Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Адлия вазирининг 07.08.2018 й. 407-мҳ-сон "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 07.08.2018 й. 3049-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.08.2018 й.

N 3049




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

07.08.2018 й.

N 407-мҳ


БУЙРУҒИ



Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш

бўлимлари ходимларини мартаба даражалари

бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июндаги ПҚ-3785-сон "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 июлдаги 498-сон "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан БУЮРАМАН:


1. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Давлат хизматлари агентлиги ҳамда Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш Давлат хизматлари агентлиги директори Х. Турахужаев зиммасига юклансин.



Вазир                                                            Р. Давлетов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 8 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 13 август, 32-сон, 668-модда