Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.06.2018 й. 434-сон "Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортини бошқариш тизимини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.06.2018 й.

N 434



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИНИ БОШҚАРИШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР

ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 6 мартдаги ПҚ-3589-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Қуйидагилар:

Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги ходимларининг идоравий формали кийим-бош ва таниш белгилари намуналари 2-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги ходимларининг идоравий формали кийим-бош ва таниш белгилари тавсифлари 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагиларни:

Кемачилик регистри бўлимини Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигидан (кейинги ўринларда "Ўзавтотранс" агентлиги деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига топшириш-қабул қилиш бўйича 4-иловага мувофиқ таркибда;

Нукус автомобиль йўллари хўжалиги ва хизматлар кўрсатиш касб-ҳунар коллежини, Андижон транспорт ва хизматлар кўрсатиш касб-ҳунар коллежини ҳамда Самарқанд автомобиль йўллари касб-ҳунар коллежини Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан "Ўзавтотранс" агентлигига топшириш-қабул қилиш бўйича 5-иловага мувофиқ таркибда комиссиялар тузилсин.

Комиссиялар ўз вақтида ва тўлиқ хатловдан ўтказиш ҳамда белгиланган тартибда, ўтказилаётган мол-мулк, бинолар, иншоотларни ҳамда кемачилик регистри бўлими ва касб-ҳунар коллежларининг тегишли хизмат ҳужжатларини топшириш-қабул қилишни таъминласинлар.


3. Шаҳар йўловчи транспортини бошқариш бўйича махсус ваколатли органлар ва департаментларни "Ўзавтотранс" агентлигининг тегишли ҳудудий бошқармаларига бирлаштириш бўйича Комиссия (А.Ж. Раматов) қуйидагиларни таъминласин:

а) махсус ваколатли органлар ва департаментларни "Ўзавтотранс" агентлиги ҳудудий бошқармаларининг ташкилий тузилмасига мувофиқ бирлаштириш доирасида ҳудудий бошқармаларни қуйидаги йўналишлар бўйича мутахассислар билан қўшимча равишда тўлдириш:

тарифларни шакллантириш ва тендерлар ўтказиш;

диспетчерлик назорати, автомобилда ташишларни мувофиқлаштириш;

ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

юридик хизмат кўрсатиш;

б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан ҳамкорликда икки ой муддатда:

бинолар ва иншоотларни ҳамда хизмат ҳужжатлари ва бошқа мол-мулкни махсус ваколатли органлар ва департаментлардан "Ўзавтотранс" агентлиги ҳудудий бошқармаларига топшириш-қабул қилиш;

махсус ваколатли органлар ва департаментларнинг штатлар қисқариши муносабати билан бўшатилаётган ходимлари билан меҳнат шартномаларини меҳнат қонунчилигига мувофиқ тўхтатиш.


4. Белгилаб қўйилсинки:

"Ўзавтотранс" агентлиги ҳудудий бошқармасига бирлаштириш даврида қисқартириладиган махсус ваколатли органлар ва департаментлар ходимлари учун меҳнат ва иш ҳақи тўлаш шартлари махсус ваколатли органлар ва департаментлар маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда меҳнат шартномалари тўхтатилгунга қадар сақланади;

"Ўзавтотранс" агентлиги ҳудудий бошқармасига ишга қабул қилинаётган шахсларга автомобиль транспорти хизматчилари лавозимларига ва ишчи касбларига нисбатан Тармоқ тариф-малакавий маълумотномасига мувофиқ, малака талаблари қўйилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда:

а) 2019 йилнинг II ярим йиллигидан бошлаб автовокзаллар ва автостанциялар фаолиятини бошқариш ва тартибга солиш юзасидан марказлашган тизимнинг қуйидагиларни таъминловчи амалий фаолият кўрсатиш механизмини ишлаб чиқсин ва жорий этсин:

автовокзал ва автостанцияларни илғор ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш, автовокзал ва автостанциялар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ўртасида ахборот-тармоқ алоқасининг замонавий инфратузилмасини шакллантириш;

автовокзал ва автостанцияларга, уларнинг имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш мақсадида йўловчилар йўналишларини бириктириш;

йўловчиларга хизмат кўрсатиш бўйича, шу жумладан, аҳолини йўналишлар, вариантлар ва белгиланган манзилга етиб борувчи транспорт турлари ҳақида хабардор қилиш юзасидан хизматларнинг кенг миқёсдаги рўйхатини тақдим этиш;

