Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларидан иборат спорт жамоалари ўртасида (спорт турлари бўйича) ушбу муассасалар, туман (шаҳар)лар, вилоятлар ва республика даражасида оммавий спорт тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 05.09.2018 й. 3065-сон билан рўйхатга олинган Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 09.07.2018 й. 10-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 5 сентябрда 3065-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Жисмоний тарбия ва

спорт вазирининг

2018 йил 9 июлдаги

10-мҳ-сон буйруғига

ИЛОВА



Умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей

ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларидан

иборат спорт жамоалари ўртасида (спорт турлари бўйича)

ушбу муассасалар, туман (шаҳар)лар, вилоятлар ва республика

даражасида оммавий спорт тадбирларини

ўтказиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Ушбу Низом умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларидан иборат спорт жамоалари ўртасида (спорт турлари бўйича) ушбу муассасалар, туман (шаҳар)лар, вилоятлар ва республика даражасида оммавий спорт тадбирларини ўтказиш тартибини белгилайди.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


оммавий спорт тадбирлари - 100 ва ундан кўп кишиларнинг иштирокида спорт мусобақаларини, ўқув-машқ жараёнини ва спортчилар иштирокида спорт мусобақаларига тайёргарлик кўриш бўйича бошқа тадбирлар (халқ сайиллари, фестиваллар, миллий намойишлар ва ўйинлар, кўрик-танловлар, кўргазмали чиқишлар)ни ўтказиш мақсадида спорт иншоотларида ташкил қилинадиган фуқароларнинг биргаликда қатнашишлари;


спорт жамоалари - оммавий спорт тадбирларида қатнашаётган умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларидан иборат турли ёш гуруҳларига тегишли спортчилар, тренерлар, жисмоний тарбия ўқитувчилари, тиббиёт мутахассислари ва бошқа мутахассислардан иборат оммавий спорт тадбирларига тайёрланиш ва уларда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида қатнашиш мақсадида ташкил этиладиган жамоалар;

оммавий спорт тадбири ташкилотчилари - ўз ташаббуси билан спорт тадбири ўтказаётган ва (ёки) бундай тадбирни тайёрлаш ҳамда ўтказишни ташкилий, молиявий ва моддий жиҳатдан таъминлашни амалга ошираётган юридик ёки жисмоний шахс(лар);


оммавий спорт тадбири иштирокчилари - оммавий спорт тадбирлари ташкилотчилари, спорт жамоалари, спортчилар ва бошқа шахслар, шунингдек томошабинлар;


спорт иншооти - спорт тадбирлари ва оммавий спорт тадбирларини, спорт турлари бўйича ўқув-машқ машғулотлари ва ўқув-машқ йиғинларини ўтказиш учун мўлжалланган, ўзига қўйиладиган норма ва талабларга жавоб берадиган ёпиқ ёки очиқ типдаги ихтисослаштирилган иншоот.

2. Оммавий спорт тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (бундан буён матнда тегишли вазирликлар деб юритилади) ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сон қарори билан тасдиқланган Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига мувофиқ тегишли рухсатнома олинганидан сўнг бошқа манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилади.

3. Оммавий спорт тадбирлари тегишли спорт федерациялари (уюшмалари) томонидан тасдиқланган мусобақа қоидаларига асосан умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказилади.

4. Оммавий спорт тадбирлари жараёнлари видеотасвирга туширилиши лозим.


5. Оммавий спорт тадбирларини фототасвирга тушириш, аудио ва видеоёзувини амалга ошириш, шунингдек оммавий ахборот воситаларида трансляция қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



2-БОБ. ОММАВИЙ СПОРТ ТАДБИРЛАРИДА

ИШТИРОК ЭТУВЧИ ЖАМОАЛАРГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


6. Оммавий спорт тадбирида иштирок этувчи спорт жамоалари ҳакамлар ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:

мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда спорт жамоаси аъзолари тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилган талабнома;

ўқувчининг паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси ёхуд туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси;

суғурта полиси (иштирокчининг хоҳишига кўра).


