Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.07.2018 й. ПҚ-3823-сон "Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.07.2018 й.

N ПҚ-3823



СУВ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3672-сонли қарорини ижро этиш, шунингдек, сув ресурсларидан тежамли ва оқилона фойдаланишни таъминлашнинг иқтисодий механизмларни такомиллаштириш мақсадида:


1. 2018 йил 1 октябрдан бошлаб сув ресурсларидан фойдаланиш учун солиқ ставкалари иловага мувофиқ белгилаб қўйилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлатгеология ва минерал ресурслар қўмитаси билан биргаликда 2018 йилнинг 1 октябригача сув ресурсларидан фойдаланувчиларни хатловдан ўтказиш чора-тадбирларини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Давлат бюджети параметрларини шакллантириш доирасида барча тоифадаги солиқ тўловчиларнинг сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларини танқидий қайта кўриб чиқсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сонли қарори 3-бандининг ўнинчи хатбоши, шунингдек унинг 13-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Ҳамроев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 3 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 9 июль, 27-сон, 542-модда