Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Инновацион ривожланиш вазирининг 04.06.2018 й. 14/5-сон "Ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларда (марказлар, университетлар ва бошқалар), шу жумладан илмий лабораторияларни жиҳозлаш учун сотиб олинадиган юқори технологик асбоб-ускуналарда ишлаш методикасини ўзлаштириш учун қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш мақсадида уларни танлов асосида саралаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 05.07.2018 й. 3036-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.07.2018 й.

N 3036




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ

ВАЗИРИНИНГ

04.06.2018 й.

N 14/5


БУЙРУҒИ



Ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларда

(марказлар, университетлар ва бошқалар), шу жумладан

илмий лабораторияларни жиҳозлаш учун сотиб олинадиган

юқори технологик асбоб-ускуналарда ишлаш методикасини

ўзлаштириш учун қисқа муддатли илмий стажировкаларга

юбориш мақсадида уларни танлов асосида саралаш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПФ-5264-сон "Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони ҳамда 2017 йил 30 ноябрдаги ПҚ-3416-сон "Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларда (марказлар, университетлар ва бошқалар), шу жумладан илмий лабораторияларни жиҳозлаш учун сотиб олинадиган юқори технологик асбоб-ускуналарда ишлаш методикасини ўзлаштириш учун қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш мақсадида уларни танлов асосида саралаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Фан ва технологиялар бўйича давлат комиссиясининг қарори 2017 йил 20 сентябрдаги 2-сон қарори билан тасдиқланган Ёш олимларни етакчи хорижий илмий марказлар ва университетларга қисқа муддатли илмий стажировкага юборишни ташкил этиш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2948, 2017 йил 15 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 46-сон, 1141-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                    И. Абдурахманов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 6 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 9 июль, 27-сон, 564-модда