Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.08.2018 й. 635-сон "Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини адлия органлари томонидан мониторинг қилиш ва ўрганиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.08.2018 й.

N 635




НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ АДЛИЯ ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН

МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ ВА ЎРГАНИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 21-моддасига мувофиқ ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг ошкоралигини таъминлаш, уларнинг қонуний фаолият олиб бориш асосларини янада мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини адлия органлари томонидан мониторинг қилиш ва ўрганиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Манфаатдор вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 10 август