Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.07.2018 й. 527-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағ ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.07.2018 й.

N 527



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ВАЗИРЛИКЛАР, ДАВЛАТ ҚЎМИТАЛАРИ ВА

ИДОРАЛАРНИНГ БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ

ЖАМҒАРМАЛАРИГА МАБЛАҒ АЖРАТИШНИ

ТАРТИБГА   СОЛИШ   ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА" 2010 ЙИЛ 2 АПРЕЛДАГИ 62-СОН

ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятининг самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 28 мартдаги ПҚ-3626-сон қарорини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 11 июлдаги

527-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг

бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган

давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан,

маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар

миқдорларига киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


29-позиция қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

        

"

29

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг

Ўсимликлар карантини тизимини ривожлантириш жамғармаси

Қуйидагилардан:

80

".

уруғликлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотлари импортига карантин рухсатномаларини расмийлаштиришдан

уруғлик, ўсимлик ва ўсимлик маҳсулотлари бўлган юкларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзитига карантин рухсатномаларини расмийлаштиришдан

уруғликлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотлари импортига фитосанитария сертификатларини ва (ёки) карантин остидаги ўсимлик маҳсулотларига реэкспорт фитосанитария сертификатларини расмийлаштиришдан

республика ҳудуди ичида карантин юкларига фитосанитария сертификатини расмийлаштириш ва беришдан

ҳар бир транспорт бирлигига кўздан кечириш далолатномаси, очиб кўриш ва ҳужжатларни расмийлаштириш тўғрисидаги далолатномани беришдан

Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ўсимликлар карантини бўйича чегара пунктларида транзит ўтаётган карантин остидаги юкларни очмасдан транспорт бирлигига ҳужжатларни расмийлаштиришдан

ўсимликлар карантини соҳасида маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун қонун ҳужжатларига мувофиқ ундириладиган жарималардан

карантин остидаги экспорт ва импорт қилинадиган маҳсулотни зарарсизлантириш бўйича фумигация ишларини бажаришдан тушган даромадлар


100

             


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 13 июль