Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.03.2018 й. 206-сон "Хорижий давлатлар ҳудудида фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.03.2018 й.

N 206



ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР ҲУДУДИДА

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ОҚИБАТИДА

ЖАБРЛАНГАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФУҚАРОЛАРИГА ЁРДАМ КЎРСАТИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Хорижий давлатлар ҳудудида содир бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига тезкор ёрдам кўрсатишни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Хорижий давлатлар ҳудудида фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, хорижий давлатлар ҳудудида фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ёрдам кўрсатиш ишларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан, белгиланган тартибда амалга оширилади.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари К.М. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 26 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 26 март, 12-сон, 225-модда