Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.08.2018 й. 685-сон "Нефть-газ тармоғи ташкилотларининг активларидан янада самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.08.2018 й.

N 685



НЕФТЬ-ГАЗ ТАРМОҒИ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ

АКТИВЛАРИДАН ЯНАДА САМАРАЛИ

ФОЙДАЛАНИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекнефтгаз" АЖ ташкилотларининг молиявий-иқтисодий ҳолатини мустаҳкамлаш ва яхшилаш, нефть-газ тармоғи ташкилотларининг ихтисосли бўлмаган ва фойдаланилмаётган активларидан мақсадли фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекнефтгаз" АЖ ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар (кейинги ўринларда нефть-газ тармоғи ташкилотлари деб аталади), Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг:

нефть-газ тармоғи ташкилотларининг 1-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича фойдаланилмаётган ва ихтисосли бўлмаган активларини оммавий савдоларда хусусий мулкка сотиш;

ушбу қарорга 1-иловада* назарда тутилган активларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг илгари қабул қилинган қарорларига мувофиқ сотилиши керак бўлган активларни, улар оммавий савдоларга қўйилган кундан бошлаб уч ой мобайнида сотилмаган тақдирда, тадбиркорлик субъектларига, шу жумладан, кичик саноат зоналарида янгидан ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларига тўловларни ўн йилгача муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти билан бозор қиймати бўйича сотиш;

нефть-газ тармоғи ташкилотларининг 2-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича активларини қолдиқ (баланс) қиймати бўйича улардан кейинчалик самарали фойдаланиш учун давлат мулки сифатида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ва бошқа ташкилотларга оператив бошқарувга бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Белгилансинки:

ушбу қарорга 1-иловада* назарда тутилган активлар ушбу қарор қабул қилингунга қадар ижара шартномалари асосида фойдаланишга берилган тақдирда, ижарага олувчи ижарага олинадиган активни сотиб олишда устунлик ҳуқуқига эга бўлади;

активлар тадбиркорлик субъектларига активлар бозор қийматининг камида ўн беш фоизини олдиндан тўлаш ва тўловларнинг қолган қисмини ҳар йили тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилади;

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига берилаётган ушбу қарорга 2-иловага* мувофиқ активлардан фойдаланиш ва уларни сақлаш бўйича харажатлар маҳаллий бюджетлар маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


3. "Ўзбекнефтгаз" АЖ:

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда ушбу қарорга 1-иловада* назарда тутилган активларни баҳолаш ва оммавий савдоларга қўйиш жадвалларини тасдиқласин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда уч ой муддатда ушбу қарорга 2-иловада* назарда тутилган активлар кейинчалик "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг устав капиталидаги (фондидаги) давлат улуши, шунингдек, нефть-газ тармоғи ташкилотларининг устав капиталларидаги (фондларидаги) давлат улуши ва "Ўзбекнефтгаз" АЖ ва унинг акциядорлик жамиятлари улуши берилаётган активларнинг қолдиқ (баланс) қийматига камайтирилган ҳолда тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ва бошқа ташкилотларга берилишини таъминласинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари  "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси А.С. Султанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов



*) 1-2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 26 август