б) йўловчиларни рухсатнома ҳужжатларисиз чиқариш/тушириш билан ноқонуний шуғулланувчи сунъий автотураргоҳлар фаолиятини тартибга солиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш;

в) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда, шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро автобус йўналишларидаги автобусларнинг оптимал иш тартиби юзасидан таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

г) уч ой муддатда қуйидагиларни таъминласин:

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасарруфидаги умумий фойдаланиш йўловчилар йўналишларидаги оралиқ тўхташ бекатларини хатловдан ўтказиш, янги тўхташ бекатларини қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш ва таъмирлашга бўлган эҳтиёжларни аниқлаш;

хатловлар якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига 2018-2021 йиллар мобайнида тўхташ бекатларини шаҳарлар ва туманлар марказларида босқичма-босқич қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш юзасидан чора-тадбирларни тасдиқлаш учун киритиш;

д) аҳолининг бориши зарурлигини инобатга олган ҳолда, халқаро йўловчи автобус йўналишларини очиш юзасидан ишларни тизимли равишда ташкил этиш;

е) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда йўл ҳаракати хавфсизлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари инспекторларидан иборат доимий фаолият юритувчи тезкор мобил гуруҳларни Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда ва Тошкент шаҳрида ташувчилар томонидан йўловчилар ташишда хавфсизликни таъминлаш талабларига, тендер контрактлари ва юкларни ташиш шартларига риоя этилиши, автотранспорт воситаларининг қатноволди мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича профилактика ишларининг амалга оширилиши юзасидан ҳамкорликда рейдлар ўтказиш мақсадида шакллантириш.

6. Белгилаб қўйилсинки:

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликларининг тугатилаётган йўловчилар ташишлари барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаментларининг автомобиль транспорти йўловчилар ташишларини лицензиялаш бўйича ваколатлари, белгиланган тартибда, "Ўзавтотранс" агентлигининг тегишли ҳудудий бошқармаларига ўтказилади;

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликларининг тугатилаётган йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаментлари томонидан берилган лицензиялар ва лицензия варақалари уларда кўрсатилган муддатлар тугагунга қадар амал қилади.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг транспорт хизматини назорат қилувчи ўринбосарлари зиммасига умумий фойдаланишдаги тўхташ бекатларининг зарур даражадаги таъминоти ва сақланишини, хавфсизлик талабларига риоя этилишини, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғи Д.Т. Дехканов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов



*) 2 ва 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 9 июндаги

434-сон қарорига

4-ИЛОВА



Кемачилик регистри бўлимини Ўзбекистон

автомобиль транспорти агентлигидан Ўзбекистон

Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига

топшириш-қабул қилиш комиссияси

ТАРКИБИ

   

И. Маҳкамов

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири, комиссия раиси

Д. Дехканов

-

Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғи, комиссия раисининг ўринбосари


А. Мўминов

-

Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари

Д. Саттаров

-

Молия вазирининг ўринбосари

Б. Ниёзматов

-

Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари


Н. Шарипов

-

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

А. Файзибоев

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари

Д. Усмонов

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг молия-иқтисодиёт бошқармаси бошлиғи

лавозими бўйича

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг кичик кемалар бўйича инспекцияси бошлиғи

А. Ахназаров

-

Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг молия ва бухгалтерия ҳисоби бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, комиссия котиби

       

Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 9 июндаги

434-сон қарорига

5-ИЛОВА



Нукус автомобиль-йўл хўжалиги ва хизмат соҳалари

касб-ҳунар коллежи, Андижон транспорт ва хизмат касб-ҳунар

коллежи, Самарқанд автомобиль-йўл касб-ҳунар коллежини

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим

вазирлигидан "Ўзавтотранс" агентлигига

топшириш-қабул қилиш комиссияси

ТАРКИБИ

        

Ш. Шаваҳобов

-

Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғининг ўринбосари, комиссия раиси

Ф. Ризаев

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази директорининг биринчи ўринбосари, комиссия ҳамраиси

Ж. Мирқосимов

-

Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг ижро интизомини назорат қилиш, иш юритиш ва жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бошқармаси бошлиғи

