Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 29.06.2018 й. 3029-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 28.04.2018 й. 16/9-сон қарори билан тасдиқланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 29 июнда 3029-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2018 йил 28 апрелдаги

16/9-сон қарорига

ИЛОВА



Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан

валюта айирбошлаш операцияларини амалга

ошириш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги, "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги ПҚ-3620-сон "Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ тижорат банклари томонидан жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


автоматлаштирилган банк шохобчаси - халқаро тўлов карталаридаги маблағларни нақд миллий ёки чет эл валютасида ечиб олиш, нақд чет эл валютасини нақд миллий валютага айирбошлаш ва бошқа чакана тўловларни амалга ошириш имконини берувчи ускуна ёки ускуналардан иборат мажмуа;


банк картаси - тижорат банки томонидан эмиссия қилинган, персонализацияланган, тўлов воситаси сифатида ишлатиладиган ва ўз сақловчисига банк ҳисобварағидаги маблағлари доирасида операцияларни, жумладан ҳисобварақ орқали нақд пулсиз ҳисоб-китобларни (тўловларни) амалга ошириш, ундан нақд пул маблағларини ёки банк кредитини олиш имконини берувчи тўлов картаси;


банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш дастури - чет эл валютасининг олди-сотди операцияларини амалга оширилиши ва халқаро тўлов карталаридан пул маблағларининг муддатли омонатларга ўтказилишини ва бошқа чакана тўловларни амалга оширишни таъминловчи резидент жисмоний шахсларнинг масофадан туриб бошқариш имконини берувчи махсус дастур (бундан буён матнда махсус дастур деб юритилади);


валюта айирбошлаш шохобчаси - резидент ва норезидент жисмоний шахсларнинг (бундан буён матнда жисмоний шахслар деб юритилади) нақд ёки халқаро тўлов карталаридаги чет эл валютасини нақд миллий валютага айирбошлаш, халқаро тўлов карталардаги маблағларни нақд шаклда ечиб бериш ва жисмоний шахсларга нақд чет эл валютасини сотиш операцияларини, шунингдек ушбу Низомда белгиланган бошқа банк хизматларини кўрсатувчи турғун шохобча;

кунлик ҳужжатлар - операцион кун давомида расмийлаштирилган валюта айирбошлаш операциялари ҳисобини юритиш ҳужжатлари;


қимматликлар - миллий ва чет эл валюталари;


операцион кун - жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш учун тижорат банки томонидан белгиланган вақт;


халқаро тўлов картаси - халқаро тўлов тизимлари билан келишувга асосан эмиссия қилинган чет эл валютасидаги халқаро тўлов картаси;


шахсни тасдиқловчи ҳужжат - жисмоний шахснинг паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёхуд Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчилари учун ҳарбий гувоҳнома (билет);


якка тартибдаги тадбиркор - юридик шахс мақомини олмасдан фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркор (бундан буён матнда ЯТТ деб юритилади).


2. Резидент жисмоний шахсларга валюта айирбошлаш операциялари валюта айирбошлаш шохобчалари, чакана амалиётлар кассалари, автоматлаштирилган банк шохобчалари, банкоматлар, махсус дастур ҳамда тижорат банкларининг тегишли таркибий бўлинмалари орқали мазкур Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Норезидент жисмоний шахсларга валюта айирбошлаш операциялари валюта айирбошлаш шохобчалари, чакана амалиётлар кассалари, автоматлаштирилган банк шохобчалари ҳамда банкоматлар орқали мазкур Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.


3. Тижорат банклари ўзларининг расмий веб-сайтларида, банк биносида (ахборотлар бурчагида) ҳамда валюта айирбошлаш шохобчасида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ мазкур Низомнинг 1-иловасида белгиланган намунавий маълумотларни жойлаштириши зарур.


4. Чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш курслари тижорат банклари томонидан чет эл валютасига бўлган талаб ва таклифни ҳисобга олган ҳолда мустақил равишда белгиланади.

Операцион кун давомида тижорат банки томонидан чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш курси ўзгартирилиши мумкин.


5. Чет эл валютасини айирбошлаш операциялари базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари миқдорига тенг бўлган ёки ундан ошган ҳолларда, жисмоний шахслардан шахсини тасдиқловчи ҳужжат (ЯТТдан қўшимча равишда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси) талаб этилади (чет эл валюталарини сотиш операцияси бундан мустасно) ва ушбу ҳужжат нусхалари операцияларни амалга оширган ходимлар томонидан банк кунлик ҳужжатларига тикиб қўйилади.


2-БОБ. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН

НАҚДСИЗ ШАКЛДА ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИНИ СОТИШ

ОПЕРАЦИЯСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

6. Тижорат банклари томонидан нақдсиз шаклда чет эл валютасини сотиш операциясини амалга ошириш банк раҳбарининг буйруғига асосан банкнинг тегишли таркибий бўлинмасига (бундан буён матнда таркибий бўлинма деб юритилади) юклатилади.

Таркибий бўлинма томонидан чет эл валютасини резидент жисмоний шахсларга, шу жумладан ЯТТга сотиш халқаро тўлов карталаридан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.


7. Таркибий бўлинмада тўлов терминаллари, ҳисоблаш техникаси, тегишли дастурий таъминотга эга бўлган Банклараро ягона электрон тизимга (бундан буён матнда электрон тизим деб юритилади) уланган компьютер техникаси, телефон алоқаси, ёнмайдиган темир сейф, ёнғин хавфсизлиги сигнализацияси ва видеокузатув камералари бўлиши лозим.


8. Банк раҳбарининг тегишли буйруғисиз таркибий бўлинма ходимлари томонидан ўзларига юклатилган вазифаларни бошқа шахсларга топшириш тақиқланади.


9. Халқаро пул ўтказмалари бўйича қабул қилинган миллий валютани чет эл валютасига ёки халқаро тўлов карталари орқали тўловлар амалга оширилганда чет эл валютасини миллий валютага автоматик тарзда айирбошлаш операциялари таркибий бўлинма томонидан амалга оширилади.


10. Резидент жисмоний шахс чет эл валютасини сотиб олиш учун тижорат банкининг таркибий бўлинма мутахассисига шахсини тасдиқловчи ҳужжатини, ЯТТ эса қўшимча равишда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномасини тақдим этади ҳамда таркибий бўлинма мутахассиси ҳужжатлардан нусха олади ва аслини қайтариб беради.

11. Таркибий бўлинма томонидан резидент жисмоний шахсга чет эл валютаси банкнинг чакана амалиётлар кассасига топширилган нақд миллий валюта ёки банк картасидаги ёхуд депозит ҳисобварағидаги миллий валюта миқдори доирасида сотиш операцияси амалга оширилади.

ЯТТ чет эл валютасини сотиб олиш учун пул маблағларини ўзининг тегишли ҳисобварағидан ўтказади.


12. Чет эл валютаси учун тўлов резидент жисмоний шахс ёки ЯТТ томонидан миллий валютада тижорат банкининг операция бажариладиган кундаги сотиш курсида амалга оширилади ва тегишли тасдиқловчи ҳужжатнинг (чек ва бошқа) асл нусхаси мижозга берилади, нусхаси эса кунлик ҳужжатларга тикиб қўйилади.


13. Резидент жисмоний шахс ёки ЯТТнинг тегишли маълумотлари таркибий бўлинма мутахассислари томонидан электрон тизимга киритилади. Бунда мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ 09017-сон шаклдаги маълумотнома икки нусхада расмийлаштирилади. Маълумотнома таркибий бўлинма мутахассиси ва резидент жисмоний шахс томонидан имзоланиб, унга мутахассиснинг шахсий ва таркибий бўлинма штамплари босилади.

