Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.07.2018 й. 532-сон "Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.07.2018 й.

N 532



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ВАСИЙЛИК ВА ҲОМИЙЛИК ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Психиатрия ёрдами кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3606-сон қарорини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 39-сон, 490-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 12 июлдаги

532-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида

васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги

низомга киритилаётган қўшимчалар


1. 42, 43-бандлардаги, 44-банднинг саккизинчи хатбошидаги, 46-банднинг биринчи хатбошидаги ва 48-банддаги "психоневрология" сўзидан кейин ", наркология" сўзи қўшилсин.


2. 47-бандда:

а) биринчи хатбошидаги "психоневрология" сўзидан кейин ", наркология" сўзи қўшилсин;

б) учинчи хатбошидаги "шифокор-психиатр" сўзларидан кейин "(шифокор-нарколог)" сўзлари қўшилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 16 июль