А. Назаров

-

Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг кадрлар бўлими бошлиғи

М. Байманов

-

Касб-ҳунар таълими маркази бош бухгалтери

А. Эргашев

-

Касб-ҳунар таълими марказининг реконструкция, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бошқармаси бошлиғи

П. Сеидмурадов

-

Касб-ҳунар таълими марказининг Қорақалпоғистон ҳудудий бошқармаси бошлиғи

Ф. Бузруков

-

Касб-ҳунар таълими марказининг Андижон ҳудудий бошқармаси бошлиғи

А. Насимов

-

Касб-ҳунар таълими марказининг Самарқанд ҳудудий бошқармаси бошлиғи

Т. Дошчекенов

-

Нукус автомобиль-йўл хўжалиги касб-ҳунар коллежи директори

И. Дабулова

-

Нукус автомобиль-йўл хўжалиги касб-ҳунар коллежи бош бухгалтери

У. Раҳмонов

-

Андижон транспорт ва хизмат касб-ҳунар коллежи директори

Д. Юлдашева

-

Андижон транспорт ва хизмат касб-ҳунар коллежи бош бухгалтери

Ф. Назаров

-

Самарқанд автомобиль-йўл касб-ҳунар коллежи директори

А. Назаров

-

Самарқанд автомобиль-йўл касб-ҳунар коллежи бош бухгалтери

А. Ахназаров

-

Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг молия ва бухгалтерлик ҳисоби бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, комиссия котиби

  

Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 9 июндаги

434-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси орқали ўтадиган махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзитини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилиш тўғрисида" 2002 йил 21 февралдаги 62-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2002 й., 3-4-сон, 34-модда):


а) 4 ва 5-бандларнинг иккинчи хатбошидаги "ва дарё" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 3-иловада:


5-бандда:

бешинчи хатбоши қуйидаги мазмунда баён этилсин:

"Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги - автомобиль транспортида транзитни амалга оширишда";

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши қўшилсин:

"Фавқулодда вазиятлар вазирлиги - дарё транспортида транзит амалга оширилганда";

еттинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


31-банддаги "ва дарё" сўзлари чиқариб ташлансин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг "Транспорт соҳасидаги фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 21 августдаги 360-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2003 й., 15-16-сон, 131-модда):


3-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "ва дарё" сўзлари чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбошидаги:

"ва дарё" сўзлари чиқариб ташлансин;

"бўлинмалари томонидан" сўзлари "бошқармалари томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларини ҳамда Автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талабларни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 204-модда):


а) 1-иловада:


5, 87, 88-бандлардаги "ва дарё" сўзлари чиқариб ташлансин;


8-9-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Йўналишли автобуслар ва йўналиш таксилари ҳаракати:

а) шаҳар йўналишларида - шаҳарлар ҳокимликлари ёки Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан;

б) шаҳар атрофи ва шаҳарлараро-вилоятлар ичидаги йўналишларда - вилоятлар ҳокимликлари ёки Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан;

в) вилоятлараро-шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда -Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги томонидан тузиладиган жадваллар бўйича ташкил этилади.

9. Янги йўналишларни ташкил этиш (очиш) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:

а) шаҳарларда - шаҳарлар ҳокимликлари ёки Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан йўналиш схемаларини Тошкент шаҳар ИИББ, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ва вилоятлар ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳудудий бошқармалари билан келишган ҳолда;

б) шаҳар атрофи ва вилоятлар ичидаги йўналишларда - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Тошкент шаҳри ёки Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг ҳудудий бошқармалари Тошкент шаҳри ИИББ, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ва вилоятлар ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳудудий бошқармалари билан биргаликда;

в) вилоятлараро, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси билан йўналишлар схемаларини келишган ҳолда Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги томонидан амалга оширилади";


100-банднинг биринчи хатбошига "ёхуд интернет орқали электрон тўлов воситаси ёрдамида" сўзлари қўшилсин:


б) 2-иловада:


2-банднинг ўнинчи хатбоши, 5-бандининг биринчи хатбоши, 19-банд, 27-банднинг тўртинчи хатбоши, 61, 65-бандлар, 75-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "ва дарё" сўзлари чиқариб ташлансин;


2-банднинг ўнинчи хатбоши, 5-банднинг биринчи хатбоши, 27-банднинг тўртинчи хатбоши ва 65, 75-бандлардаги "бўлинмалари" сўзлари тегишли келишикда "бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-бандда:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:

"ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш тартибига, автомобиль транспортида йўловчилар ва юкларни ташиш қоидаларига, оғир ва ҳажми катта ўлчамдаги автомобиль ташувлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича талабларга риоя этишлари устидан назорат";

бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


19-банддаги ", якка тартибдаги тадбиркорлар" сўзлари чиқариб ташлансин;


72-банддаги "йўловчи транспортини бошқариш бўйича улар томонидан махсус ваколатли органлар" сўзлари "Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг ҳудудий бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 июль 138-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 7-сон, 51-модда) билан тасдиқланган Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомда:


а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Лицензия бериш, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар лицензияловчи органлар томонидан:

Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги томонидан (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) - Ўзбекистон Республикасида йўловчи ва юкларни халқаро ташиш бўйича;

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан - шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро йўловчи ва юкларни ташиш бўйича";


б) 5-бандга қуйидаги мазмундаги ўн тўққизинчи хатбоши қўшилсин:

"Халқаро йўналишларда юкларни ташишни амалга ошириш ҳуқуқига лицензияга эга бўлган автомобилда миллий юк ташувчилар унга мувофиқ шаҳарлараро йўналишларда юк ташишни амалга ошириш ҳуқуқига ҳам эгадирлар";


в) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Лицензия амал қилиш муддати чекланмасдан берилади";


г) 9-банднинг "ж" кичик бандидаги "шу жумладан Тошкент шаҳри бўйича ва Тошкент вилояти чегараси доирасида - тегишли Департамент томонидан" сўзлари чиқариб ташлансин;


д) 13-банддаги "тегишли равишда" ва "ёки Департаментнинг" сўзлари чиқариб ташлансин;


е) 15-банддаги "тегишли равишда" ва "ва Департамент томонидан" сўзлари чиқариб ташлансин;


ж) 16-банддаги "ўн беш" сўзи "ўн иш куни" сўзлари билан алмаштирилсин;


з) қуйидаги мазмундаги 16-1-банд қўшилсин:

"16-1. Агар Агентлик лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати мобайнида лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида қарор қилмаса, у ҳолда кўрсатиб ўтилган муддат тамом бўлгандан кейин лицензия талабгори ўзи ариза берган фаолиятни, бу ҳақда Агентликни ёзма равишда хабардор қилиб, амалга ошириш ҳуқуқига эга.

Ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган ҳолатда Агентлик лицензия талабгорининг ёзма билдиришномаси олингандан кейин беш иш куни мобайнида унга лицензияни беришга мажбур";


и) 33-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лицензиялар берилганлиги учун ундириладиган давлат божи маблағлари Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг Автомобиль транспортини ривожлантириш жамғармасининг махсус ғазначилик ҳисобварағига ўтказилади ва илмий-тадқиқот ишлари, йўловчилар автовокзаллари ва автостанциялари, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига қарашли бўлган умумий фойдаланишдаги йўловчи йўналишлари тўхташ пунктларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича илмий-тадқиқот ишларини, дастурларни молиялаштиришда, шунингдек, автотранспорт воситаларини харид қилиш ва автомобиль транспортини бошқариш тизимига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, "Ўзавтотранс" агентлигини сақлаш учун фойдаланилади".


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 106-модда) 1-илованинг 23-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"

23.

Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг Автомобиль транспортини ривожлантириш жамғармаси

Автомобилъ транспортида шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ва амал қилиш муддати узайтирилганлиги учун давлат божи

100



Автомобилларда ташувлар соҳасида маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жарималар суммаси

84

".

         

9. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 февралдаги 35-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 204-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидалари 2-бандининг ўн учинчи хатбошидаги ва 54-бандининг "г" кичик бандидаги "ва дарё" сўзлари чиқариб ташлансин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 майдаги 139-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 36-модда) 1-иловада:


а) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги ушбу Низомнинг қуйидаги қисми талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади";


б) 15-банддаги "ва дарё" сўзи чиқариб ташлансин.

