Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 19.06.2018 й. 114/16-сон "Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш авиация қоидаларининг (ЎзР АҚ-91) I боб биринчи параграфига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 03.07.2018 й. 1723-10-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.07.2018 й.

N 1723-10




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

БОШЛИҒИНИНГ

19.06.2018 й.

N 114/16


БУЙРУҒИ




Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида

фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз

қилиш авиация қоидаларининг (ЎзР АҚ-91) I боб

биринчи параграфига ўзгартириш киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 мартдаги ПФ-5379-сон "Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2007 йил 12 сентябрдаги 141-сон буйруғи (рўйхат рақами 1723, 2007 йил 29 сентябр) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 41-42-сон, 420-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш авиация қоидаларининг (ЎзР АҚ-91) I боб биринчи параграфининг етмиш тўққизинчи хатбошидаги "Миллий" деган сўз "Давлат" деган сўз билан алмаштирилсин.


2. Мазкур ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази ҳамда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Бошлиқ                                                                              Т. Ўлжаев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 3 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 9 июль, 27-сон, 557-модда