Марказий банк Бошқарувининг 26.05.2018 й. 19/2-сон "Тижорат банкларида статистик ҳисоботларни юритиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 02.07.2018 й. 3031-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
02.07.2018 й.
N 3031
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
26.05.2018 й.
N 19/2
ҚАРОРИ
Тижорат банкларида статистик ҳисоботларни
юритиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги, "Расмий статистика тўғрисида"ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Тижорат банкларида статистик ҳисоботларни юритиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. Нурмуратов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 3 июль
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2018 йил 9 июль, 27-сон, 555-модда