Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.03.2018 й. ПФ-5366-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзитни амалга ошириш жараёнларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

01.03.2018 й.

N ПФ-5366



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУДУДИ ОРҚАЛИ ТРАНЗИТНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЖАРАЁНЛАРИНИ ЯНАДА СОДДАЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республиканинг транзит салоҳиятини ривожлантиришни рағбатлантириш, ишончли транзит транспорт йўлларини шакллантириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзитни амалга ошириш жараёнларини соддалаштириш мақсадида:


1. 2018 йилнинг 1 мартидан бошлаб автомобиль ва темир йўл транспорти орқали алкоголь ва тамаки маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит йўли билан олиб ўтиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси рухсатномасини бериш тартиби шунингдек, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини автомобиль ва темир йўл транспорти орқали транзит олиб ўтишда Ўзбекистон Республикаси божхона органлари депозит ҳисобрақамига юк ташувчи томонидан божхона тўловлари тўланганининг пуллик таъминоти суммасини киритиш тартиби бекор қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ бошқаруви раиси Н.С. Отажонов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси молия вазири Ж.А. Кўчкоров ва Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 1 мартдаги

ПФ-5366-сонли Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўз кучини йўқотган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" 2012 йил 30 декабрдаги ПФ-4494-сонли Фармони иловасининг 5-банди.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Акциз солиғига тортиладиган айрим турдаги товарларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит йўли билан олиб ўтилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 4 октябрдаги ПҚ-703-сонли қарори.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 2 март