7. Оммавий спорт тадбирларининг кейинги босқичларида аввалги босқичларда иштирок этган спорт жамоаларининг таркибини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.

Оммавий спорт тадбирларининг кейинги босқичига йўлланма олган спорт жамоасидаги ўқувчи соғлиғи сабабли кейинги босқичларда иштирок этиш имкониятига эга эмаслиги тўғрисидаги тиббиёт муассасасининг хулосаси ҳакамлар ҳайъатига тақдим этилган ҳоллар бундан мустасно.


8. Оммавий спорт тадбирларида иштирок этувчи спорт жамоалари спорт федерациялари (уюшмалари) томонидан тасдиқланган мусобақа қоидаларига, мусобақа ўтказилаётган вақтда жамоат тартиби ва интизомига амал қилишлари лозим.



3-БОБ. ОММАВИЙ СПОРТ ТАДБИРЛАРИНИ

ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


9. Оммавий спорт тадбирларини ўтказиш бўйича бутун тадбирлар комплексини бажариш учун тегишли вазирликлар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари ўз буйруқлари билан ташкилий қўмиталар, ҳакамлар ҳайъатлари, апелляция комиссияларини ташкил этади.

10. Ташкилий қўмиталар:

оммавий спорт тадбирларига тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказишда ягона услубий ёндашувни таъминлайди;

ҳакамлар ҳайъатлари, апелляция комиссиялари таркибини шакллантиради ва тасдиқлайди;

спорт жамоаларининг оммавий спорт тадбирларига келиши билан боғлиқ масалаларни ҳал қилади;

оммавий спорт тадбирларини фототасвирга тушириш, аудио ва видеоёзувини амалга ошириш, шунингдек оммавий ахборот воситаларида трансляция қилиниши юзасидан ишларни ташкиллаштиради.


11. Оммавий спорт тадбирларини ўтказиш учун тегишли вазирликлар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан спорт федерациялари билан келишилган ҳолда ҳакамлар ҳайъатлари таркиби тасдиқланади.

12. Ҳакамлар ҳайъатлари спорт федерациялари (уюшмалари) томонидан тасдиқланган мусобақа қоидаларига асосан ғолибларни аниқлайди ва оммавий спорт тадбирлари якунларини баённома билан расмийлаштиради.


13. Мусобақа натижаларидан норози бўлган спорт жамоалари мусобақа натижалари эълон қилингандан кейин 2 кун давомида тегишли вазирликлар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари буйруқлари билан ташкил этиладиган апелляция комиссиясига ёзма мурожаат этиш ҳуқуқига эга.

14. Апелляция комиссияси ҳакамлар ҳайъатлари таркибида бўлмаган камида учта мутахассисдан иборат таркибда тузилади.

Апелляция шикоятини кўриб чиқишда спорт жамоалари иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Апелляция комиссияси 24 соат ичида апелляция шикоятларини кўриб чиқади. Бунда апелляция комиссияси томонидан спортчининг мусобақадаги натижалари ҳакамлар ҳайъати томонидан тўғри қўйилганлигига баҳо берилади ва унинг натижаси бўйича тегишли қарор қабул қилинади.

Қарор 24 соат ичида спорт жамоасига етказилиши лозим.