Таркибий бўлинма томонидан 09017-сон шаклдаги маълумотнома асосида мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги 09008-сон реестр юритилади. 09017-сон шаклдаги маълумотноманинг бир нусхаси резидент жисмоний шахсга ёки ЯТТга берилади, иккинчи нусхаси резидент жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси (ЯТТнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси) 09008-сон реестр билан бирга кунлик ҳужжатларга тикиб қўйилади.


14. Чет эл валютаси 09017-сон шаклдаги маълумотнома ва пул маблағлари тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати асосида резидент жисмоний шахснинг ёки ЯТТнинг халқаро тўлов картаси ҳисобварағига ўтказиб берилади.


15. Резидент жисмоний шахснинг ёки ЯТТнинг халқаро тўлов картаси мавжуд бўлмаганда, банк ва резидент жисмоний шахс ёки ЯТТ ўртасида чет эл валютасида банк ҳисобварағини очиш тўғрисида икки томонлама шартнома тузилади ҳамда банк томонидан шартномага асосан унинг номига чет эл валютасида банк ҳисобварағи очилади.

Шартноманинг бир нусхаси резидент жисмоний шахс ёки ЯТТ берилади, иккинчи нусхаси кунлик ҳужжатларга тикиб қўйилади. Шартнома давлат тилида тузилади, зарур ҳолларда, рус ёки қорақалпоқ тилида ҳам тузилиши мумкин.


16. Жисмоний шахслар халқаро тўлов карталаридаги маблағларни чакана амалиётлар кассалари, валюта айирбошлаш шохобчасидаги тўлов терминаллари, автоматлаштирилган банк шохобчаси ёки банкоматлар орқали нақд шаклда ечиб олишлари мумкин. Бунда жисмоний шахсга нақд маблағлар билан бирга тегишли тўлов ҳужжатлари берилади.



3-БОБ. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН НАҚДСИЗ

ШАКЛДА ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИНИ СОТИБ ОЛИШ

ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

17. Резидент жисмоний шахс ёки ЯТТнинг ўзига тегишли бўлган халқаро тўлов карталаридаги чет эл валютасини таркибий бўлинма орқали миллий валютага айирбошлашлари мумкин. Бунда таркибий бўлинманинг мутахассиси томонидан халқаро тўлов картасининг ҳақиқатда ушбу жисмоний шахсга ёки ЯТТга тегишлилиги эканлиги унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида текширилади.


18. Таркибий бўлинма резидент жисмоний шахснинг ёки ЯТТнинг халқаро тўлов картасидаги чет эл валютасини операция амалга ошириладиган кундаги чет эл валютасини сотиб олиш курсига мувофиқ бажаради. Бунда резидент жисмоний шахс ёки ЯТТнинг халқаро тўлов картасидаги чет эл валютаси доирасида, маблағлар тўлиқ ёки қисман миллий валютага айирбошланиши мумкин.

Тижорат банки резидент жисмоний шахсдан ёки ЯТТдан чет эл валютаси сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхасини резидент жисмоний шахсга ёки ЯТТга беради ва нусхаси кунлик ҳужжатларга тикиб қўйилади.


19. Чет эл валютаси таркибий бўлинманинг мутахассиси томонидан тегишли маълумотларни электрон тизимга киритиш орқали харид қилинади. Бунда мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ 09020-сон шаклдаги маълумотнома икки нусхада расмийлаштирилади. Маълумотнома таркибий бўлинма мутахассиси ва резидент жисмоний шахс ёки ЯТТ томонидан имзоланиб, унга таркибий бўлинма мутахассиснинг шахсий ва таркибий бўлинма штамплари босилади.

Маълумотноманинг бир нусхаси резидент жисмоний шахсга ёки ЯТТга, иккинчи нусхаси мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги 09021-сон реестрга илова қилиниб, кунлик ҳужжатларга тикиб қўйилади.


20. Таркибий бўлинма мутахассиси томонидан резидент жисмоний шахснинг шахсни тасдиқловчи ҳужжати нусхаси, ЯТТнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси, тўлов ҳужжатлари тижорат банкининг тегишли бўлинмасига тақдим этилади. Тақдим этилган ҳужжатларга асосан резидент жисмоний шахснинг хоҳишига кўра нақд шаклда ёки банк пластик картасига ёхуд депозит ҳисобварағига, ЯТТнинг ҳисобварағига миллий валюта ўтказиб берилади.



4-БОБ. МАХСУС ДАСТУРДАН ФОЙДАЛАНГАН

ҲОЛДА ВАЛЮТА АЙИРБОШЛАШ

ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ


21. Резидент жисмоний шахслар тижорат банкининг махсус дастурдан фойдаланган ҳолда чет эл валютасини сотиб олиш, сотиш ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа операцияларни амалга оширишлари мумкин. Бунда резидент жисмоний шахслар махсус дастурни компьютер қурилмасига (шу жумладан, планшет, мобиль телефон ва бошқа қурилмалар) юклаб олади ҳамда ундан фойдаланиш шартлари билан боғлиқ афертани акцептлайди.


22. Тижорат банкининг махсус дастурдан фойдаланган ҳолда валюта айирбошлаш операцияларини амалга оширишлари учун резидент жисмоний шахс номига банк картаси ва халқаро тўлов картаси очилган бўлиши лозим. Бунда муайян тижорат банкининг махсус дастурдан фойдаланилганда, худди шу тижорат банкининг халқаро тўлов картаси фойдаланувчисининг номига очилган бўлиши лозим.


23. Тижорат банкининг автоматлаштирилган банк шохобчаси ҳамда махсус дастур орқали амалга оширилган валюта айирбошлаш операциялари тўғрисида тегишли маълумотларни таркибий бўлинма мутахассиси томонидан кунлик шакллантириб боради.



5-БОБ. ВАЛЮТА АЙИРБОШЛАШ

ШОХОБЧАСИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ


24. Валюта айирбошлаш шохобчаси тижорат банк раҳбарининг буйруғига асосан очилади. Валюта айирбошлаш шохобчасини очиш тўғрисидаги буйруқда валюта айирбошлаш шохобчасининг жойлашган жойи (почта манзили), ходимларининг штат бирлиги, шохобча фаолиятига раҳбарлик қилувчи ва уни назорат қилувчи мансабдор шахслар кўрсатилиши керак.


25. Тижорат банки валюта айирбошлаш шохобчасини рўйхатга олиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тегишли Бош бошқармасига (бундан буён матнда Бош бошқарма деб юритилади) валюта айирбошлаш шохобчасини очиш тўғрисидаги буйруқдан кўчирмани илова қилиб, ёзма равишда мурожаат қилади. Бош бошқарма томонидан 2 иш куни ичида валюта айирбошлаш шохобчаси рўйхатга олиниб, тижорат банкига мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда гувоҳнома юборилади.

Тижорат банкининг чакана амалиётлар кассаларида валюта айирбошлаш операциялари мазкур Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.


26. Рўйхатга олинган валюта айирбошлаш шохобчаси Бош бошқарма томонидан мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шаклдаги валюта айирбошлаш шохобчасини рўйхатга олиш журналига қайд этилади.


27. Гувоҳнома йўқолган тақдирда тижорат банки Бош бошқармага гувоҳноманинг йўқолиш сабаблари кўрсатилган далолатномани илова қилган ҳолда ёзма равишда мурожаат қилиши шарт.


28. Гувоҳнома йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келганда тегишли тижорат банкининг ёзма аризасига асосан Марказий банкнинг Бош бошқармаси томонидан 2 иш кунидан ошмаган муддатда унинг дубликати берилади. Дубликатига дастлабки гувоҳноманинг номери ва берилган санаси, шунингдек юқори ўнг томонига "Дубликат" сўзи ва унинг берилган санаси ёзиб қўйилади.


29. Валюта айирбошлаш шохобчасининг жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган ёки қайта очилган тақдирда, тижорат банки томонидан Марказий банкнинг тегишли Бош бошқармасига унинг сабаблари кўрсатилган ҳолда ёзма равишда маълум қилинади. Гувоҳномани қайта расмийлаштириш ва бериш, ариза ва тегишли ҳужжатлар билан бирга Марказий банкнинг тегишли Бош бошқармасига келиб тушган кундан бошлаб 2 иш кунидан ошмаган муддатда амалга оширилади.


