Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.07.2018 й. ПҚ-3874-сон "2018-2019 йилларда инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

19.07.2018 й.

N ПҚ-3874



2018-2019 ЙИЛЛАРДА ИНВЕСТИЦИЯВИЙ

ВА ИНФРАТУЗИЛМАВИЙ ЛОЙИҲАЛАРНИ

АМАЛГА ОШИРИШНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШГА

ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Кейинги йилларда мамлакатда инвестиция жараёнларини талай даражада такомиллаштириш, давлат ривожланиш дастурларини шакллантириш тартибини белгилаш, лойиҳаларни танлаш шаффофлиги ва самарадорлигини ошириш, уларни молиялаштириш борасида саъй-ҳаракатлар амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикасининг Лойиҳа бошқаруви ягона миллий ахборот тизимини яратиш чора-тадбирлари амалга оширилмоқдаки, у Ягона миллий ресурслар маълумотномасини ўз ичига олади, бу эса товарлар, ишлар ва хизматларнинг бозор қийматини шакллантириш, лойиҳа ечими самарадорлигини баҳолаш, ресурсларнинг миқдори ва турларини тўғри аниқлаш, режалар ва жадваллар шакллантирилиши, дастурлар бажарилиши устидан электрон назоратни амалга ошириш имконини беради.

Шу билан бирга давлат ривожланиш дастурларини шакллантириш янги тартибининг барча компонентлари эндигина бошланган, маъқулланган, шунингдек, жорий йилда шакллантириладиган йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини, хусусан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги шундай лойиҳаларни амалга ошириш босқичлари билан уларнинг муддатлари уйғунлаштирилмаганлиги уларни ўз вақтида ниҳоясига етказиш, ишлаб чиқариш қувватларини кўпайтириш, маҳсулот ишлаб чиқара бошлаш ва янги иш ўринлари яратиш учун инвестициявий ҳамда молиявий хавотирликларни вужудга келтиради.

Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳалар рўйхатини шакллантириш, шунингдек, 2018-2019 йилларда бошланган, маъқулланган, шунингдек, шакллантирилаётган инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда:

2018 йилда амалга ошириладиган, тўғридан-тўғри инвестициялар иштирокидаги тармоқ инвестиция лойиҳалари рўйхати 1-иловага мувофиқ;

2019 йилда амалга ошириладиган, тўғридан-тўғри инвестициялар иштирокидаги тармоқ инвестиция лойиҳалари рўйхати 2-иловага мувофиқ;

тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги истиқболли тармоқ инвестиция лойиҳалари рўйхати 3-иловага мувофиқ;

2018 йилда амалга ошириладиган, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги минтақавий инвестиция лойиҳалари рўйхати 4-иловага мувофиқ;

2019 йилда амалга ошириладиган, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги минтақавий инвестиция лойиҳалари рўйхати 5-иловага мувофиқ;

тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги истиқболли минтақавий инвестиция лойиҳалари рўйхати 6-иловага мувофиқ шакллантирилган.


2. Қуйидагилар:

тегишли вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбарлари зиммасига - 1, 2, 4 ва 5-иловаларга киритилган инвестиция лойиҳалари ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, улар амалга оширилишининг бориши тўғрисида ҳар ўн кунда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига ахборот бериб бориш;

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари раҳбарлари зиммасига - тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳалар амалга оширилишининг бориши устидан тизимли мониторинг олиб бориш, шунингдек, асосий муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда уларни ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ой сайин тегишли ахборот киритиб бориш юзасидан шахсий масъулият юклатилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:

а) вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг:

1, 2, 4 ва 5-иловаларга киритилган лойиҳаларни амалга оширишнинг комплекс тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун бир ой муддатда киритиш, инвестицияларни ўзлаштиришнинг ойлик ҳажмларини, инвестиция лойиҳалари асосий босқичларини амалга ошириш ва объектларни фойдаланишга топшириш муддатларини, шунингдек, мазкур қарорнинг 3 ва 6-иловаларига мувофиқ лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича "йўл хариталари"ни белгилаш юзасидан;

2020-2024 йилларда тармоқ, минтақавий ва мақсадли ривожланиш концепциялари ишлаб чиқилишини ниҳоясига етказиш ҳамда 2019 йилнинг 1 апрелига қадар Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш ва лойиҳалар портфелларини шакллантириш юзасидан ишларнинг мувофиқлаштирилишини таъминласин;

б) бир ой муддатда лойиҳалар ташаббускорларининг ва давлат бошқарув органларининг тегишли ахборот базасига киришни таъминлаган ҳолда инфратузилмавий инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини мониторинг қилиш имконини берадиган замонавий дастурий таъминотни ишлаб чиқсин ва жорий этсин;

в) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) билан келишиб, белгиланган тартибда:

2018 йилнинг 1 ноябригача - барча молиялаштириш манбалари ҳисобига йилдан йилга ўтувчи ҳамда янгидан бошланадиган тармоқ ва минтақавий лойиҳаларни ўз ичига оладиган Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Инвестиция дастури шакллантирилишини ва Вазирлар Маҳкамасига киритилишини;

2019 йилнинг 1 ноябрига қадар - тегишли ривожланиш концепцияларини инобатга олган ҳолда тасдиқланадиган тармоқ, минтақавий ва мақсадли лойиҳалар портфеллари асосида ишлаб чиқилган 2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш Давлат дастури шакллантирилишини ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин.


