиҳасида "ООО" қисқартмаси қўлланилган.

Шунингдек, мазкур Йўриқноманинг 21-бандига асосан бандлар лойиҳанинг бошидан охиригача кетма-кет рақамланади. Бироқ, тақдим этилган қарор лойиҳасида 3-банддан кейин 5-банд кўрсатилган.

Юқоридагиларга кўра, тақдим этилган қарор лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича

ХУЛОСА ҚИЛИНДИ:


Оқ олтин туман ҳокимининг "Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни 2019 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ишлаб чиқилганлиги, шунингдек қонунчилик техникаси қоидалари талабларига мувофиқ қайта кўриб чиқилиши зарурлиги қайд этилсин.

Қарор лойиҳасида қўлланилган "ООО" деган қисқартма "МЧЖ" деган қисқартма билан алмаштирилиши ҳамда лойиҳанинг бандлари изчил кетма-кетликда рақамланиши лозим.




            Б. Атемов

(ҳуқуқий экспертиза ўтказган шахснинг лавозими)







Йўриқномага

3-ИЛОВА



Намуна



ТАСДИҚЛАЙМАН






(лавозими)





(ҳудудий адлия органи раҳбарининг Ф.И.О.)


М.Ў.







(имзо)




томонидан норматив-ҳуқуқий


(ҳудудий адлия органининг номи)


ҳужжат лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш юзасидан

ХУЛОСА

2018 йил "9" январь

Гулистон шаҳри

"Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомга асосан Сирдарё вилоят Оқ олтин туман халқ депутатлари Кенгашининг "Оқ олтин туманида жамоат тартибини сақлаш, ободонлаштириш ҳамда санитария қоидаларига риоя қилинишини тартибга солиш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилганда қуйидагилар


АНИҚЛАНДИ:


Оқ олтин туман халқ депутатлари Кенгаши қарори лойиҳасининг 6-бандида ушбу қарор ижросини назорат қилиш "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг Оқ олтин тумани бўлимига юклатилган.

Ўзбекистон Республикаси "Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонунининг 5-моддасига мувофиқ, нодавлат нотижорат ташкилотлари ўз фаолиятида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан мустақилдир, қонунларда назарда тутилганидан бошқа ҳолларда уларга ҳисобот бермайди ҳамда уларнинг назорати остида бўлмайди.

Шунга кўра, тақдим этилган лойиҳанинг 6-банди "Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонун талабларига мувофиқ қайта кўриб чиқилиши лозим.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 2420, 2013 йил 1 февраль) 11-бандига асосан хорижий тилларнинг атамалари, давлат тилида тенг маъноли сўзлар ва тушунчалар бўлган тақдирда лойиҳада қўлланилишига йўл қўйилмайди. Бироқ, тақдим этилган лойиҳанинг 2, 3 ва 4-бандларида "перекрёстка" деган сўз қўлланилган.

Шунингдек, тақдим этилган лойиҳада айрим орфографик хатоликларга йўл қўйилган.

Шунга асосан, ҳужжат матнида йўл қўйилган грамматик, орфографик ва пунктуацион хатоликлар бартараф этилиши керак.

Юқоридагиларга асосан, тақдим этилган қарор лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича

ХУЛОСА ҚИЛИНДИ:


Оқ олтин туман халқ депутатлари Кенгашининг "Оқ олтин туманида жамоат тартибини сақлаш, ободонлаштириш ҳамда санитария қоидаларига риоя қилинишини тартибга солиш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси қонун ҳужжатлари талаблари асосида ишлаб чиқилмаганлиги ва қонунчилик техникаси талабларига номувофиқлиги қайд этилсин.




           Б. Атемов

(ҳуқуқий экспертиза ўтказган шахснинг лавозими)






"Йўриқномага

4-ИЛОВА


Намуна

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ


СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ

АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ


БОЙСУН ТУМАН

АДЛИЯ БЎЛИМИ



МИНИСТЕРСТВО ЮСТИЦИИ

РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН


УПРАВЛЕНИЕ ЮСТИЦИИ

СУРХАНДАРЬИНСКОЙ ОБЛАСТИ


ОТДЕЛ ЮСТИЦИИ

БАЙСУНСКОГО РАЙОНА

190400, Бойсун тумани,

Олмазор кўчаси, 19 уй

Тел.: (99876) 335 45 52,

Факс: (99876) 335 45 52


190400, Байсунский район,

улица Алмазар, 19

Тел.: (99876) 335 45 52,

Факс: (99876) 335 45 52

2018 йил 9 январь 02/2166-сон

Бойсун туман ҳокимлиги

2018 йил 7 январдаги

1-98-сон хат юзасидан


__________________________________ "Йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда йўловчи ва транспорт воситаларининг ҳаракат

                (ҳудудий адлия органининг номи)

хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида"ги қарор лойиҳаси қонун ҳужжатлари ва қонунчилик техникаси қоидалари талабларига мувофиқлигини билдиради.

