Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.12.2017 й. 1004-сон "Сув хўжалиги объектлари бўйларида иҳота ва дарахтзорлар барпо этиш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.12.2017 й.

N 1004



СУВ ХЎЖАЛИГИ ОБЪЕКТЛАРИ БЎЙЛАРИДА

ИҲОТА  ВА  ДАРАХТЗОРЛАР  БАРПО  ЭТИШ

ҲАМДА ҲУДУДЛАРНИ ОБОДОНЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Суғориладиган ерларнинг шамол эрозиясига ва сув хўжалиги объектларини қум босишига қарши курашиш, хорижий инвестициялар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида қурилган ва реконструкция қилинган сув хўжалиги объектлари бўйидаги ҳудудларни ободонлаштириш мақсадида иҳота ва кўкаламзорлаштириш дарахтзорларини барпо этиш, шунингдек, ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Хорижий инвестициялар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида қурилган ва реконструкция қилинган сув хўжалиги объектлари бўйлаб иҳота ва кўкаламзорлаштириш дарахтзорларини барпо этиш, реконструкция қилиш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш амалий чора-тадбирлари режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Хорижий инвестициялар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида қурилган ва реконструкция қилинган сув хўжалиги объектлари бўйида иҳота ва кўкаламзорлаштириш дарахтзорларини барпо этиш, реконструкция қилиш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш лойиҳалари бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг тегишли "Сувқурилишинвест" ДМ - буюртмачилар этиб;

бош лойиҳачи ташкилотлар - энг яхши таклифларни танлаш асосида, танлов савдолари ўтказмасдан;

бош пудратчи ташкилотлар - қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказиладиган танлов савдолари натижалари бўйича;

инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда тежалган хорижий инвестициялар, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар - молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги томонидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари доирасида тежалган кредитларни қурилган ҳамда реконструкция қилинган сув хўжалиги объектлари бўйлаб иҳота ва кўкаламзорлаштириш дарахтзорларини барпо этиш, реконструкция қилиш ҳамда ҳудудларни ободонлаштиришга йўналтириш юзасидан хорижий инвесторлар билан музокаралар ўтказсин.

4. 2018 йилдан бошлаб:

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари доирасида тежалган бюджет маблағларини қурилган ва реконструкция қилинган сув хўжалиги объектлари бўйлаб иҳота ва кўкаламзорлаштириш дарахтзорларини барпо этиш, реконструкция қилиш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш ишларини молиялаштиришга;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2018-2019 йилларда ирригацияни ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш давлат дастури тўғрисида" 2017 йил 27 ноябрдаги ПҚ-3405-сон қарорининг 11-иловасида кўрсатилган инвестиция лойиҳалари доирасида тежалган маблағлар ҳисобига амалга оширилаётган қурилган ва реконструкция қилинган сув хўжалиги объектлари бўйлаб иҳота ва кўкаламзорлаштириш дарахтзорларини барпо этиш, реконструкция қилиш ҳамда ҳудудларни ободонлаштиришда дарахтлар ва бутазорларни санитария мақсадида кесиш ишларининг тўловларсиз амалга оширилишига рухсат берилсин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Қурилиш вазирлиги билан биргаликда - тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида амалга оширилаётган қурилган ва реконструкция қилинган сув хўжалиги объектлари бўйлаб иҳота ва кўкаламзорлаштириш дарахтзорлари барпо этилишига, реконструкция қилинишига ҳамда ҳудудларнинг ободонлаштирилишига белгиланган тартибда ер участкалари ажратилишини таъминласинлар.

6. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси:

бир ой муддатда, тупроқ ва иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда, қурилган ва реконструкция қилинган сув хўжалиги объектлари бўйлаб иҳота ва кўкаламзорлаштириш дарахтзорларини барпо этиш, реконструкция қилиш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш учун дарахтлар турларини аниқласин;

қурилган ва реконструкция қилинган сув хўжалиги объектлари бўйлаб иҳота ва кўкаламзорлаштириш дарахтзорларини барпо этиш, реконструкция қилиш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун шартнома асосида пудратчи ташкилотларни зарур турдаги ва миқдордаги кўчатлар билан таъминласин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда - қурилган ва реконструкция қилинган сув хўжалиги объектлари бўйлаб барпо этиладиган ва реконструкция қилинадиган иҳота ва кўкаламзорлаштириладиган ҳамда ободонлаштириладиган ҳудудларни ер участкалари билан таъминлаш, уларнинг сақланиши ва фойдаланилиши юзасидан зарур чоралар кўрсинлар;

барпо этилган ва реконструкция қилинган иҳота ва кўкаламзорлаштириш дарахтзорларини парвариш қилиш, шунингдек, белгиланган тартибда бошқа шахсларга берилган ободонлаштириш объектлари ва ер участкаларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан тизимли назоратни таъминласинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси қурилган ва реконструкция қилинган сув хўжалиги объектлари бўйлаб барпо этилган ва реконструкция қилинган иҳота ҳамда кўкаламзорлаштириш дарахтзорларини муҳофаза қилиш юзасидан белгиланган тартибда тегишли назорат ўрнатсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси К.Р. Сариев ҳамда вилоятлар ҳокимлари зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 20 декабрдаги

1004-сон қарорига

ИЛОВА



Хорижий инвестициялар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини

амалга ошириш доирасида қурилган ва реконструкция қилинган

сув хўжалигиобъектлари бўйлаб иҳота ва кўкаламзорлаштириш

дарахтзорларини барпо этиш, реконструкция қилиш ҳамда

ҳудудларни ободонлаштириш амалий

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ РЕЖАСИ

    

Т/р

Тадбирларнинг номи

Амалга ошириш

муддати

Масъул ижрочилар

1.

Сув ресурсларини бошқариш ва улардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги объектларини модернизация қилиш учун хорижий инвестициялар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳолатини таҳлил қилиш.

Бюджет маблағлари ва халқаро молия институтлари кредитларининг амалда тежалишини белгилаш.

Инвестиция

лойиҳаларининг

компонентлари

ва тасдиқланган

тармоқ жадвал-

лари кунланишига

кўра

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л.Қудратов), Молия вазирлиги (Ё. Турсунов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.Норқулов)

2.

Инвестиция лойиҳалари доирасида қурилган ва реконструкция қилинган сув хўжалиги объектлари бўйлаб иҳота ва кўкаламзорлаштириш дарахтзорларини барпо этиш, реконструкция қилиш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш бўйича лойиҳаларнинг амалга оширилиши юзасидан тежалган Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағларини Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, шунингдек, молиялаштираётган хорижий банклар маблағларини йўналтиришни келишиш.

Тежалган маблағлар аниқлангандан сўнг икки ой муддатда

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л.Қудратов), Молия вазирлиги (Ё. Турсунов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.Норқулов)

3.

Инвестиция лойиҳалари доирасида қурилган ва реконструкция қилинган сув хўжалиги объектлари бўйлаб иҳота ва кўкаламзорлаштириш дарахтзорларини барпо этиш, реконструкция қилиш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича тармоқ жадвалини тасдиқлаш.

Тежалган маблағлар аниқлагандан сўнг икки ой муддатда

Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази, Қурилиш вазирлиги (Д.Адилов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.Норқулов), "Сувқурилишинвест" ДМ

4.

Амалга оширилган инвестиция лойиҳалари доирасида сув хўжалиги объектларида қурилган ва реконструкция қилинган участкаларни текшириш ва ишчи гуруҳ тузиш.

Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида мавжуд дарахтлар ва буталарни, шу жумладан табиий омиллардан ёки зараркунандалардан, ўсимлик касалликларидан қуриётган, инсон ҳаётига ва соғлиғига хавф соладиган, шу жумладан юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки, шунингдек, махсус етиштирилаётган юридик ва жисмоний шахсларнинг мулки ҳисобланган, ёғоч ва мевалар олиш учун дарахт ва буталарни хатловдан ўтказиш.

