Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.07.2018 й. 535-сон "Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
13.07.2018 й.
N 535
МАЪМУРИЙ ҚАМОҚҚА ОЛИНГАН
ШАХСЛАРНИ МАХСУС ҚАБУЛХОНАДА
САҚЛАШ БИЛАН БОҒЛИҚ ХАРАЖАТЛАРНИ
УНДИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ
НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикасининг "Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Манфаатдор вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 17 июль
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2018 йил 16 июль, 28-сон, 581-модда