Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.09.2018 й. ПҚ-3926-сон "Ўзбекистон Республикасида крипто-биржалар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.09.2018 й.

N ПҚ-3926



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

КРИПТО-БИРЖАЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ва крипто-биржалар фаолиятини ташкил этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 июлдаги "Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ва крипто-активлар айланмаси соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3832-сон қарорига мувофиқ:

1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 июлдаги "Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ва крипто-активлар айланмаси соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3832-сон қарорига мувофиқ:

крипто-активлар айланмаси махсус норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади;

юридик ва жисмоний шахсларнинг крипто-активлар айланмаси билан боғлик операциялари, жумладан норезидентлар томонидан амалга ошириладиган операциялар солиқ солинадиган объект ҳисобланмайди, мазкур операциялар юзасидан олинган даромадлар эса солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича солиқ солинадиган базага киритилмайди;

крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун белгиланган тартибда лицензия олган шахслар томонидан ўтказиладиган крипто-активлар айланмаси билан боғлиқ валюта операцияларига валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари татбиқ этилмайди;

крипто-активларни сотиб олиш, сотиш ва (ёки) айирбошлаш учун электрон платформани тақдим этувчи ташкилот крипто-биржа деб ҳисобланади;

крипто-биржалар фаолиятини амалга ошириш учун лицензия талаблари ва шартлари белгиланган.

2. Крипто-активлар айланмаси бўйича фаолиятга ва крипто-биржалар фаолиятига қимматли қоғозлар, биржалар ва биржа фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари татбиқ этилмаслиги белгилаб қўйилсин.

4. Крипто-биржаларга:

кўрсатилган хизматлар учун, шу жумладан крипто-активлар шаклида мукофот олиш, унинг миқдорини ва уни савдолар иштирокчилари (мижозлар)дан ундириш тартибини белгилаш;

Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари билан крипто-активларни миллий ва хорижий валютага сотиб олиш ва (ёки) бегоналаштиришга, шунингдек, крипто-активларни бошқа крипто-активларга

айирбошлашга қаратилган биржа битимларини ташкил этиш ҳуқуқи берилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги бир ой муддатда:

Крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда тасдиқласин ва амалга киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритсин.


7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Д.Р. Ли ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 3 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 10 сентябрь, 36-сон, 723-модда