30. Валюта айирбошлаш шохобчасининг рўйхатга олинганлигини тасдиқловчи гувоҳномани ва унинг дубликатини берганлик учун тўлов ундирилмайди.



6-БОБ. ВАЛЮТА АЙИРБОШЛАШ ШОХОБЧАСИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР ВА УНИНГ

ИШИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


31. Валюта айирбошлаш шохобчасининг иш тартиби у фаолият юритаётган ташкилот иш вақти билан келишилиши лозим.


32. Валюта айирбошлаш шохобчасида қуйидаги операциялар амалга оширилиши мумкин:

жисмоний шахслардан нақд чет эл валютасини нақд миллий валютага сотиб олиш;

жисмоний шахсларга нақд чет эл валютасини сотиш;

жисмоний шахсларнинг халқаро тўлов карталаридаги чет эл валютасини миллий валютага айирбошлаб бериш;

жисмоний шахсларнинг халқаро тўлов карталаридан нақд пул маблағларни мижознинг хоҳишига кўра миллий ёки чет эл валютасида ечиб бериш;

жисмоний шахсларнинг муомалага яроқсиз чет эл валютасини инкассога қабул қилиш;

ҳақиқийлиги шубҳа туғдирган чет эл валюталарини жисмоний шахслардан экспертизага қабул қилиш;

жисмоний шахсларнинг чет эл валютасини ўша чет эл валютасига майдалаб ёки йирик пул миқдорида бериш;

жисмоний шахсларнинг шикастланган банкнотасини шу турдаги шикастланмаган банкнотага алмаштириб бериш;

жисмоний шахсларга бир хорижий давлатнинг нақд валютасини бошқа хорижий давлатнинг нақд валютасига алмаштириб бериш (бундан буён матнда конверсия операциялари деб юритилади);

Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасида қонун ҳужжатларда белгиланган божхона тўловларини ва йиғимларини қабул қилиши.

Валюта айирбошлаш операциялари бўйича ундириладиган воситачилик ҳақи миқдори тижорат банки томонидан мустақил белгиланади, чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш операциялари бундан мустасно.


33. Валюта айирбошлаш операциялари икки нафар ходим - назоратчи ва кассир иштирокида амалга оширилади.

Валюта айирбошлаш шохобчасида иш ҳажмидан келиб чиқиб зарурият бўлганда банк раҳбарининг буйруғига асосан ходимлар сони кўпайтирилиши ёки битта (бир вақтнинг ўзида назоратчи ва кассир вазифасини бажарувчи сифатида) ходимгача камайтирилиши мумкин. Бунда ходимлар сонини биттагача қисқартиришга фақат банк ва банк хизматлари офисида жойлашган валюта айирбошлаш шохобчалари ҳамда чакана амалиёт кассаларида рухсат этилади.

34. Тижорат банклари томонидан валюта айирбошлаш шохобчаси ёнмайдиган темир шкаф (сейф), телефон алоқаси, қўриқлаш ва ёнғин хавфсизлиги сигнализацияси, видео кузатув камералари (бунда видеоёзув материаллари махсус архивда камида бир ой сақланади), валютанинг ҳақиқийлигини аниқлайдиган детектор ёки тестер, тўлов терминаллари, тегишли дастурий таъминотга эга компьютер ва ҳисоблаш техникаси, шунингдек зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва маълумот материаллари билан таъминланади.

35. Валюта айирбошлаш шохобчасида унга бириктирилган назоратчи ва кассирнинг мазкур валюта айирбошлаш шохобчасида валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириши тўғрисидаги тегишли буйруқдан кўчирма бўлиши керак.


36. Назоратчи ёки кассир ўзига бириктирилган валюта айирбошлаш шахобчасида амалга ошириладиган операцияларни банк раҳбарининг тегишли буйруғисиз бошқа ходимларга ишониб топшириши ва валюта айирбошлаш шохобчасига бегона шахсларни киритиши тақиқланади.


37. Валюта айирбошлаш шохобчасида қимматликлар билан ишлаш, таъминлаш Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномада (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь) белгиланган тартибда амалга оширилади.

Валюта айирбошлаш шохобчасининг ҳар бир ходимига фамилияси кўрсатилган штамп, назоратчига эса, қўшимча равишда, тижорат банкининг номи, валюта айирбошлаш шохобчасининг рўйхатга олинган рақами ва шохобчанинг манзили ёзилган штамп бириктириб қўйилади.

Ишдан ташқари вақтда валюта айирбошлаш шохобчасида қимматликлар ва штампларни сақлаш тақиқланади.


38. Ишга қабул қилинган ходимлар тижорат банки томонидан моддий жавобгарлик тўғрисида тегишли қонун ҳужжатларининг нормалари, шунингдек қимматликларни сақлаш, қабул қилиш, бериш, улар билан ишлаш, қайта санаш ва ташишга доир қоидалар, валюта айирбошлаш операцияларини ўтказиш ва уларнинг ҳисобини юритиш тартиби билан таништирилиши шарт.



7-БОБ. ВАЛЮТА АЙИРБОШЛАШ ШОХОБЧАСИ

ХОДИМЛАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


39. Валюта айирбошлаш шохобчасининг назоратчиси:

қимматликлар солинган халтачаларни қабул қилади, уларни очишда иштирок этади ҳамда ундаги қимматликлар кам ёки ортиқ чиққан ҳолларда, икки нусхада далолатнома тузади, ушбу далолатномани кассир билан бирга имзолайди ва унинг бир нусхасини банкка юборади;

айирбошлаш учун тақдим этилган миллий ва чет эл валютаси эквивалентини ҳамда воситачилик ҳақини ҳисоблайди;

амалга оширилган валюта айирбошлаш операцияларини тегишли реестрга қайд этади;

маълумотномаларни тўлдиради ҳамда имзолайди;

амалга оширилган валюта айирбошлаш операциялари бўйича ҳужжатларни иш куни охирида имзолайди;

иш куни охирида қолган қимматликларни дасталари бўйича санаб чиқади ва бу қимматликларнинг дасталари бўйича халталарга тўлиқ солинишини назорат қилади;

амалга оширилган операциялар тўғрисида ҳисобот тузади ва уни тегишли реестрлар ва маълумотномалар нусхалари асосида текшириб чиқиб, имзолайди;

қимматликларнинг амалдаги қолдиқларини амалга оширилган операциялар тўғрисидаги ҳисобот билан солиштиради ва қимматликлар ортиқ ёки кам чиққан ҳолларда, икки нусхада далолатнома тузади ва уни кассир билан бирга имзолайди. Унинг бир нусхаси банкка юборади ва иккинчи нусхаси валюта айирбошлаш шохобчасининг кунлик ҳужжатларига тикиб қўйилади;

шубҳали операциялар ҳақида зудлик билан тижорат банкининг Ички назорат хизматига ёзма равишда хабар беради.


40. Валюта айирбошлаш шохобчасининг кассири:

қимматликларни олиш учун буюртманомаларни тузиб тижорат банкига тақдим этади;

инкассаторлар олиб келган қимматликлар солинган халталарни қабул қилиб олади ҳамда халталарни назоратчи иштирокида очади ёки тижорат банки кассасидан қимматликларни қабул қилиб, банк биносида жойлашган валюта айирбошлаш шохобчасига олиб келади;

алмаштириш учун тақдим этилган банкнотларнинг ҳақиқийлиги ва муомалага яроқлилигини текширади;

реестрлар ва маълумотномаларни, шунингдек назоратчи томонидан тузилган далолатномаларни имзолайди;

иш куни охирида қолган қимматликларни санайди, уларни саралаб дасталайди ва назоратчи кузатувида қимматликларни халталарга жойлайди.