Ахборот тариқасида маълум қилинадики, мазкур қарор қабул қилингандан кейин расмий нашрларда эълон қилиниши, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 355-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтига қўйиладиган асосий талабларга мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органининг расман эълон қилингандан кейин бир кундан кечикмай расмий веб-сайтига жойлаштирилиши, шунингдек Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат ҳисоби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1856, 2008 йил10 сентябрь) мувофиқ 3 кун ичида давлат ҳисобига олиш учун қоғоз ва электрон шаклларда _____________________________га тақдим қилиниши лозим.

                                                                 (ҳудудий адлия органининг номи)


Илова: қарор лойиҳаси ___ варақда.




Б. Нажимов

(ҳудудий адлия органи раҳбарининг лавозими)






"Йўриқномага

4-1-ИЛОВА


Намуна

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ


СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ

АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ


БОЙСУН ТУМАН

АДЛИЯ БЎЛИМИ



МИНИСТЕРСТВО ЮСТИЦИИ

РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН


УПРАВЛЕНИЕ ЮСТИЦИИ

СУРХАНДАРЬИНСКОЙ ОБЛАСТИ


ОТДЕЛ ЮСТИЦИИ

БАЙСУНСКОГО РАЙОНА

190400, Бойсун тумани,

Олмазор кўчаси, 19 уй

Тел.: (99876) 335 45 52,

Факс: (99876) 335 45 52


190400, Байсунский район,

улица Алмазар, 19

Тел.: (99876) 335 45 52,

Факс: (99876) 335 45 52

2018 йил 30 март 11-12-224/2-сон

Бойсун туман ҳокимлиги

2018 йил 28 мартдаги

1-100-сон хат юзасидан


_____________________________ томонидан "Ижтимоий муҳофазага муҳтож,иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда

      (ҳудудий адлия органининг номи)

рақобатлаша олмайдиган шахсларни 2019 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида"ги қарор лойиҳаси қонун ҳужжатларига мувофиқлиги билдирилади. Шунингдек, қарор лойиҳаси қонунчилик техникаси қоидалари талабларига мувофиқ қайта кўриб чиқилиши зарур.

Қарор лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича хулосада кўрсатиб ўтилган камчиликлар бартараф этилгандан сўнг қабул қилиниши лозим.

Ахборот тариқасида маълум қилинадики, мазкур қарор қабул қилингандан кейин расмий нашрларда эълон қилиниши, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 355-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтига қўйиладиган асосий талабларга мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органининг расман эълон қилингандан кейин бир кундан кечикмай расмий веб-сайтига жойлаштирилиши, шунингдек Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат ҳисоби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1856, 2008 йил 10 сентябрь) мувофиқ 3 кун ичида давлат ҳисобига олиш учун қоғоз ва электрон шаклларда _____________________________га тақдим қилиниши лозим.

                                                                     (ҳудудий адлия органининг номи)


Илова: қарор лойиҳаси ___ варақда.




Б. Нажимов

(ҳудудий адлия органи раҳбарининг лавозими)







"Йўриқномага

5-ИЛОВА


Намуна

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ


СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ

АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ


БОЙСУН ТУМАН

АДЛИЯ БЎЛИМИ



МИНИСТЕРСТВО ЮСТИЦИИ

РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН


УПРАВЛЕНИЕ ЮСТИЦИИ

СУРХАНДАРЬИНСКОЙ ОБЛАСТИ


ОТДЕЛ ЮСТИЦИИ

БАЙСУНСКОГО РАЙОНА

190400, Бойсун тумани,

Олмазор кўчаси, 19 уй

Тел.: (99876) 335 45 52,

Факс: (99876) 335 45 52


190400, Байсунский район,

улица Алмазар, 19

Тел.: (99876) 335 45 52,

Факс: (99876) 335 45 52

2018 йил 9 январь 02/2166-сон

Бойсун туман ҳокимлиги

2018 йил 7 январдаги

1-98-сон хат юзасидан


___________________________________ "Йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда йўловчи ва транспорт воситаларининг ҳаракат

             (ҳудудий адлия органининг номи)

хавфсизлигинитаъминлаш тўғрисида"ги қарор лойиҳаси қонун ҳужжатлари ва қонунчилик техникаси қоидалари талабларига номувофиқлигини билдиради.

Мазкур хатнинг иловасига мувофиқ хулосада кўрсатилган камчиликларбартараф этилиб, тегишли қарор лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун _________________________га қайта тақдим этишингиз мумкин.

(ҳудудий адлия органининг номи)


Илова: қарор лойиҳаси, ҳуқуқий экспертиза натижалари бўйича хулоса ___ варақда.




Б. Нажимов

(ҳудудий адлия органи раҳбарининг лавозими)



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 25 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 2 июль, 26-сон, 522-модда