Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат божхона қўмитасининг 14.06.2018 й. 01-02/12-47-сон "Импорт қилинадиган товарларни божхонада расмийлаштиришда даврий божхона декларациясини тақдим этиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида" қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 05.07.2018 й. 2419-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.07.2018 й.

N 2419-3



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

14.06.2018 й.

N 01-02/12-47


ҚАРОРИ



"Импорт қилинадиган товарларни божхонада

расмийлаштиришда даврий божхона декларациясини

тақдим этиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"

қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини

йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон "Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" Фармонига ҳамда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш Қоидалари (рўйхат рақами 2565, 2014 йил 28 февраль)га мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                             М. Азимов






Қарорга

ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 28 январдаги 01-02/12-10-сон "Импорт қилинадиган товарларни божхонада расмийлаштиришда даврий божхона декларациясини тақдим этиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2419, 2013 йил 30 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 5-сон, 64-модда).


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2014 йил 14 ноябрдаги 01-02/12-25-сон "Импорт қилинадиган товарларни божхонада расмийлаштиришда даврий божхона декларациясини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2419-1, 2014 йил 24 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 48-сон, 574-модда).


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 1 апрелдаги 01-02/12-17-сон "Импорт қилинадиган товарларни божхонада расмийлаштиришда даврий божхона декларациясини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2419-2, 2016 йил 7 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 14-сон, 138-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 6 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 9 июль, 27-сон, 569-модда