41. Валюта айирбошлаш шохобчаси ходимларига қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириш тақиқланади:

миллий валютани чет эл валютасига сиртдан алмаштириш;

тегишли маълумотнома бермасдан, валюта айирбошлаш операцияларини кўрсатиш;

валюта айирбошлаш операциясини бажармай туриб, тегишли маълумотномалар бериш;

валюта айирбошлаш шохобчасида чет эл валютасидаги ва базавий ҳисоблаш миқдорининг ярмидан ортиқ миқдорда миллий валютадаги шахсий жамғармаларнинг бўлиши.

Чет эл валютасини сотиш операцияси ҳақидаги маълумотлар валюта айирбошлаш шохобчаси ходими томонидан электрон тизимга киритилиши лозим.

Валюта айирбошлаш шохобчасида етарли миқдорда нақд миллий ва чет эл валютаси мавжуд бўла туриб жисмоний шахсларга валюта айирбошлаш операциясини бажаришни рад этишга, шунингдек муомалада бўлган пул бирликларини номинали ва эмиссия қилинган йилига қараб қабул қилиш бўйича чекловлар ўрнатилишига йўл қўйилмайди.



8-БОБ. ВАЛЮТА АЙИРБОШЛАШ ШОХОБЧАСИДА

ВАЛЮТА ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ


42. Валюта айирбошлаш шохобчасида жисмоний шахслардан чет эл валютаси чекланмаган миқдорда сотиб олинади.


43. Валюта айирбошлаш шохобчаси томонидан амалга оширилган операциялар тўғрисидаги маълумотлар электрон тизимга киритилиши лозим.


44. Тақдим этилган чет эл валютасининг ҳақиқийлиги ва муомалага яроқлилиги техник воситалар ёрдамида текширилгандан сўнг валюта айирбошлаш операциялари амалга оширилади.

45. Чет эл валютасини жисмоний шахслардан сотиб олишда мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ 09002-сон шаклдаги маълумотнома икки нусхада расмийлаштирилади. Ушбу маълумотноманинг иккала нусхаси ҳам валюта айирбошлаш назоратчиси, кассири ва жисмоний шахс томонидан имзоланиб, уларга валюта айирбошлаш шохобчаси штампи ҳамда назоратчи ва кассирнинг шахсий штампи босилади.

09002-сон шаклдаги маълумотноманинг бир нусхаси жисмоний шахсга берилади, иккинчи нусхаси кунлик ҳужжатларга тикиб қўйилади.

09002-сон шаклдаги маълумотнома резидент жисмоний шахслардан чет эл валютасини валюта айирбошлаш шохобчаси томонидан сотиб олинганлигини тасдиқлайди, бироқ сарфланмай қолган миллий валютани чет эл валютасига қайта алмаштириб бериш ҳуқуқини бермайди.

Валюта айирбошлаш шохобчаларида жисмоний шахсларнинг халқаро тўлов карталаридаги маблағларини нақд шаклда ечиб бериш ёки сотиб олиш уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати тақдим қилинганда амалга оширилади.


46. Халқаро тўлов картасидаги чет эл валютаси ва нақд чет эл валютасини нақд миллий валютага айирбошлаш операциялари мазкур Низомнинг 9-иловасига мувофиқ шаклдаги 09003-сон реестрда расмийлаштирилади.


47. Валюта айирбошлаш шохобчасида жисмоний шахсларнинг халқаро тўлов карталаридаги чет эл валютаси нақд миллий валютага айирбошланганда уларга валюта сотиб олинганлигини тасдиқловчи 09002-сон шаклдаги маълумотноманинг бир нусхаси ва терминал чекининг асл нусхаси берилади. Маълумотноманинг ва терминал чекининг нусхаси кунлик ҳужжатларга тикиб қўйилади.


47-1. Валюта айирбошлаш шохобчаларида резидент жисмоний шахсларга эквиваленти 100 АҚШ долларигача (шу жумладан, эквиваленти 100 АҚШ долларига тенг миқдорда) нақд чет эл валютасини сотиш операцияси улардан шахсини тасдиқловчи ҳужжат талаб этилмаган ҳолда шохобчага топширган нақд ёки шахсий банк картасидан ечиб олинган миллий валюта миқдори доирасида амалга оширилади.

48. Норезидент жисмоний шахсларга чет эл валютасини сотиш валюта айирбошлаш шохобчасининг 09002-сон шаклдаги маълумотнома ёки терминал (банкомат) чеки ёхуд республика ҳудудида миллий валюта маблағларининг қонуний манбалардан олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда амалга оширилади.

Бунда операция суммаси тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилган сумма миқдоридан ошмаслиги керак.

09002-сон шаклдаги маълумотнома норезидент жисмоний шахслардан сарфланмай қолган миллий валютани чет эл валютасига қайта алмаштириш учун асос бўлади. Бунда айирбошлаш операцияси 09002-сон шаклдаги маълумотнома ва норезидент жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати тақдим қилинганда бажарилади. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси маълумотнома билан бирга кунлик ҳужжатларга тикиб қўйилади.


49. Чет эл валютаси:

резидент жисмоний шахсларга сотилганда, мазкур Низомнинг 10-иловасига мувофиқ 09007-сон шаклдаги маълумотнома икки нусхада расмийлаштирилади. 09007-сон шаклдаги маълумотноманинг бир нусхаси резидент жисмоний шахсга берилади, иккинчи нусхаси унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси (эквиваленти 100 АҚШ долларидан ошган миқдордаги чет эл валютаси сотилганда) ва бошқа ҳужжатлар билан бирга;

норезидент жисмоний шахсларга сотилганда, мазкур Низомнинг 10-иловасига мувофиқ 09007-сон шаклдаги маълумотнома икки нусхада расмийлаштирилади. 09007-сон шаклдаги маълумотноманинг бир нусхаси норезидент жисмоний шахсга берилади, иккинчи нусхаси унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси, тегишлилиги бўйича терминал (банкомат) чеки ёхуд республика ҳудудида миллий валюта маблағларининг қонуний манбалардан олинганлигини тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатлар билан бирга мазкур Низомнинг 11-иловасига мувофиқ шаклдаги 09010-сон реестрга илова қилинади ва ҳисобот тузиш учун асос ҳисобланади.

50. Валюта айирбошлаш шохобчаси томонидан ҳақиқийлигига шубҳа туғилган нақд чет эл валютасини экспертизага қабул қилиш жисмоний шахслар томонидан шахсини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган тақдирда амалга оширилади. Бунда унга нақд чет эл валютасининг экспертизага қабул қилинганлиги тўғрисида мазкур Низомнинг 12-иловасига мувофиқ 09005-сон шаклдаги маълумотнома икки нусхада расмийлаштирилади. 09005-сон шаклдаги маълумотноманинг бир нусхаси жисмоний шахсга берилади, иккинчи нусхаси унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси билан бирга кунлик ҳужжатларга тикиб қўйилади.

Экспертизага қабул қилишда валюта айирбошлаш шохобчаси ходимлари экспертиза натижалари бўйича ҳақиқий эмас деб топилган нақд чет эл валюталари эгаларига қайтариб берилмаслиги тўғрисида жисмоний шахсларни огоҳлантириши лозим.


51. Экспертизага қабул қилинган нақд чет эл валютасининг ҳақиқийлигини аниқлаш учун тижорат банклари томонидан эксперт комиссияси тузилади. Экспертиза натижалари бўйича комиссия томонидан далолатнома тузилади. Ушбу далолатномада валюта тури, номинали, чиқарилган йили, серияси ва рақами, эмитент банк ва экспертизага қабул қилинган чет эл валютасининг ўзига хос бошқа хусусиятлари кўрсатилади. Экспертиза давомида чет эл валютасининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш имконияти бўлмаган тақдирда, тижорат банклари томонидан ҳақиқийлигига шубҳа туғилган нақд чет эл валюталари бошқа тижорат банклари ёки чет эл банкларига экспертизадан ўтказиш учун юборилиши мумкин.

