Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 30.12.2017 й. 262/29-5-сон "Тошкент шаҳри бўйича 2018 йил учун маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ

ТОШКЕНТ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

30.12.2017 й.

N 262/29-5



ТОШКЕНТ ШАҲРИ БЎЙИЧА 2018 ЙИЛ УЧУН

МАҲАЛЛИЙ СОЛИҚЛАР ВА ЙИҒИМЛАР

СТАВКАЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2017 йил 20 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисидаги"ти СҚ-241-III-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджета параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-3454-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) мувофиқ халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳри бўйича 2018 йил учун маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси, Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти ҳамда туман ҳокимликларига 2018 йил маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкаларини солиқ тўловчилар эътиборига етказилиши ва ижро этилишини таъминлаш топширилсин.


3. "Тошкент оқшоми" ва "Вечерний Ташкент" газеталари таҳририяти (А. Акрамов), "Компютерлаштириш маркази" ДУК (М. Асамов): мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.


4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг "Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислохотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича" доимий комиссияси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Н. Хусанов зиммасига юклансин.



Халқ депутатлари

Тошкент шаҳар Кенгаши раиси                                Р. Усманов






Халқ депутатлари

Тошкент шаҳар Кенгапшнинг

2017 йил 30 декабрдаги

262/29-5-сон қарорига

ИЛОВА



Тошкент шаҳри бўйича 2018 йил учун

маҳаллий солиқлар ва йиғимлар

СТАВКАЛАРИ

          

N

Солиқлар ва йиғимлар турлари


Солиқлар ва йиғимлар ставкаси


1.

Айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим:



алкоголли маҳсулотлар, шунингдек умумовқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш


1 ойлик савдо учун энг кам

иш ҳақининг 6 баробари


қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар


1 ойлик савдо учун энг кам

иш ҳақининг 4 баробари


2.

Истеъмол учун солиқ:



бензин


1 литр учун 232,5 сўм/

1 тонна учун 308 850 сўм


дизель ёқилғиси


1 литр учун 232,5 сўм/

1 тонна учун 282 500 сўм


суюлтирилган газ


1 литр учун 230 сўм/

1 тонна учун 436 300 сўм


сиқилган газ

1 куб.метр учун 305 сўм


3.

Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пуллик хизмат кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим


ҳар ой учун энг кам иш

ҳақининг 7 баробари


1) Йиғимлар миқдорлари йил бошида - 2018 йил 1 январда белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан (172 240 сўм) келиб чиқиб белгиланади ва энг кам иш ҳақи миқдори йил давомида ўзгарганда қайта кўриб чиқилмайди.


2) Алкоголь маҳсулотларининг чакана савдоси ҳуқуқи йиғимлари, жумладан, умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь махсулотларини сотиш йиғимлари ягона ҳисоб рақамга келиб тушади ва ушбу маблағлар қонунчиликда ўрнатилган тартибга кўра бюджет, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва истеъмол товарларини ишлаб чиқариш департаменти ўртасида тақсимланади.

Қимматбахо металлар ва қимматбахо тошлардан ясалган буюмлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим ягона ҳисоб рақамга келиб тушади ва ушбу маблағлар қонунчиликда ўрнатилган тартибга кўра бюджет ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига тақсимланади..


3) Кўрсатилган ставкалар миқдорлари Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ягона ҳисобланади. Бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун солиқ ставкаларининг қайта ишлашга берилган бензин ва дизель ёқилғиси бўйича миқдорлари транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун солиқни ҳисобга олган ҳолда бензин ва дизель ёқилғисига чакана нархлар доирасида шакллантирилади Воситачилик шартномалари бўйича импорт қилинадиган хом ашёдан қайта ишлашга бериш асосида ишлаб чиқариладиган бензин ва дизель ёқилғиси хажми бўйича транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун солиқни тўловчилар, ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.


4) Автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари орқали бензин, дизель ёқилғиси ва суюлтирилган газ сотишда бензин, дизель ёқилғиси ва суюлтирилган газ ишлатганлик учун солиқ 1 литр ҳисобидан, қолган ҳолларда 1 тонна ҳисобидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилади.



"Тошкент оқшоми", 2018 йил 10 январь