Тасдиқланган тармоқ жадвали бўйича

Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев), Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази, Қурилиш вазирлиги (Д.Адилов), Кадастр агентлиги (М.Мирмахсудов), Давлат ўрмон хўжалиги қўмитаси (Г. Қурбонов), Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (У. Утаев), Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (Б. Юсупов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари

5.

Хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида қурилган ва реконструкция қилинган сув хўжалиги объектлари бўйлаб жойлашган ер майдонларини аниқлаш.

Тасдиқланган тармоқ жадвали бўйича

6.

Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида қурилган ва реконструкция қилинган сув хўжалиги объектлари бўйлаб иҳота ва кўкаламзорлаштириш дарахтзорларини барпо этиш, реконструкция қилиш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш бўйича лойиҳаларнинг техник топшириқларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш.

Тасдиқланган тармоқ жадвали бўйича

7.

Хорижий инвестициялар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида қурилган ва реконструкция қилинган сув хўжалиги объектлари бўйлаб иҳота ва кўкаламзорлаштириш дарахтзорларини барпо этиш, реконструкция қилиш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш бўйича энг яхши таклифларни танлаш ва лойиҳа сметаларини ишлаб чиқиш учун лойиҳа ташкилотини аниқлаш.

Тасдиқланган тармоқ жадвали бўйича

Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази, Қурилиш вазирлиги (Д.Адилов), Кадастр агентлиги (М.Мирмахсудов), Давлат ўрмон хўжалиги қўмитаси (Г. Қурбонов), Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (У. Утаев), Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (Б. Юсупов) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, туманлар ва вилоятлар ҳокимликлари "Сувқурилишинвест" ДМ,

8.

Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида қурилган ва реконструкция қилинган сув хўжалиги объектлари бўйлаб иҳота ва кўкаламзорлаштириш дарахтзорларини барпо этиш, реконструкция қилиш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш учун ишлаб чиқилган лойиҳа сметаларини техник, давлат ва экологик экспертизадан ўтказишни таъминлаш.

Тасдиқланган тармоқ жадвали бўйича

Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази, Қурилиш вазирлиги (Д.Адилов), Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (У. Утаев), "Сувқурилишинвест" ДМ

9.

Инвестиция лойиҳаси доирасида қурилган ва реконструкция қилинган сув хўжалиги объектлари бўйлаб иҳота ва кўкаламзорлаштириш дарахтзорларини барпо этиш, реконструкция қилиш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш лойиҳасини амалга ошириш учун белгиланган тартибда пудратчи ташкилотни аниқлаш.

Тасдиқланган тармоқ жадвали бўйича

Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази, Қурилиш вазирлиги (Д.Адилов), Кадастр агентлиги (М.Мирмахсудов), Давлат ўрмон хўжалиги қўмитаси (Г. Қурбонов), Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (У. Утаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, туманлар ва вилоятлар ҳокимликлари "Сувқурилишинвест" ДМ

10.

Инвестиция лойиҳаси доирасида қурилган ва реконструкция қилинган сув хўжалиги объектлари бўйлаб иҳота ва кўкаламзорлаштириш дарахтзорларини барпо этиш, реконструкция қилиш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш ишларини амалга ошириш учун пудратчи ташкилотлар билан шартнома тузиш.

Тасдиқланган тармоқ жадвали бўйича

Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази, "Сувқурилишинвест" ДМ

11.

Иҳота ва кўкаламзорлаштириш дарахтзорларини барпо этиш учун зарур бўлган тур ва миқдордаги кўчатларни шартнома асосида етиштириш ва сотиш.

Тузилган шартномалар бўйича

Давлат ўрмон хўжалиги қўмитаси (Г. Қурбонов)

12.

Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида қурилган ва реконструкция қилинган сув хўжалиги объектлари бўйлаб иҳота ва кўкаламзорлаштириш дарахтзорларини барпо этиш, реконструкция қилиш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш бўйича лойиҳаларнинг тармоқ жадвалларини тасдиқлаш.

Пудратчи билан шартнома тузилгандан сўнг

10 кун муддатда

Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази, "Сувқурилишинвест" ДМ, Бош пудратчи ташкилотлар

13.

Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида қурилган ва реконструкция қилинган сув хўжалиги объектлари бўйлаб иҳота ва кўкаламзорлаштириш дарахтзорларини барпо этиш, реконструкция қилиш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ қуриб қолган ва табиий зараркунандалар ва кучли шикастланган ва қуриётган, касалланган дарахтлар ва буталарни кесиш учун тегишли қарорларни тўловсиз, ўз вақтида рўйхатдан ўтказиш.

Белгиланган муддатларда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, туманлар ва вилоятлар ҳокимликлари, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (У. Утаев)

14.

Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида қурилган ва реконструкция қилинган сув хўжалиги объектлари бўйлаб иҳота ва дарахтзорларни барпо этиш, реконструкция қилиш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш бўйича лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишни таъминлаш.

Тасдиқланган тармоқ жадваллари бўйича

Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази, "Сувқурилишинвест" ДМ, Бош пудратчи ташкилотлар

15.

Қурилган ва реконструкция қилинган сув хўжалиги объектлари бўйлаб иҳота ва кўкаламзорлаштириш дарахтзорларини барпо этиш, реконструкция қилиш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш лойиҳалари сифати ва ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан назоратни таъминлаш.

Лойиҳаларни амалга ошириш мобайнида

Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев), Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази, Қурилиш вазирлиги (Д.Адилов), Бош пудратчи ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, туманлар ва вилоятлар ҳокимликлари, "Сувқурилишинвест" ДМ

16.

Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида қурилган ва реконструкция қилинган сув хўжалиги объектлари бўйлаб иҳота ва кўкаламзорлаштириш дарахтзорларини барпо этиш, реконструкция қилиш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш бўйича қурилиши тугалланган объектларни ишга тушириш учун давлат қабул қилиш комиссиясини шакллантириш.

Лойиҳалар тугаллангандан сўнг бир ой муддатда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, туманлар ва вилоятлар ҳокимликлари, Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази, "Сувқурилишинвест" ДМ

17.

Қурилган ва реконструкция қилинган сув хўжалиги объектлари бўйлаб барпо этилган ва реконструкция қилинган иҳота ва кўкаламзорлаштириш дарахтзорларини ҳамда ободонлаштирилган ҳудудларнинг ер майдонларини ва яхши сақланган ҳудудларни ер майдонлари билан таъминлашни ва улардан фойдаланишни белгиланган тартибда таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.

Лойиҳалар тугаллагандан сўнг бир ой муддатда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, туманлар ва вилоятлар ҳокимликлари, Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев), Кадастр агентлиги (М.Мирмахсудов), "Сувқурилишинвест" ДМ

18.

Сув хўжалиги объектлари бўйлаб белгиланган дарахтзорларни барпо этиш ва ҳимоялашга, шунингдек, объектлардан мақсадли фойдаланишга йўналтириш орқали фойдаланиш ташкилотлари томонидан суғориш ва бошқа қишлоқ хўжалиги агротехника тадбирларини ўз вақтида олиб бориш юзасидан тизимли назоратни таъминлаш.

Сув хўжалиги объектлари бўйлаб барпо этилган иҳота ва дарахтзорлар сақланишини назорат қилиш.

Ҳар ойда жадвал бўйича

Ҳар ойда жадвал бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, туманлар ва вилоятлар ҳокимликлари, Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев) ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари билан биргаликда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (У. Утаев) ва унинг ҳудудий органлари

  

  

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 23 декабрь