Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.08.2018 й. 673-сон "Хорижий автоташувчиларни халқаро йўлларда ташиш китобчасини қўллаган ҳолда юкларни ҳалқаро ташиш тўғрисидаги божхона Конвенцияси низомларидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва бундай ҳуқуқни тиклаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.08.2018 й.

N 673



ХОРИЖИЙ АВТОТАШУВЧИЛАРНИ ХАЛҚАРО

ЙЎЛЛАРДА ТАШИШ КИТОБЧАСИНИ ҚЎЛЛАГАН

ҲОЛДА ЮКЛАРНИ ҲАЛҚАРО ТАШИШ ТЎҒРИСИДАГИ

БОЖХОНА КОНВЕНЦИЯСИ НИЗОМЛАРИДАН ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИДАН

МАҲРУМ ҚИЛИШ ВА БУНДАЙ ҲУҚУҚНИ ТИКЛАШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Респуликаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон Фармонига асосан ва ХЙТ китобчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона Конвенциясини (ХЙТ Конвенцияси, 1975 й.) қўллаш доирасида божхона ишини ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Хорижий автоташувчиларни халқаро йўлларда ташиш китобчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона Конвенцияси низомларидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва бундай ҳуқуқни тиклаш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 18 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 20 август, 33-сон, 683-модда