Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат божхона қўмитасининг 31.05.2018 й. 01-02/12-42-сон "Товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига амалда олиб келиниши пайтигача божхона органларига дастлабки божхона декларациясини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 18.06.2018 й. 2418-4-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.06.2018 й.

N 2418-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

31.05.2018 й.

N 01-02/12-42


ҚАРОРИ



"Товарлар Ўзбекистон Республикаси

божхона ҳудудига амалда олиб келиниш

пайтигача божхона органларига дастлабки

божхона декларациясини тақдим этиш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 28 январдаги 01-02/12-9-сон "Товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига амалда олиб келиниши пайтигача божхона органларига дастлабки божхона декларациясини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 2418, 2013 йил 30 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 5-сон, 63-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор 2018 йил 1 июлдан кучга киради.



Раис                                                              М. Азимов






Қарорга

ИЛОВА



"Товарлар Ўзбекистон Республикаси

божхона ҳудудига амалда олиб келиниши

пайтигача божхона органларига дастлабки

божхона декларациясини тақдим этиш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорга киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сон "Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 379-сон "Ташқи савдо операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиботларни либераллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:".


2. Низомда:


а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сон "Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 379-сон "Ташқи савдо операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиботларни либераллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ дастлабки божхона декларациясини тақдим этган ҳолда "эркин муомалага чиқариш" (кейинги ўринларда - импорт деб юритилади) божхона режимига жойлаштириладиган товарларни декларациялаш тартибини белгилайди.";


б) 1-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Агар хавфни аниқлашда фойдаланиладиган дастурий таъминот томонидан хавф аниқланмаганда, товарларни бевосита чегара ўтказиш пунктларида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига ушбу товарларни эркин муомалага чиқариш орқали дастлабки декларациялаш ҳуқуқи берилади.";


в) 5-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ДБД Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 2773, 2016 йил 6 апрель) 5-боби Товарларни эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштиришда БЮДни тўлдириш талабларига мувофиқ тўлдирилади. Бунда ДБДнинг 1-графаси 1-бўлмасида "ПР" ҳарфли белги кўрсатилади.";


г) 7-банддаги "божхона кўригидан" деган сўзлар "божхона назоратидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 8-банддаги "кўригига тақдим қилинишидан" деган сўзлар "назоратидан ўтказилишидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


е) 9-банд иккинчи хатбошисидаги "товарларни божхона кўриги амалга оширилгунга қадар" деган сўзлар "товарлар божхона назоратидан ўтказилгунга қадар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ж) 10-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. ДБДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш Божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2784, 2016 йил 10 май) талабларига мувофиқ амалга оширилади.";


з) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Тақдим этилган ДБДда кўрсатилган товарлар етиб келгандан сўнг, тўлиқ БЮД тақдим этилади. Тўлиқ БЮДни тақдим этиш муддати ДБД тақдим этилган кундан эътиборан ўттиз календарь кундан ошиб кетмаслиги лозим.";


и) қуйидаги мазмундаги 11-1-банд билан тўлдирилсин:

"11-1. Тўлиқ БЮД Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисида"ги йўриқнома (рўйхат рақами N 2773, 2016 йил 6 апрель) талабларига мувофиқ қуйидаги хусусиятларни инобатга олган ҳолда тўлдирилади:

а) 1-графаси биринчи бўлмасида "ИМ" белгиси кўрсатилади;

б) 1-графаси учинчи бўлмасида "ППР" ҳарфли белгиси кўрсатилади.

в) БЮДга айнан ДБДга берилган тартиб рақам қўйилади ва улар бир-биридан ажралмас қисмлар ҳисобланади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 19 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 25 июнь, 25-сон, 502-модда