Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.08.2018 й. ПҚ-3910-сон "Республикада пиллачилик тармоғидаги мавжуд имкониятлардан янада самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

20.08.2018 й.

N ПҚ-3910



РЕСПУБЛИКАДА ПИЛЛАЧИЛИК

ТАРМОҒИДАГИ МАВЖУД ИМКОНИЯТЛАРДАН

ЯНАДА САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республикада пиллачилик тармоғини ривожлантириш, интенсив тутзорлар барпо этиш, пиллачилик тармоғи корхоналарини модернизация қилиш ҳисобига ипак маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини ошириш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилди.

Бугунги кунда мавжуд тутзорларни босқичма-босқич таъмирлаш, ипак қурти боқишга мўлжалланган иншоотларни қуриш, фермер хўжаликларининг дала четларига тут кўчатлари экишни кўпайтириш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш ҳисобига аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган тадбирларни янада жадал давом эттириш долзарб вазифалардан ҳисобланади.

Пиллачилик тармоғи корхоналари фаолияти самарадорлигини ошириш, соҳада инновацион технологияларни жорий этиш, томорқа ер эгалари (аҳоли хонадонлари)ни пилла боқиш ишларига касаначилик асосида жалб этиш ва уларни рағбатлантириш ҳисобига қишлоқ аҳолисини, айниқса хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган тадбирларни белгилаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-2856-сон қарорининг бажарилиши бўйича қуйидагилар амалга оширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин:

биринчидан, мавжуд 43,4 минг гектар тутзорлар ва 44 млн. туп якка тут қаторлари уюшма тизимидаги корхоналарга бириктириб берилганлиги ва янгидан 2 270 гектар тут плантацияси, шундан 400 гектар майдонда интенсив тутзорлар барпо этилганлиги;

иккинчидан, 2018 йилда 18 минг тонна пилла етиштирилиши (2017 йилга нисбатан 144,0 фоиз) ва 60 млн. АҚШ доллардан ортиқ ипак маҳсулотларини экспортга чиқарилиши;

учинчидан, пиллачилик тармоғи корхоналарини модернизация қилиш ҳисобига 2018 йилда 50 млн. АҚШ долларидан ортиқ инвестиция киритилиши;

тўртинчидан, пиллачилик соҳасида 14 минг 452 та доимий ва 410 минг 793 та мавсумий иш ўринлари ташкил этилганлиги;

бешинчидан, пиллачилик соҳасида Хитой, Эрон, Вьетнам, Ҳиндистон, Корея, Бирлашган Араб Амирлиги, Туркия, Австрия, Венгрия, Италия, Германия, Бельгия, Болгария, АҚШ, Сингапур, Покистон ва Қирғизистон давлатлари билан халқаро ҳамкорлик ўрнатилганлиги.


2. Қуйидагилар:

"Ўзбекипаксаноат" уюшмасининг пиллачилик тармоғида 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича янги лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисидаги таклифи;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг пиллачилик озуқа базасини мустаҳкамлаш мақсадида фермер хўжаликлари ер участкаларининг дала четларида тут кўчатлари экишни жадал ривожлантириш тўғрисидаги таклифи;

"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси, Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг республика ҳудудларида қишлоқ аҳолисини, айниқса хотин-қизларни иш билан таъминлаш ва уларнинг даромадларини ошириш мақсадида пиллачилик тармоғи ташкилотлари томонидан томорқа ер эгалари (аҳоли хонадонлари)га 50 бошдан 90 кунлик парранда ва тут кўчатларини шартнома асосида бепул етказиб бериш тўғрисидаги таклифлари;

"Ўзбекипаксаноат" уюшмасининг уюшма ҳузурида "Ипакчилик соҳасида ҳунармандчилик ва касаначиликни ривожлантириш ўқув-ишлаб чиқариш маркази"ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи;

Наманган вилояти ҳокимлигининг пиллачилик тармоғи ташкилотлари томонидан 2019-2020 йилларда жами 3000 гектар, шу жумладан, Чортоқ туманида 1000 гектар, Тўрақўрғон туманида 500 гектар, Чуст туманида 500 гектар, Наманган туманида 400 гектар, Косонсой туманида 300 гектар ва Янгиқўрғон туманида 300 гектар майдонда янги тутзорлар барпо этиш учун ер участкаси ажратиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш режасига киритиш тўғрисидаги таклифи;

Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг пиллачилик тармоғи ташкилотлари томонидан 2019 йилда жами 1000 гектар, шу жумладан, Шўрчи туманида 150 гектар, Денов туманида 50 гектар, Узун туманида 400 гектар (жумладан Боботоғ массивида 250 гектар), Сариосиё туманида 50 гектар, Қумқўрғон туманида 200 гектар ва Олтинсой туманида 150 гектар майдонда янги тутзорлар барпо этиш учун ер участкаси ажратиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш режасига киритиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


3. "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси, тегишли вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда пиллачилик тармоғида мавжуд имкониятлардан янада самарали фойдаланиш, шу жумладан тутзорларни кенгайтириш, томорқа ер эгалари (аҳоли хонадонлари)нинг қўшимча даромадларини ошириш ва иш ўринлари ташкил этишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар дастурини (кейинги ўринларда Дастур деб юритилади) ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Дастурда қуйидагилар назарда тутилсин:

пиллачилик тармоғи корхоналарига ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, янги тутзорлар барпо этиш ва улар негизида ипак қурти боқишга мўлжалланган иншоотлар қуриш;

қўшимча даромад олишни кўпайтириш мақсадида томорқа ер эгалари (аҳоли хонадонлари) билан тут кўчати экиш, пилла етиштириш, парранда боқиш бўйича шартномалар тузишни ташкил этиш;

томорқа ер эгалари (аҳоли хонадонлари)га тут кучатлари, асбоб-ускуналар ва 50 бошдан 90 кунлик паррандаларни шартнома асосида бепул етказиб бериш ҳамда шартномаларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг юритиш;

томорқа ер эгалари (аҳоли хонадонлари)га тут кўчатлари, асбоб-ускуналар ва паррандалар етказиб бериш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш ва уни қоплаш тизимини жорий этиш;

пиллачилик соҳасида доимий ва мавсумий иш билан банд бўлганлар сонини уч йилда бир миллион кишига етказиш.


4. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва "Ўзбекипаксаноат" уюшмасининг "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси ҳузуридаги Ипакчилик соҳасида ҳунармандчилик ва касаначиликни ривожлантириш ўқув-ишлаб чиқариш маркази билан шартнома асосида уй шароитида пилла хом ашёсини қайта ишлаш, хом ипак ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш фаолияти билан банд бўлган шахсларни қонун ҳужжатларида тасдиқланган тўлиқ бир мавсум ишланган даврларини уларга пенсия тайинлаш учун бир йил меҳнат стажига ўтадиган мавсумий ишлар ва саноатнинг мавсумий тармоқлари рўйхатига киритиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


5. Белгилаб қўйилсинки:

уй шароитида пилла хом ашёсини қайта ишлаш, хом ипак ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш фаолияти билан банд бўлган "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси ҳузурида ташкил этилаётган Ипакчилик соҳасида ҳунармандчилик ва касаначиликни ривожлантириш ўқув-ишлаб чиқариш маркази аъзоларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 17 ноябрдаги ПФ-5242-сон Фармонининг 3, 12, 13 ва 16-бандларида белгиланган имтиёзлар татбиқ этилади;

пилла етиштиришда фойдаланиладиган сунъий даста ва бошқа зарур жиҳозлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида полиэтилен хом ашёси 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб дастлабки уч йил давомида "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси таркибидаги ташкилотларга полиэтилен ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг улгуржи сотиш нархларида сотилади;

республика ҳудудларида пиллачилик соҳасидаги янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш қатъий тартибда "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси тавсиясига кўра амалга оширилади.


6. Инновацион ғоялар, илмий ишланмалар, замонавий технологиялар ва илм-фан ютуқларини пилла етиштириш ва уни қайта ишлаш тармоғига йўналтириш самарадорлигини ошириш, соҳага хорижий инвестицияларни кенг кўламда жалб этиш ишларини янада ривожлантириш мақсадида "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси раисининг Қайта ишлаш, инвестиция ва инновацияларни жорий этиш масалалари бўйича ўринбосари лавозими жорий этилсин.

