Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.03.2018 й. 211-сон "Халқаро сифат стандартлари ва фойдаланиш хавфсизлигига жавоб берадиган темир йўл маҳсулотини ишлаб чиқаришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.03.2018 й.

N 211



ХАЛҚАРО СИФАТ СТАНДАРТЛАРИ

ВА ФОЙДАЛАНИШ ХАВФСИЗЛИГИГА ЖАВОБ

БЕРАДИГАН ТЕМИР ЙЎЛ МАҲСУЛОТИНИ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ТАЪМИНЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Темир йўл транспорти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3221-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 28 ноябрдаги 948-сон қарорининг ижроси юзасидан, темир йўл маҳсулотининг халқаро сифат стандартлари ва темир йўлда ташишлар хавфсизлигига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Белгилаб қўйилсинки, темир йўл маҳсулотини мажбурий сертификатлаштириш Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг "Темир йўл маҳсулотини сертификатлаштириш маркази" давлат унитар корхонаси ва "Ўзстандарт" агентлиги ҳузуридаги белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган идоравий мансуб синов ва сертификатлаштириш марказлари томонидан амалга оширилади.

3. "Ўзбекистонтемир йўллари" АЖ "Темир йўл маҳсулотини сертификатлаштириш маркази" давлат унитар корхонаси томонидан тақдим қилинадиган буюртмалар бўйича темир йўл маҳсулотларини синовдан ўтказиш мақсадлари учун "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг идоравий мансуб ташкилотларининг синов лабораторияларидан тўсқинликсиз фойдаланишини таъминласин.


4. "Ўзстандарт" агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Ушбу қарор 2019 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Д.Б. Ахмедов ҳамда "Ўзстандарт" агентлиги бош директори А.У. Каримов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 26 март