    

12. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобилда халқаро юк ташийдиган автотранспорт воситаларига рақамли назорат қурилмаларини жорий этиш тўғрисида" 2011 йил 22 декабрдаги 340-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 51-сон, 546-модда) 2-бандидаги ва 3-бандининг биринчи хатбошидаги "ва дарё" сўзлари чиқариб ташлансин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 4-бандига қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"автомобиль ташувлари хавфсизлигини таъминлаш хизматининг ишчиси (мутахассиси) сифатида";

тўртинчи - еттинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

16. Вазирлар Маҳкамасининг "Шаҳар йўловчи ташиш транспорти тизимини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2013 йил 13 ноябрдаги 308-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 11-сон, 82-модда):


2-банднинг иккинчи хатбошидаги "Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Барча турдаги йўловчи ташиш транспорти ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаментига" сўзлари "Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


11-бандга қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ бошқаруви раиси мақоми бўйича Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосарига тенглаштирилади";


5-иловада:


2-банднинг учинчи хатбошидаги "Тошкент шаҳар ҳокимлигининг барча турдаги йўловчи транспорти ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш Департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) сўзлари "Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-бандда:

биринчи хатбошидаги "Департамент томонидан" сўзлари "Тошкент шаҳар ҳокимлиги ёки Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи-учинчи хатбошиларидаги "Департамент томонидан" сўзлари "Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 сентябрдаги 266-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 37-сон, 487-модда) билан тасдиқланган Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларида:


66-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"шаҳар йўловчилар, автомобиль транспорти соҳасида - ташувчилар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширишда, автомобиль ва дарё транспорти соҳасидаги ахборотни ташувчилардан сўрашда ва олишда ҳамда жамоат автомобиль ва дарё транспорти фаолиятини мувофиқлаштиришга доир бошқа ваколатларни амалга оширишда Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги томонидан";

бешинчи ва олтинчи хатбошилар чиқариб ташлансин.


18. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 237-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 17-сон, 299-модда) билан тасдиқланган Муомалага чиқарилаётган ғилдиракли транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентнинг 22-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22. Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётган транспорт воситаси (шасси)нинг турини тасдиқлаш ёки сертификатлашда фақат Ўзбекистон Республикаси резиденти - ишлаб чиқарувчи ёки ташувчининг вакили ариза берувчи бўлиши мумкин.

Ишлаб чиқарувчининг вакили транспорт воситаси (шасси)нинг Техник регламент талабларига мувофиқ хавфсизлигини таъминлашда ишлаб чиқарувчи билан солидар (биргаликда) жавобгардир".


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида" 2017 йил 25 апрелдаги 238-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 17-сон, 300-модда):


а) 3-банднинг иккинчи, тўртинчи ва олтинчи хатбошиларидаги, 4-5-бандлардаги "ва дарё" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 1 ва 2-бандлар, 1-3-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 6-бандда:

иккинчи хатбошидаги "тўғрисидаги кодексининг" сўзларидан кейин "144-модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмлари (транспортда чиптасиз юриш), 145-модданинг иккинчи қисми билан (йўловчиларни чиптасиз ташиш)," сўзлари қўшилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ундириладиган жарималар суммасининг 84 фоизи Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг Автомобиль транспортини ривожлантириш жамғармасининг махсус ғазначилик ҳисобварағига ўтказилади".






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 9 июндаги

434-сон қарорига

7-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 10 мартдаги 118-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 27-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрида йўловчи транспорти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 31 январдаги 11-сон қарорининг 1 ва 2-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 1-сон, 6-модда) ва қарорга 1 ва 3-иловалар.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолияти юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида" 2005 йил 21 сентябрдаги ПҚ-186-сон қарори) 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига илованинг 46-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 33-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент вилояти ҳокимлигининг йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаментини ташкил этиш тўғрисида" 2007 йил 1 ноябрдаги 229-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 11-сон, 62-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарорига илованинг 35-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-сон, 28-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 10 мартдаги 118-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 8 сентябрдаги ПҚ-1615-сон қарори)" 2011 йил 6 декабрдаги 318-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 49-сон, 93-модда).


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташувчилар фаолиятини ҳамда уларни молиялаштириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2012 йил 17 сентябрдаги 273-сон қарорининг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 9-сон, 68-модда).


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сон қарорига 1-илованинг 51 ва 57-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 9-сон, 64-модда).


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2015 йил 15 сентябрдаги 266-сон қарорига 2-илованинг 4 ва 5-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 9-сон, 82-модда).


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида" 2017 йил 25 апрелдаги 238-сон қарорининг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 17-сон, 300-модда) ва унга 1-3 иловалар, шунингдек, 4-илованинг 3-банди.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сонли Фармони)" 2017 йил 16 августдаги 638-сон қарорига 1-илованинг 37 ва 40-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 863-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 11 июнь