Экспертиза натижасида нақд чет эл валютаси ҳақиқий деб топилса, чет эл валютаси тижорат банки томонидан 09005-сон шаклдаги маълумотнома асосида жисмоний шахснинг чет эл валютаси ёки миллий валютадаги ҳисобварағига ўтказилиши ёки унинг хоҳишига кўра нақд шаклда қайтариб берилади.


52. Эксперт комиссияси томонидан ҳақиқий эмас деб топилган нақд чет эл валюталари эгаларига қайтариб берилмайди ва экспертиза далолатномасига илова қилинган ҳолда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилади. Валюта эгасига унинг талаби билан экспертиза далолатномасининг нусхаси берилиши мумкин.


53. Валюта айирбошлаш шохобчасида чет эл валютасини ўша чет эл валютасига майдалаб ёки йирик пул миқдорига алмаштириб бериш операциялари амалга оширилишида мазкур Низомнинг 13-иловасига мувофиқ 09013-сон шаклдаги маълумотнома икки нусхада расмийлаштирилади ва мазкур Низомнинг 14-иловасига мувофиқ шаклдаги 09011-сон реестрга киритилади. Ушбу маълумотноманинг бир нусхаси жисмоний шахсга берилади, иккинчи нусхаси эса, кунлик ҳужжатларга тикиб қўйилади.


54. Валюта айирбошлаш шохобчасида конверсия операциялари амалга оширилиши мумкин. Бунда мазкур Низомнинг 15-иловасига мувофиқ шаклдаги 09014-сон реестрда расмийлаштирилади. Конверсия операцияси амалга оширилганда мазкур Низомнинг 16-иловасига мувофиқ 09015-сон шаклдаги маълумотнома икки нусхада расмийлаштирилади. Ушбу маълумотноманинг бир нусхаси жисмоний шахсга берилади, иккинчи нусхаси эса, кунлик ҳужжатларга тикиб қўйилади.



9-БОБ. ШИКАСТЛАНГАН ВА МУОМАЛАГА

ЯРОҚСИЗ БАНКНОТАЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ

ВАЛЮТА АЙИРБОШЛАШ ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ


55. Эмитент-давлат томонидан банкнотага нисбатан ўрнатилган талабларга жавоб берадиган асосий белгиларга (эмитент банк номи, серия ва тартиб рақами, валюта номиналининг рақамлар ва сўз билан кўрсатилиши, олд ва орқа томонининг асосий тасвири (сурати, портрети), қалбакилаштирилишидан ҳимоя қилувчи элементлари (сув белгиси, магнитли белгилар, қоғозга киритилган рангли толалар, жумладан ультрабинафша нурларда кўринадиган толалар, конфетти (рангли қоғоз тангачалар), ҳимоя иплари, микроматн, нур сочувчи расмлар ва бошқалар) эга бўлган банкнота қонуний тўлов воситаси ҳисобланади.

56. Қуйидаги шикастланиш белгилари мавжуд бўлган банкноталар муомалага яроқли қонуний тўлов воситаси ҳисобланади:

банкнота тасвирини (шаклини) аниқлаш имконини берадиган даражада сийқаланган ва ифлосланган бўлса (сийқаланиш банкнотанинг ҳақиқийлигини аниқлашга халақит бермайдиган ва асосий белгиларидан бирининг 50 фоизидан ортиғини тўсиб кўймаган ҳолатлар бундан мустасно);

банкнота энининг (бўйининг) тўртдан бир қисмидан ошмаган ёпиштирилган йиртиқларга эга бўлса;

ёпиштириб қўйилган бурчаклари ёки қисмлари (1 sm-2 дан ошмаган) бўлса ҳамда йиртиб олинган бурчаклари ёки қисмлар аниқ ушбу банкнотага тегишли бўлса;

майда доғлар, ёзувлар, штамп изи бўлганда (бунда ёзув ёки штамп изи икки донадан ортиқ бўлса, банкнота тугатилганлиги, сохталиги ёки намунавийлигини тасдиқловчи штамплар бундан мустасно) ҳамда улар банкнотанинг ҳақиқийлигини аниқлашга халақит бермайдиган асосий белгиларидан бирининг 50 фоизидан ортиғини тўсиб қўймаган бўлса;

банкнотада диаметри 1 mm дан ошмаган ва иккитадан ортиқ тешиклар бўлса, бунда тешиклар банкнотанинг ҳақиқийлигини аниқлашга халақит бермайдиган ва асосий белгиларидан бирининг 50 фоизидан ортиғини тўсиб қўймаган бўлиши керак.

57. Валюта айирбошлаш шохобчасида жисмоний шахсларнинг шикастланган банкноталари билан боғлиқ валюта айирбошлаш операцияларни амалга оширганда, бундай операциялар тўғрисида маълумотлар 09011-сон реестрга киритилади.

Бундай операциялар амалга оширилганда мазкур Низомнинг 17-иловасига мувофиқ шаклдаги 09012-сон маълумотнома икки нусхада расмийлаштирилади ва унинг бир нусхаси жисмоний шахсга берилади, иккинчи нусхаси кунлик ҳужжатларга тикиб қўйилади.

Тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларнинг шикастланган банкноталарини миллий валютага айирбошлаш ёки шу турдаги шикастланмаган банкноталарга алмаштириш, майдалаш, йириклаш ҳамда конверсия операцияларни амалга оширишни рад этишга йўл қўйилмайди, шунингдек уларни кейинчалик бошқа операциялар бўйича мижозларга бериш тақиқланади ва бундай турдаги операциялар амалга оширилганда воситачилик ҳақлари ундирилиши мумкин.


58. Мазкур Низомнинг 56-бандида кўрсатилган меъёрлардан ортиқ бўлган ва қуйидаги шикастланиш белгилари мавжуд бўлган банкноталар муомалага яроқсиз ҳисобланади:

бўлакларга ажратилган, шу жумладан ёпиштирилган бўлса;

дастлабки ранги ўзгарган ёки ранги ўчган бўлса;

ёнган ёки куйган ҳолатда бўлса;

қонуний тўлов воситаси эканлигини кўрсатувчи асосий белгиларидан бирининг 50 фоизидан ортиқ қисмига мой, бўёқ ёки сиёҳ тўкилган бўлса;

банкнотада кимёвий реактивлар таъсири бўлса;

муайян даражада қасддан шикастланган ҳолда тасвир (сурат, портрет) ўзгартирилганда, номинали ўзгартирилган, ҳимоя ипчалари олиб ташланган, катта ҳажмдаги ёзувлар бўлса;

банкнотлар аниқ босма хатога эга бўлган (сув белгиси ёки ҳимоя ипчаларининг йўқлиги ёки нотўғри жойлашганлиги), тасвирлари тўлиқ босилмаган ёки суркалиб кетган бўлса;

банкнота геометрик ўлчамининг 3 mm га тенг ёки ундан ортиққа ўзгарган бўлса;

банкнота тасвирини (суратини, портретини, шаклини) аниқлаш имконини бермайдиган даражада сезиларли сийқаланган ва ифлосланган бўлса;

ўзининг қаттиқлик даражасини сезиларли даражада йўқотиб, юмшоқ ҳолга келган банкнотлар.

Тегишли хорижий давлатнинг эмитент банки томонидан эълон қилинган санадан кейин муомиладан чиқарилган ҳамда банкнота тугатилганлиги, сохталиги ёки намунавийлигини тасдиқловчи штамплар мавжуд бўлган банкноталар тўловга яроқсиз деб эътироф этилади.


59. Муомалага яроқсиз банкноталар валюта айирбошлаш шохобчаси томонидан инкассога эмитент банкка жўнатиш учун қабул қилинади ва бундай операциялар 09011-сон реестрга расмийлаштирилади.