4-БОБ. ОММАВИЙ СПОРТ

ТАДБИРЛАРИНИ ЎТКАЗИШ


15. Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган оммавий спорт тадбирлари қуйидаги тўрт босқичда ўтказилади:

биринчи босқич (таълим муассасаси босқичи) - умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида спорт турлари бўйича ўтказилади;

иккинчи босқич (туман (шаҳар) босқичи) - туманда (шаҳар) жойлашган барча умумий ўрта таълим мактабларининг биринчи босқич оммавий спорт тадбирлари ғолиблари ўртасида ўтказилади;

учинчи босқич (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи) - иккинчи босқич оммавий спорт тадбирлари ғолиблари ўртасида ўтказилади;

тўртинчи босқич (республика босқичи) - учинчи босқич оммавий спорт тадбирлари ғолиблари ўртасида ўтказилади;


16. Академик лицей, профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган оммавий спорт тадбирлари қуйидаги тўрт босқичда ўтказилади:

биринчи босқич (академик лицей ва профессионал таълим муассасаси босқичи) - академик лицей ва профессионал таълим муассасаларининг ўқувчилари ўртасида ўтказилади;

иккинчи босқич (туман (шаҳар) босқичи) - туманда жойлашган барча академик лицей ва профессионал таълим муассасаларининг биринчи босқич оммавий спорт тадбирлари ғолиблари ўртасида ўтказилади;

учинчи босқич (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи) - иккинчи босқич оммавий спорт тадбирлари ғолиблари ўртасида ўтказилади;

тўртинчи босқич (республика босқичи) - учинчи босқич оммавий спорт тадбирлари ғолиблари ўртасида ўтказилади;

17. Оммавий спорт тадбирларининг биринчи босқичида умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ёки профессионал таълим муассасаларида таълим олаётган барча ўқувчилар иштирок этиш ҳуқуқига эга.

18. Оммавий спорт тадбирларининг биринчи босқичида иштирок этиш истагини билдирган умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ёки профессионал таълим муассасаларида таълим олаётган ўқувчилар ўзи таҳсил олаётган умумий ўрта таълим мактаби, академик лицей ёки профессионал таълим муассасасининг жисмоний тарбия ўқитувчисига мурожаат қилади.

19. Умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ёки профессионал таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари оммавий спорт тадбирларида қатнашиш истагини билдирган ўқувчилардан спорт жамоаларини шакллантиради.

20. Умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ёки профессионал таълим муассасаларида биринчи босқичда ғолибликни қўлга киритган спорт жамоалари кейинги босқичга йўлланма олишади.

21. Оммавий спорт тадбирларининг ғолибларини аниқлаш ва мусобақаларини якунлаш шартлари ҳар бир оммавий спорт тадбирларини ўтказиш бўйича тегишли вазирликлар томонидан тасдиқланган мусобақа низомида белгиланади.

Мусобақа низоми спорт федерациялари (уюшмалари) томонидан тасдиқланган мусобақа қоидаларига мувофиқ бўлиши лозим.


22. Оммавий спорт тадбирларининг ғолиблари тадбир ташкилотчилари томонидан биринчи, иккинчи ва учинчи даражали диплом, медал ва кубоклар ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишлари мумкин.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


23. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.


24. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази билан келишилган.






Низомга

ИЛОВА




"ТАСДИҚЛАЙМАН"

___________________(Ф.И.О.)

20______ йил "___"_________


Спорт жамоаси аъзолари тўғрисидаги

маълумотлар акс эттирилган

ТАЛАБНОМА

   

N

Ф.И.О.

Туғилган

йил, ой, кун

Ўқувчи қатнашаётган

умумий ўрта таълим

мактаби, академик

лицей ёки профессионал

таълим муассасаси номи

Умумий ўрта

таълим мактаби,

академик лицей ёки

профессионал

таълим муассасаси

шифокорининг

хулосаси

Ўқувчининг

3х4 см ўлчам-

даги фотосурати

1.






2.






3.






Захира


1.






2.






Спорт жамоаси раҳбари ва тренерлар рўйхати


1.






2.






Мусобақада иштирок этувчи ўқувчилар сони: ____________


Умумий ўрта таълим мактаби, академик лицей ёки профессионал таълим муассасаси шифокори:____________ ___ (Ф.И.О., имзо)

Жамоа бош тренери: __________ ____ (Ф.И.О., имзо)



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 5 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 10 сентябрь, 36-сон, 731-модда