Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 332-В-3-сон, Молия вазирлигининг 113-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 25-сон, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 01/16-1-10/30-сон "Тижорат банклари балансида турган алоҳида объектларни сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги 26.07.2018 й. Қарори (АВ томонидан 07.08.2018 й. 2589-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.08.2018 й.

N 2589-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

26.07.2018 й.

N 332-В-3


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

26.07.2018 й.

N 113


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

26.07.2018 й.

N 25


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН

КОРХОНАЛАРГА КЎМАКЛАШИШ

ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

26.07.2018 й.

N 01/16-1-10/30


ҚАРОРИ

"Тижорат банклари балансида турган алоҳида

объектларни сотиш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар

киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПФ-5447-сонли "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2014 йил 13 майдаги 332-В, 40, 69 ва 01/22-26/75-сон "Тижорат банклари балансида турган алоҳида объектларни сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 2589, 2014 йил 28 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 22-сон, 263-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Марказий банк раиси

М. Нурмуратов

Молия вазири

Д. Кучкаров

Иқтисодиёт вазири

Б. Ходжаев

Хусусийлаштирилган

корхоналарга кўмаклашиш ва

рақобатни ривожлантириш

давлат қўмитаси раиси

Р. Гулямов





Қарорга

ИЛОВА



"Тижорат банклари балансида турган алоҳида

объектларни сотиш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Қарорнинг муқаддимасидан ", Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 ноябрдаги Ф-4010-сон "Иқтисодий ночор корхоналарни тижорат банкларига сотиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида" фармойишига" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. Низомнинг 65-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 ноябрдаги Ф-4010-сон фармойиши билан тасдиқланган Иқтисодий ночор корхоналарни танлов савдоларида тижорат банкларига сотиш тартибининг 57-бандига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 18 апрелдаги 188-сон "Амалга оширилаётган иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартириш ва молиявий соғломлаштириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 4-бандига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 8 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 13 август, 32-сон, 667-модда