8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси буюртманомасига биноан, пиллачилик тармоғини ривожлантиришни тарғиб этувчи ташқи рекламаларни марказий кўчалар, аҳоли гавжум жойларга ҳамда йўл бўйларидаги махсус жойларда белгиланган тартибда беғараз жойлаштирсин.


9. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси билан биргаликда пиллачилик соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиб бориш тавсия этилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3-иловага мувофиқ айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


11. "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ва "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси раиси Б.Қ. Шарипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 20 августдаги

ПҚ-3910-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ўзбекипаксаноат" уюшмасининг пиллачилик

тармоғида амалга ошириладиган янги лойиҳалар

РЎЙХАТИ

    

Т/р

Т/р

Инвестиция лойиҳалари

номи

Лойиҳа амалга ошириладиган ҳудуд

Лойиҳанинг

умумий қиймати

(млн. АҚШ доллари)

Ташкил этиладиган иш

ўринлари, нафар

доимий

мавсумий

ПИЛЛАНИ ҚАЙТА ИШЛАШ БЎЙИЧА

1.

1.

Хом ипак, ипак момиғи ва ипак мато ишлаб чиқаришни ташкил этиш

Қорақалпоғистон

Республикаси

Элликқалъа тумани

5,0

175

5000

2.

2.

Тут баргидан шифобахш тут чойи ишлаб чиқаришни ташкил этиш

Бухоро вилояти

Ғиждувон тумани

2,0

50

1500

3.

3.

Пиллачилик тармоғида тўлиқ ишлаб чиқариш занжирига эга йирик саноат паркини ташкил этиш

Қашқадарё вилояти

Қарши шаҳри

32,0

450

8000

4.

4.

Хом ипак, ипак момиғи ва ипак мато ишлаб чиқаришни ташкил этиш

Наманган вилояти

Чортоқ тумани

5,0

186

7000

5.

5.

Хом ипак, ипак момиғи ва ипак мато ишлаб чиқаришни ташкил этиш

Наманган вилояти

Наманган тумани

5,0

280

7000

6.

6.

Хом ипак, ипак момиғи ва ипак мато ишлаб чиқаришни ташкил этиш

Наманган вилояти

Тўрақўрғон тумани

5,0

280

7000

7.

7.

Хом ипак, ипак момиғи ва ипак мато ишлаб чиқаришни ташкил этиш

Сурхондарё вилояти

Денов тумани

5,0

175

7500

Жами

59,0

1596

43000

ИПАК ҚУРТИ УРУҒИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БЎЙИЧА

8.

1.

Ипак қурти уруғи ишлаб чиқариш лойиҳасини ташкил этиш

Наманган вилояти

Чортоқ тумани

2,0

50

250

9.

2.

Ипак қурти уруғи ишлаб чиқариш лойиҳасини ташкил этиш

Навоий вилояти

Кармана тумани

2,0

65

300

10.

3.

Ипак қурти уруғи ишлаб чиқариш лойиҳасини ташкил этиш

Қашқадарё вилояти

Шаҳрисабз тумани

2,0

50

250

11.

4.

Ипак қурти уруғи ишлаб чиқариш лойиҳасини ташкил этиш

Самарқанд вилояти

Самарқанд шаҳри

2,0

50

250

Жами

8,0

215

1050

ИПАКЧИЛИК ТАРМОҒИДА ТУРИЗМНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА

12.

1.

Туризмни ривожлантириш мақсадида ҳунармандлар этник қишлоқчасини ташкил этиш

  

Бухоро вилояти

Бухоро шаҳри

5,0

100

-

Жами

5,0

100

0

Ҳаммаси

72,0

1911

44050





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 20 августдаги

ПҚ-3910-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2014 йил 10 февралдаги ПҚ-2125-сон қарорига 1-илованинг рус тилидаги матнидан "Научно-исследовательский институт шелководства" блоки чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 29 мартдаги ПҚ-2856-сон қарорининг рус тилидаги матнида:


а) 1-илованинг "Научно-исследовательский институт шелководства (1)**" блоки "Научно-исследовательский институт шелководства" блоки билан алмаштирилсин;


б) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Одобрить организационную структуру Ассоциации "Узбекипаксаноат" и типовую структуру региональных обществ "Ипаксаноат" согласно приложениям NN 1, 3."


в) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 21 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 27 август, 34-сон, 691-модда