Валюта айирбошлаш шохобчалари томонидан жисмоний шахсларнинг муомалага яроқсиз банкноталарини инккассога қабул қилишни рад этиш ман этилади.


60. Банкноталарни инкассога қабул қилиш жисмоний шахслардан уларнинг аризаси (аризада ўзининг яшаш манзилини аниқ кўрсатиши шарт) билан бирга шахсини тасдиқловчи ҳужжатини тақдим этган ҳолда амалга оширилади.

Жисмоний шахсларнинг муомалага яроқсиз банкноталари инкассога қабул қилинганда шохобча ходимлари уларга эмитент-банк томонидан ушбу валюталарни айирбошлаб беришни рад этиши мумкинлиги ва бунда ундирилган воситачилик ҳақи мижозга қайтарилмаслиги тўғрисида огоҳлантириши лозим.

Тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларнинг муомалага яроқсиз банкноталари билан боғлиқ валюта айирбошлаш операциялари амалга оширилганда воситачилик ҳақлари ундирилиши мумкин.


61. Банкнота инкассога қабул қилинганда, жисмоний шахсга икки нусхада тўлдириладиган мазкур Низомнинг 18-иловасига мувофиқ 09004-сон шаклдаги маълумотноманинг бир нусхаси берилади, иккинчи нусхаси ҳисобот тузиш учун асос ҳисобланади ва кунлик ҳужжатларга жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг нусхаси билан бирга тикиб қўйилади.


62. Эмитент банк инкассога қабул қилган банкнотани алмаштириб берганда тижорат банки уни жисмоний шахснинг чет эл валютаси ёки миллий валютадаги ҳисобварағига ўтказилиши ёки унинг хоҳишига кўра нақд шаклда берилиши мумкин.


63. Эмитент банк инкассога қабул қилинган банкнотани алмаштиришни рад этганда, тижорат банки эмитент банкнинг инкассога қабул қилинган банкнотани тўлашни рад этганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда инкассога тақдим қилган жисмоний шахснинг аризасида кўрсатилган манзил бўйича унга ёзма хабар юборади.


64. Валюта айирбошлаш шохобчасининг ходими ўзи қабул қилган банкнотани ҳақиқийлиги ҳамда муомалага яроқлилиги учун жавобгардир.

Валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш учун қабул қилинган банкнота ҳақиқий эмас деб топилганда улар бўйича валюта айирбошлаш операциялари амалга оширилмайди ва банкнота эгасига қайтариб берилмайди. Бундай турдаги банкнота бўйича уч нусхада далолатнома тузилган ҳолда, бир нусхаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга, иккинчи нусхаси мижозга берилади ва учинчи нусхаси кунлик ҳужжатларга тикилади.


10-БОБ. ВАЛЮТА АЙИРБОШЛАШ ШОХОБЧАСИДА

ОПЕРАЦИОН КУННИ ЯКУНЛАШ


65. Операцион кун якунида маълумотномалар ва реестрларнинг тегишли нусхалари асосида амалга оширилган операциялар бўйича мазкур Низомнинг 19-иловасига мувофиқ шаклдаги 09016-сон ҳисобот тайёрланади.


66. Амалга оширилган операциялар тўғрисидаги ҳисобот, қимматликлар ва реестрлар шу куннинг ўзида инкассация хизматидан фойдаланган ҳолда тижорат банкига олиб борилиши шарт, валюта айирбошлаш шохобчаси тижорат банки биносида жойлашган ҳоллар бундан мустасно.

Кун охирида валюта айирбошлаш шохобчасида қимматликлар қолдирилиши тақиқланади. Бунда банк биносидан ташқарида жойлашган валюта айирбошлаш шохобчаларидаги қимматликлар Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқнома (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь) талаблари асосида инкассация хизмати орқали тижорат банкига топширилади.


67. Тижорат банки бухгалтериясининг масъул ходимлари тақдим қилинган ҳужжатлар бўйича тузилган ҳисоботнинг тўғрилигини, қимматликларнинг тўла-тўкис топширилганлигини ва улардан тўғри фойдаланилганлигини текширади, валюта айирбошлаш шохобчасининг ҳисоботига киритилган операцияларни банк балансида акс эттириш, шунингдек мазкур валюта айирбошлаш шохобчаси ходими ҳисобидаги бўнаклар суммалари юзасидан ҳисоб-китоб қилиш учун ордерлар тузади.

Барча ҳужжатлар ва тузилган ордерлар тижорат банкининг валюта айирбошлаш операцияларига масъул бўлган бўлим бошлиғи ёки бош бухгалтери томонидан текширилиб, кунлик ҳужжатларга тикиб қўйилади.


68. Операцион кун давомида ёки кун охирида ортиқча пуллар ёки камомад аниқланган тақдирда, бу тўғрисида икки нусхада далолатнома тузилиб, унга кассир ва назоратчи имзо чекади. Далолатноманинг биринчи нусхаси ҳисобот билан бирга банк раҳбарига юборилади.

Йўқотилган қимматликлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда айбдор шахслардан ундирилади, ортиқча маблағлар тижорат банки даромадига кирим қилинади.


69. Байрам ва дам олиш кунлари ҳамда навбат билан кеча-кундуз ишлайдиган валюта айирбошлаш шохобчаларида валюта айирбошлаш операциялари мазкур Низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.



11-БОБ. ВАЛЮТА АЙИРБОШЛАШ

ШОХОБЧАСИНИ ЁПИШ


70. Валюта айирбошлаш шохобчаси қуйидаги ҳолларда ёпилади:

тижорат банкининг ихтиёрига кўра;

тижорат банки валюта операцияларини амалга оширишни белгиловчи банкларга оид қонун ҳужжатларни бузган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан чоралар ва санкциялар қўлланилганда.


71. Валюта айирбошлаш шохобчасини ёпиш тўғрисида тижорат банки раҳбари томонидан буйруқ чиқарилади ва буйруқ нусхаси у чиқарилган кундан эътиборан 3 иш куни ичида гувоҳноманинг асл нусхаси билан бирга Марказий банкнинг тегишли Бош бошқармага кузатув хатига илова қилинган ҳолда юборилади. Бош бошқарма томонидан тижорат банки раҳбарининг валюта айирбошлаш шохобчасини ёпиш тўғрисидаги буйруғига асосан, валюта айирбошлаш шохобчасини рўйхатга олиш журналига тегишли ёзув киритилади.



12-БОБ. ТАРКИБИЙ БЎЛИНМА ВА ВАЛЮТА АЙИРБОШЛАШ

ШОХОБЧАСИДА ҲАМДА АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН БАНК

ШОХОБЧАСИДА ВАЛЮТА ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ АМАЛГА

ОШИРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


72. Валюта айирбошлаш шохобчасининг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ фаолият юритиши тижорат банки томонидан ҳар ойда камида бир марта текшириб турилиши шарт.


73. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки таркибий бўлинмалар ва валюта айирбошлаш шохобчаси фаолиятида валюта операцияларини амалга оширишда қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ текширишлар ўтказиши мумкин.



13-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


74. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.






Низомга

1-ИЛОВА



Тижорат банкининг расмий веб-сайтида,

банк биносида (ахборотлар бурчагида) ҳамда

валюта айирбошлаш шохобчасида бўлиши

лозим бўлган маълумотларнинг намунавий

РЎЙХАТИ


чет эл валютасини сотиб олиш ва сотишнинг қисқача тартиби;

чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш курслари;

банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш дастурини юклаб олиш ва ундан фойдаланиш тартиби;

валюта айирбошлаш операциялари учун ундириладиган воситачилик ҳақи миқдори;

валюта айирбошлаш хизматларини амалга оширувчи тижорат банкининг валюта айирбошлаш шохобчалари, чакана амалиётлар кассалари, автоматлаштирилган банк шохобчалари жойлашган манзиллари;

валюта айирбошлаш хизматларини амалга оширувчи тижорат банкининг валюта айирбошлаш шохобчалари, чакана амалиётлар кассалари иш вақти;

валюта айирбошлаш шохобчасида амалга ошириладиган операция турлари;

пул белгиларининг ҳақиқийлиги ва тўловга яроқлилигини аниқлаш қоидалари;

валюта айирбошлаш шохобчасининг рўйхатга олинганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;

тижорат банкининг ҳамда Марказий банк тегишли Бош бошқармасининг ишонч телефон рақамлари тўғрисида маълумотлар.