4. Белгилансинки, 2019 йилги Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантириш доирасида:

фақат йилдан йилга ўтувчи лойиҳалар, шунингдек, лойиҳаларнинг ТИА/ТИҲлари белгиланган тартибда тасдиқлангандан сўнг янгидан бошланадиган лойиҳаларгина манзилли рўйхатга киритилади;

инвесторлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига мазкур инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисидаги дастлабки қарорлар (мақсадлар) тақдим этилган ана шундай лойиҳалар истиқболли лойиҳалар рўйхатига киритилади.


5. Инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳалар бўйича ЛТИА/ДТИХ албатта ишлаб чиқилиши ҳамда ана шу лойиҳалар бўйича қурилишларнинг манзилли рўйхатлари Агентлик билан келишилиши талабларини бекор қилиш тўғрисидаги Агентлик таклифларига розилик берилсин.


6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт шартномаларни комплекс экспертизадан ўтказиш маркази" (кейинги ўринларда - Марказ) ДУКда фақат инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳалар бўйича лойиҳаолди ҳужжатлари комплекс экспертизадан ўтказилади:

а) бюджет тизимининг бюджетлари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси, Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган:

намунавий лойиҳани экспертизадан ўтказиш қисмида - намунавий ва такрорий қўлланиладиган лойиҳалардан фойдаланган ҳолда инфратузилмавий лойиҳалар бўйича (ижтимоий соҳа ва уй-жой фонди объектлари қурилиши). Бунда намунавий лойиҳанинг кейинги боғланишини экспертиза қилиш Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги "Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси" ДУКда амалга оширилади;

қиймати 10 миллиард сўм ва ундан юқори бўлган - индивидуал ҳамда бошқа инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳалар бўйича. Бунда қиймати 10 миллиард сўмдан камроқ бўлган лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги "Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси" ДУКда экспертизадан ўтказилиши лозим;

б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар берилишини назарда тутувчи алоҳида қарорлари асосида амалга ошириладиганлари;

в) қиймати эквивалентда 5 миллион АҚШ долларидан кўпроқни ташкил этувчи лойиҳалар бўйича - устав фонди (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ бўлган хўжалик бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан, шунингдек, давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган устав фонди (капитали)нинг 50 фоизи ва ундан кўпроғи юридик шахсга тегишли бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан амалга ошириладиганлари;

г) молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, стратегик фойдали қазилма бойликлари қазиб олиниши ва/ёки қайта ишланишини назарда тутувчи лойиҳалар, ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва келишишнинг алоҳида тартиби кўзда тутилган, маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимлар доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар бундан мустасно.

Бунда:

ушбу банднинг "а" - "г" кичик бандларида назарда тутилмаган бошқа инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳалар бўйича лойиҳаолди ҳужжатларини лойиҳаларнинг ташаббускорлари томонидан ихтиёрий ва шартномавий асосда комплекс экспертизадан ўтказиш учун Марказга киритишга йўл қўйилади;

Марказ лойиҳаларнинг ташаббускорлари мурожаат қилган тақдирда, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокида амалга ошириладиган инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳалар бўйича шартнома асосида лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳуқуқига эгадир.


7. Белгилансинки, ўтказилган тендер савдоларининг якунлари бўйича тузилган импорт шартномаларини экспертизадан ўтказиш ва қайд этиш учун Марказга киритишда улар бўйича экспертиза фақат уларнинг тендер ҳужжатлари шартларига, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мос келиши ҳамда матннинг давлат тили ва рус тилига тўғри таржима қилинганлиги экспертизадан ўтказилади.


9. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси лойиҳаларнинг ташаббускорлари - вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари билан ҳамкорликда бир ой муддатда инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишнинг тармоқ жадвалларини танқидий ўрганиб чиқсин ва зарур ҳолларда агентлик билан келишган ҳолда тузатилган тармоқ жадвалларини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (А.Ж. Раматов, Ж.А. Қўчқоров, А.С. Султонов) Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзбекнефтгаз" АЖ, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ҳамда бошқа манфаатдор идоралар ва хўжалик бирлашмалари билан ҳамкорликда:

қонун ҳужжатларида бюджет маблағлари ва бошқа ички молиялаштириш манбалари ҳисобига зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари қурилиши назарда тутилган инвестиция лойиҳаларини хатловдан ўтказсин;

ўтказилган хатлов якунлари бўйича 2018 йилнинг 1 октябрига қадар қурилиш босқичлари, муддатлари ва ишларни молиялаштиришнинг аниқ манбаларини белгилаган ҳолда янги қурилаётган объектларга зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини улаш бўйича белгиланган тартибда "йўл хариталари"ни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:

икки ой муддатда қўмитанинг веб-сайтида "Инвестиция портали" тўлиқ жорий этилишини, унга инвесторлар, шу жумладан, хорижий инвесторлар учун таклиф этилаётган инвестиция лойиҳалари рўйхати киритилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда тижорат банклари билан биргаликда кредитларни тақдим этиш шартлари ва кредит линияларининг ўзлаштирилмай қолган жорий қолдиқларини кўрсатган ҳолда тижорат банклари томонидан жалб этилган хорижий банклар ва халқаро молия институтларининг кредит линиялари тўғрисидаги ахборотлар "Инвестиция портали"га жойлаштирилиши ва муттасил янгилаб турилишини таъминласин.

13. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси агентлик билан ҳамкорликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Б. Муродов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмуродов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори Ш.М. Содиқов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 23 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 23 июль, 29-сон, 599-модда