Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 27.08.2018 й. 02/19-10/33-сон "Баҳоловчи малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор, шунингдек унга киритилган ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 29.08.2018 й. 1840-4-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.08.2018 й.

N 1840-4

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН КОРХОНАЛАРГА

КЎМАКЛАШИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

27.08.2018 й.

N 02/19-10/33


ҚАРОРИ



"Баҳоловчи малака сертификатини бериш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор,

шунингдек унга киритилган ўзгартиришларни

ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 июндаги ПҚ-3764-сон "Баҳолаш хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раиснинг биринчи ўринбосари                                     Н. Шарипов






Қарорга

ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2008 йил 16 июлдаги 01/19-18/09-сон "Баҳоловчи малака сертификатами бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1840, 2008 йил 4 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 31-32-сон, 307-модда).


2. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2014 йил 5 мартдаги 01/27-26/09-сон "Баҳоловчи малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1840-1, 2014 йил 26 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 13-сон, 147-модда).


3. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2017 йил 6 июлдаги 01/19-10/13-сон "Баҳоловчи малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1840-2, 2017 йил 24 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 747-модда).


4. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 23 январдаги 01/19-10/07-сон "Баҳоловчи малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1840-3, 2018 йил 12 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2018 й., 10/18/1840-3/0690-сон).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 30 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 30 август, 35-сон, 720-модда