Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 11.12.2017 й. 235-сон "Назорат қилувчи органлар томонидан хўжалик юритувчи субъектлар - юридик шахслар фаолиятидаги текширишларни мувофиқлаштириш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-иловасига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 21.12.2017 й. 2878-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.12.2017 й.

N 2878-3




НАЗОРАТ ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАР

ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ

РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИНИНГ

11.12.2017 й.

N 235


ҚАРОРИ



Назорат қилувчи органлар томонидан хўжалик

юритувчи субъектлар - юридик шахслар фаолиятидаги

текширишларни мувофиқлаштириш ва ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомнинг 3-иловасига ўзгартириш

ва қўшимча киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 сентябрдаги ПҚ-3286-сон "Сув объектларини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2017 йил 14 мартдаги 1-сон қарори (рўйхат рақами 2878, 2017 йил 6 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 19-сон, 347-модда) билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан хўжалик юритувчи субъектлар - юридик шахслар фаолиятидаги текширишларни мувофиқлаштириш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-иловасида:

қуйидаги мазмундаги ўттиз биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш, норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ишларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 сентябрдаги ПҚ-3286-сон "Сув объектларини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори талабларига мувофиқ амалга оширилиши устидан назорат ўрнатилганда.";

ўттиз биринчи хатбоши ўттиз иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири,

Республика кенгаши раиси                                            А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 22 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 25 декабрь, 51-сон, 1249-модда