Низомга

2-ИЛОВА



09017-шакл



Тижорат банкининг эмблемаси

    

(тижорат банкининг номи)

(тижорат банкининг штампи)

-сон маълумотнома

20____ йил "


"

(кун)

(ой)

        


нинг

(Ф.И.О)

нақд пулда/банк пластик картасидан/ҳисобрақамидан тўланди*

(миллий валютанинг суммаси рақам ва сўз билан ёзилади)



Ҳалқаро тўлов картасига

ўтказиб берилади

(чет эл валютасининг суммаси рақам ва сўз билан ёзилади)


        

Маъул ходимнинг штампи ва имзоси



Мижознинг имзоси



       


*) Изоҳ: тегишлилиги бўйича тагига чизилади.






Низомга

3-ИЛОВА



09008-сон реестр

           

         

(таркибий бўлимнинг штампи)

      

Чет эл валютасини халқаро тўлов картасига ўтказиб

бериш операцияларини ҳисобга олиш

РЕЕСТРИ


20____ йил "


"

(кун)

(ой)

Ф.И.О.

Мижознинг шахсини тасдиқловчи

ҳужжат бўйича маълумотлар

Сотилган чет эл

валютасининг

Курс

Мижоздан

қабул

қилинган

миллий

валюта

суммаси

Операция

вақти


Маълумотно-

манинг рақами


ҳужжат

тури ва

серияси

рақами

қачон ва ким томонидан берилган

турар

жойи

номи

суммаси

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

     





Низомга

4-ИЛОВА



09020-шакл



Тижорат банкининг эмблемаси


    

(тижорат банкининг номи)

(таркибий бўлинманинг номи)

-сон маълумотнома

20____ йил "


"

(кун)

(ой)

             


нинг

(Ф.И.О)

           

халқаро тўлов картасидан ечиб олинди.

(чет эл валютасининг суммаси рақам ва сўз билан ёзилади)


                        


нақд пулда берилди / банк пластик картасига ўтказилди / ҳисобрақамига ўтказилди*

(миллий валютанинг суммаси рақам ва сўз билан ёзилади)


        


Маъул ходимнинг штампи ва имзоси



Мижознинг имзоси


       

*) Изоҳ: тегишлилиги бўйича тагига чизилади.






Низомга

5-ИЛОВА



09021-сон реестр

           

(таркибий бўлинманинг штампи)

Халқаро тўлов картасидаги чет эл валютасини нақдсиз

шаклда миллий валютага айирбошлаш бўйича амалга

оширилган операцияларни ҳисобга олиш

РЕЕСТРИ


20____ йил "


"

(кун)

(ой)

   

Ф.И.О.

Халқаро тўлов картасидан

ечиб олинган чет эл валютаси


Курс

Миллий

валюта

суммаси

Операция

вақти

Маълумотнома рақами

номи


суммаси


1

2

3

4

5

6

7













    

    

   


  

(имзо)

     


(имзо)

  





Низомга

6-ИЛОВА



(Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг

тегишли Бош бошқармаси бланки)


00000000-сон валюта айирбошлаш шохобчасининг

рўйхатга олинганлиги тўғрисида

ГУВОҲНОМА

        

        Мазкур гувоҳнома


карашли


-сон


(тижорат банкининг тўлиқ номи)


    

валюта айирбошлаш шохобчасини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Бош бошқармаси томонидан



(валюта айирбошлаш шохобчасининг жойлашган ери (почта манзили)

манзили бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида берилди.

           

Марказий банкнинг




Бош бошқармаси бошлиғи

М.Ў.







(имзо)


         





Низомга

7-ИЛОВА



Валюта айирбошлаш шохобчасини рўйхатга олиш

ЖУРНАЛИ

       

Тегишли

вилоят

коди


Банк

коди


Валюта

айирбошлаш

шохобчасининг

тартиб рақами


Рўйхатга

олинган

санаси


Валюта

айирбошлаш

шохобчасининг

жойлашган ери

(почта манзили)


Тижорат

банкининг

номи


Марказий

банкнинг

Бош

бошқармаси

бошлиғининг

Ф.И.О., имзоси


Ёпилди (сана

ва мансабдор

шахснинг

имзоси,

буйруқ рақами

ва санаси)

Гувоҳноманинг "Дубликат"и берилиш сабаблари ва санаси

Гувоҳнома

бекор

қилинишига

асос

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

а

б

в








00


000

000








   





Низомга

8-ИЛОВА



09002-шакл



Тижорат банкининг эмблемаси

    

(тижорат банкининг номи)

(валюта айирбошлаш шохобчасининг штампи)

-сон маълумотнома/certificate

20____ йил "


"

(кун)

(ой)


алмаштирилди

(валютанинг номи, суммаси рақам ва сўз билан ёзилади

type of currency, amount in figures and in words)

сўм берилди

sums paid out


(мижознинг имзоси-

holders signature)


(валюта айирбошлаш шохобчаси

ходимларининг имзолари ва

штамплари)

    





Низомга

9-ИЛОВА



09003-сон реестр

           

(валюта айирбошлаш шохобчасининг штампи)

Халқаро тўлов картасидаги чет эл валютаси ва нақд чет эл

валютасини миллий валютага айирбошлаш

операцияларини ҳисобга олиш

РЕЕСТРИ

        

20____ йил  "


"

(кун)

(ой)

     

Ф.И.О.

Халқаро тўлов

картасидан ечиб

олинган чет эл

валютаси

Нақд чет эл

валютаси


Курс


Миллий

валюта

суммаси

Операция

вақти


Маълумотнома

рақами


номи


суммаси


номи


суммаси


1

2


3

4

5

6

7

8

9

















        


Жами миллий валюта миқдори





(рақам ва сўз билан)

Жами чет эл валютаси миқдори





(рақам ва сўз билан)

Валюта айирбошлаш шохобчаси ходимлари





(имзолар ва штамплари)

        





Низомга

10-ИЛОВА


09007-шакл



Тижорат банкининг эмблемаси

      

      

     

(тижорат банкининг номи)


(валюта айирбошлаш шохобчасининг штампи)

-сон маълумотнома

20___ йил "____"_____________

           (кун)           (ой)


дан*

(Ф.И.О)



қабул қилинди.

(миллий валютанинг суммаси рақам ва сўз билан)



берилади.

(чет эл валютасининг суммаси рақам ва сўз билан)


Кассирнинг штампи ва имзоси



Назоратчининг штампи ва имзоси



Мижознинг имзоси


*) Изоҳ: чет эл валютасининг эквиваленти 100 АҚШ долларидан кўп бўлганда тўлдирилади.






Низомга

11-ИЛОВА



09010-сон реестр

           

(валюта айирбошлаш шохобчасининг штампи)

          

Жисмоний шахсларга чет эл валютаси сотилганлигини ҳисобга олиш

РЕЕСТРИ

         

20____ йил "


"

(кун)

(ой)

     

Т/р

Ф.И.О.

Мижознинг шахсини тасдиқловчи

ҳужжат бўйича маълумотлар

Сотилган чет эл валютаси

Курс

Миллий валютанинг

миқдори

Маълумотнома

рақами

Амалиёт

бажарилган вақт

ҳужжат

тури ва

серияси

рақами

қачон ва ким томонидан берилган

турар

жойи

номи

миқдори









     

    

Жами миллий валюта миқдори





(рақам ва сўз билан ёзилади)

Жами чет эл валютаси миқдори





(рақам ва сўз билан ёзилади)

Валюта айирбошлаш шохобчаси ходимлари





(имзолар ва штамплари)

        





Низомга

12-ИЛОВА



09005-шакл

     


(валюта айирбошлаш шохобчасининг штампи)

         

Нақд чет эл валютасини экспертизага қабул қилиш бўйича

_____ _________-сон маълумотнома

      


20____ йил  "


"

(кун)

(ой)



Мазкур тасдиқловчи ҳужжат


берилди


(Ф.И.O.)


(шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг серияси ва рақами)

   


Турар жойи бўйича манзил


    


Хорижий давлатнинг пул бирлигини экспертизага қабул қилиш (чет эл валютасидаги тўлов ҳужжати):

  

1.


(чет эл валютасининг тўлиқ номи, банкноталар сони,

2.

 

3.

номинали, серияси ва рақами,

 


эмитент банкнинг номи, муомалага чиқарилган йили)

    

Банк томонидан ҳақиқийлигига шубҳа туғилган нақд чет эл валютасини экспертизага қабул қилиш шартлари билан танишдим.



Қайд этилган пул бирлиги белгиланган тартибда экспертизага қабул қилинади.



        Шохобча

        ходимлари


(имзолар)

(ходимларнинг штамплари)

        Мижоз



(имзо)


(Ф.И.О.)




       





Низомга

13-ИЛОВА



09013-шакл



Тижорат банкининг эмблемаси

    

(валюта айирбошлаш шохобчасининг штампи)


-сон маълумотнома

(валютанинг номи, суммаси рақам ва сўз билан ёзилади)

    

     

Чет эл валютасининг номи

Қабул қилинганчет эл валютасининг

номинали ва сони

Майда ёки йирик миқдорда

айирбошлаб берилган чет эл

валютасининг номинали ва сони







   

     


миқдорида воситачилик ҳақи олинди.

(сумма рақам ва сўз билан ёзилади)


      

   

        

        


        



(жисмоний шахс имзоси)


(назоратчининг штампи ва имзоси)


(кассирнинг штампи ва имзоси)

    





Низомга

14-ИЛОВА



09011-сон реестр

           


(валюта айирбошлаш шохобчасининг штампи)

Шикастланган чет эл валютасини миллий валютага айирбошлаш,

шу турдаги шикастланмаган чет эл валютасига алмаштириш, майдалаш

ва йириклаш ҳамда муомалага яроқсиз чет эл валютасини инкассога

қабул қилиш операцияларини ҳисобга олиш

РЕЕСТРИ

    

Чет эл валютасининг

номи

Ундирилган воситачилик

ҳақи

09004-шакл

маълумотнома

рақами ва санаси

09012-шакл

маълумотнома

рақами ва санаси

09013-шакл

маълумотнома

рақами ва санаси


1

2


3

4

5













       

             

Назоратчи:





(Ф.И.О.)

(имзо)

Кассир:





(Ф.И.О.)

(имзо)

         





Низомга

15-ИЛОВА



09014-шакл


    

(валюта айирбошлаш шохобчасининг штампи)


      

Конверсия қилинган (алмаштирилган) нақд

чет эл валютасини ҳисобга олиш

РЕЕСТРИ

          


20____ йил  "


"

(кун)

(ой)

    

    

Ф.И.О.

Чет эл валютаси


Конверсия қилинган

(алмаштирилган)

курс


09015-сон

маълумотнома

рақами

қабул

қилинди

берилди

Номи

суммаси

номи

суммаси













         


Назоратчи:







(Ф.И.О.)

(имзо)

Кассир:







(Ф.И.О.)

(имзо)

               





Низомга

16-ИЛОВА



09015-шакл



Тижорат банкининг эмблемаси

    

(тижорат банкининг номи)

(валюта айирбошлаш шохобчасининг штампи)

-сон маълумотнома

20____ йил  "


"


(кун)

(ой)





(қабул қилинган валюта номи, суммаси рақам ва сўз билан ёзилади)

(конверсия қилинган (алмаштирилган) валюта номи, суммаси рақам ва сўз билан ёзилади) воситачилик ҳақи миқдори)

(валюта эгасининг имзоси)

(валюта айирбошлаш шохобчаси ходимларининг имзоси)





Низомга

17-ИЛОВА


09012-шакл



Тижорат банкининг эмблемаси

    

(тижорат банкининг номи)


         

-сон маълумотнома

            

20____ йил  "


"

(кун)

(ой)

          

Шикастланган чет эл валютаси



(чет эл валютасининг суммаси рақам ва сўз билан,


номинали, серияси ва тартиб рақами, эмитент банкнинг номи)

     

шикастланмаган чет эл валютасига


(чет эл валютасининг суммаси рақам ва сўз билан ёзилади,


алмаштирилди.

номинали, серияси ва тартиб рақами, эмитент банкнинг номи)



Воситачилик ҳақи ундирилди

(рақам ва сўз билан ёзилган сумма)

      




(жисмоний шахс имзоси)


(шохобча ходимларининг имзоси ва штампи)

     




Низомга

18-ИЛОВА



09004-сон шакл


                                                    МФО:

(тижорат банкининг номи)

(валюта айирбошлаш шохобчасининг штампи)


Нақд чет эл валютасини инкассога қабул қилиш бўйича

_____ _________-сон маълумотнома

20____ йил  "


"

(кун)

(ой)

Мазкур тасдиқловчи ҳужжат


берилди


(Ф.И.O.)


(шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг серияси ва рақами)

   


Турар жойи бўйича манзил


    


Хорижий давлатнинг пул бирлигини экспертизага қабул қилиш (чет эл валютасидаги тўлов ҳужжати):

  

1.



(чет эл валютасининг тўлиқ номи, банкноталар сони,

2.

3.

номинали, серияси ва рақами,


эмитент банкнинг номи, муомалага чиқарилган йили)

Банк томонидан тўловга яроқсиз чет эл валютасини инкассога қабул қилиш шартлари билан танишдим ва инкассога қабул қилинган чет эл валютаси бўйича _____ фоиз миқдорида воситачилик ҳақи тўлашга розиман.

Инкассога қабул қилинган чет эл валютаси эмитент банк томонидан тўловга яроқли ўша турдаги чет эл валютасига айирбошлаб берилмаса ва уларни муомаладан чиқарса ____________________________________ га нисбатан ҳеч қандай эътироз билдирмайман.

     

Шохобча

ходимлари


(имзолар)

(ходимларнинг штамплари)

Мижоз



(имзо)


(Ф.И.О.)




      





Низомга

19-ИЛОВА



олд томони

09016-шакл


              


(валюта айирбошлаш шохобчасининг штампи)


               


Валюта айирбошлаш шохобчаси томонидан амалга

оширилган операциялар тўғрисида

ҲИСОБОТ

           


20____ йил  "


"

(кун)

(ой)

            

кунлик бўнак лимити:


чет эл валютасида:


миллий валютада:



       

Амалга оширилган

операциялар мазмуни

Миллий валютада

Чет эл валютасида

кирим

чиқим

кирим

чиқим

Олинган бўнак:





Кунлик айланмалар:





Сотилган валюта





Жами айланмалар





Банк кассасига топширилиши керак





Баланс:









орқа томони


Маълумотномаларнинг фойдаланилиши

               

Маълумотнома

тури

Олинди

Сарфланди

Бузилди

Қолди

рақамдан

рақамгача

рақамдан

рақамгача

рақамдан

рақамгача

рақамдан

рақамгача





























          

  

(валюта айирбошлаш шохобчаси ходимларининг имзоси)

(ҳисобот тузувчининг Ф.И.О., имзоси)

             

           

Ҳисоботни текширди:



(бош бухгалтер ёки бўлим бошлиғининг Ф.И.О., имзоси)

       

20


йил

"


"



              

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 2 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 2 июль, 26-сон, 532-модда