Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.09.2018 й. ПҚ-3955-сон "Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
30.09.2018 й.
N ПҚ-3955
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ
БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мактабгача таълим тизимини яхлит узлуксиз таълим тизимининг муҳим бўғини сифатида янада такомиллаштириш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, болаларни ҳар томонлама интеллектуал, маънавий-эстетик ва жисмоний ривожлантирувчи замонавий таълим дастурлари ва технологияларини таълим-тарбия жараёнига жорий этиш, уларнинг мактабга тайёргарлик даражасини тубдан ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик деб аталади) негизида қуйидагиларни ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:
б) Ихтисослаштирилган лойиҳа-изланиш институтини (кейинги ўринларда - Институт) давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этиш ҳамда Институтни мактабгача таълим тизими буюртмачилари билан тузилган шартномаларга мувофиқ инвестиция лойиҳалари бўйича, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик лойиҳалари бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда бош лойиҳа ташкилоти сифатида белгилаш;
в) Инфратузилмани ривожлантириш бўйича инжиниринг компаниясини (кейинги ўринларда - Инжиниринг компанияси) давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этиш ҳамда Инжиниринг компаниясига мактабгача таълим тизими объектларини қуриш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича буюртмачи функцияларини юклаш ҳамда компания хизматлари билан боғлиқ харажатларни давлат мактабгача таълим ташкилотларини қуриш, капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш қийматига киритиш;
Белгилаб қўйилсинки:
а) Жамғарма маблағлари:
мактабгача таълим ташкилотларини белгиланган тартибда мақсадли қурилишлар рўйхатига киритиб, уларнинг тармоғини кенгайтиришга;
мактабгача таълим тизими ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга;
юқори малакали мутахассислар, шу жумладан, хорижий мутахассисларни, шунингдек, хорижда фаолият юритаётган ватандошларимизни фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида Вазирликка ишлаш учун жалб қилишга;
Вазирликка юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш доирасида давлат органлари ва ташкилотлари, лойиҳа институтлари, илмий ва олий таълим муассасалари, етакчи халқаро ва хорижий ташкилотлар мутахассисларини, шунингдек, экспертларни маслаҳатчилар сифатида жалб қилишга;
Вазирлик ходимларини, жумладан, хорижда ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилишга;
Вазирлик, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоят мактабгача таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси, мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари ва Вазирлик тизимидаги ташкилотларни жиҳозлаш, таъмирлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга;
таълим-тарбия жараёнига илғор педагогика ва ахборот технологияларини жорий этиш, шунингдек, Вазирлик фаолиятини такомиллаштиришга йўналтирилган бошқа тадбирларга сарфланади;
б) Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан келишган ҳолда Жамғарма томонидан хорижий давлатлар ва ҳукуматлардан, халқаро ва хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларидан, чет эллик фуқаролардан беғараз ёрдам олиниши ҳақида қарорлар қабул қилади.
а) Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоят ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бошқармалари, мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири томонидан жойлардаги давлат ҳокимияти органлари билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади;
мактабгача таълим билан боғлиқ йўналиш бўйича фаолиятга лицензия бериш учун мажбурий лицензиявий талаб мактабгача таълим ташкилоти, унинг тарбияланувчилари, педагоглари ва таълим-тарбия жараёни тўғрисидаги ишончли ахборотни Мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизимига киритишдир;
нодавлат мактабгача таълим ташкилоти лицензиясини тўхтатиш ёки бекор қилиш учун Мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизимида мактабгача таълим ташкилоти, унинг тарбияланувчилари, педагоглари ва таълим-тарбия жараёни тўғрисидаги ишончли ахборотнинг йўқлиги асос бўлади.
4. 2018-2019 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари дастури 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсий жавобгар эканлиги кўрсатилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қошидаги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасидан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги муассислигидаги "Ахборот ва педагогика технологиялари инновацион маркази" масъулияти чекланган жамиятга (кейинги ўринларда - Марказ) беғаразлик асосида босқичма-босқич 10 миллион АҚШ доллари эквивалентида, шу жумладан, 2018 йилда Марказни жойлаштириш, жиҳозлаш ва сақлаш билан боғлиқ ташкилий-амалий тадбирларни молиялаштириш учун 2 миллион АҚШ доллари эквивалентида маблағ ажратсин;
Вазирлик билан биргаликда белгиланган тартибда мактабгача таълим ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қошидаги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан кенг полосали интернет тармоғидан фойдаланишини таъминласин.
6. Қуйидагилар:
хорижий шериклар билан биргаликда амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида илғор педагогик технологиялар ва инновацион ўқитиш усулларини жорий этиш ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил қилиш, шу жумладан, мактабгача таълим соҳасида корхоналар ташкил қилиш учун олиб кириладиган товарлар;
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, Марказ, Инжиниринг компанияси ва Институт томонидан олиб кириладиган махсус техника, ускуналар, шу жумладан, асбоблар, эҳтиёт ва бутловчи қисмлар, техник ҳужжатлар ва дастурий маҳсулотлар белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича 2022 йилнинг 1 январигача божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
Белгилаб қўйилсинки, юқорида кўрсатилган товарлардан мақсадсиз фойдаланилган тақдирда божхона имтиёзлари берилиши муносабати билан тўланмаган божхона тўловлари суммаси Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети фойдасига ундирилади ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда молиявий санкциялар қўлланилади.
7. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Молия вазирлиги:
2019 йил 1 январдан Тошкент шаҳрининг учта туманида жон бошига норматив молиялаштиришнинг синов режимида жорий этилишини;
2019 йил 15 июлгача бўлган муддатда синов тариқасидаги жон бошига норматив молиялаштириш натижаларининг батафсил таҳлил қилинишини;
2019 йил 1 августгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўтказилган таҳлил натижаларини ҳисобга олган ҳолда мактабгача таълим тизимида молиялаштириш механизмини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритилишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Вазирлик ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда 2018 йил 1 ноябргача бўлган муддатда қишлоқ жойларда бир нечта кўп қаватли турар жой уйлари ёки уйлар гуруҳларидан иборат янги мажмуаларни лойиҳалаштириш нормативлари ва тартибини ишлаб чиқсин ҳамда кўп қаватли турар жой уйларининг биринчи қаватларида ёки алоҳида бино кўринишида мактабгача таълим ташкилоти бўлишини назарда тутсин.
қишлоқ жойларда бир нечта кўп қаватли турар жой уйлари ёки уйлар гуруҳларидан иборат янги қурилаётган мажмуалардаги мактабгача таълим ташкилотининг энг кам қуввати 50 ўриндан кам бўлмаслиги керак;
қурилган мактабгача таълим ташкилотлари бинолари ёки хоналари давлат ёки нодавлат таълим муассасаларини, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик асосида, турар жой мулкдорларининг қарорига мувофиқ ташкил қилиш учун фойдаланилиши мумкин;
давлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш, тугатиш, уларга тегишли ер участкалари ва кўчмас мулкни олиб қўйиш фақат Вазирлик билан келишилган ҳолда амалга оширилади, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларида белгиланган бошқа тартиблар бундан мустасно;
давлат мактабгача таълим ташкилотларини қайта ташкил этиш ёки тугатиш, уларга тегишли ер участкалари ва кўчмас мулкни олиб қўйиш ҳақида Вазирлик билан келишмаган ҳолда қарор қабул қилган мансабдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
10. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда Вазирлик Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, "Ўзбекэнерго" АЖ ва "Ўзтрансгаз" АЖ билан биргаликда 2019 йил 1 мартгача бўлган муддатда 2025 йилгача мактабгача таълим ташкилотларини ичимлик суви, иситиш тизими, электр энергияси ва табиий газ билан таъминлашни тубдан яхшилаш дастури лойиҳасини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
11. "UZINFOCOM" давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор" МЧЖ ҳамда Адлия вазирлиги қошидаги Давлат хизматлари агентлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази билан биргаликда 2019 йил 1 январгача:
болани давлат мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш бўйича давлат хизматидан фойдаланганда;
мактабгача таълим муассасаларида таълим олаётган болалар учун жисмоний шахс шахсий идентификация рақамини бериш бўйича хизматни жорий этсин.
12. Вазирлик:
а) ўн кунлик муддатда Давлат мактабгача таълим муассасаларининг Васийлик кенгашларини тугатсин ҳамда Давлат мактабгача таълим муассасаларининг Кузатув кенгашларини тузсин;
б) бир ойлик муддатда:
давлат мактабгача таълим муассасалари томонидан дам олиш кунларида ва иш куни тугагандан кейин белгиланган дастурдан ташқари фаолият ихтисослиги бўйича қўшимча пуллик хизматлар кўрсатиш (болаларни парваришлаш, қараб туриш, ўқитиш бўйича ва бошқалар) тартибини тасдиқласин;
Мактабгача таълим муассасасининг кузатув кенгаши ҳақида низомни тасдиқласин ва унда, шу жумладан, Кузатув кенгашига Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан тавсия этилган номзодлар таркибидан мактабгача таълим муассасаси раҳбарини сайлаш ҳуқуқи берилиши назарда тутилсин.
13. Белгилансинки:
а) Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармалари маблағлари, товарлар, ишлар, хизматларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш бўйича умумий харажатлар (ҳомийлик, беғараз ёрдам суммаларидан ташқари) қоплангандан кейин моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва моддий рағбатлантириш бўйича тадбирлар учун фойдаланилади;
б) давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳисобварағига қўшимча пуллик хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлар қўшимча пуллик хизматлар кўрсатиш бўйича умумий харажатлар қоплангандан кейин:
80 фоизи - мактабгача таълим ташкилоти ходимларини моддий рағбатлантириш ҳамда мактабгача таълим ташкилоти моддий-техника базасини яхшилашга (таъмирлаш, инвентарь ва ускуналар, ўқув-услубий материаллар сотиб олиш ва бошқалар);
10 фоизи - Жамғармага;
5 фоизи - тегишли туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимининг Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармасига;
5 фоизи - Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармасининг Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.
14. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтиришни биргаликда молиялаштириш, давлат мактабгача таълим муассасаларини жиҳозлаш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, мазкур қарор билан тасдиқланадиган2018-2019 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари дастурини биргаликда молиялаштириш учун донор мамлакатлар ва халқаро молиявий институтлар маблағларини (кредитлар, қарзлар, грантлар) давлат-хусусий шериклик асосида жалб қилишни таъминласин.
15. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Бош прокуратура, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда мактабгача таълим муассасалари фаолиятини текшириш тартибини белгилайдиган Ҳукумат қарорини, бундай ваколатлар берилган органларнинг қатъий рўйхатини, текширувларни тайинлаш ва ўтказишнинг ҳуқуқий асосларини кўрсатган ҳолда ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
16. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ноқонуний текширишларга йўл қўйилмаслиги устидан назоратни кучайтирсин ҳамда айбдор шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ қатъий жавобгарлик чораларини қўлласин.
Назорат қилувчи органлар жойлардаги давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини текшириш чоғида аниқланган қоидабузарликларнинг бартараф этилиши ва кейинчалик йўл қўйилмаслигига ҳар томонлама ёрдам кўрсатсин.
17. Молия вазирлиги мазкур қарорнинг амалга оширилиши учун зарур маблағларни 2018 йилда "Таълим" тармоғи бўйича Давлат бюджети параметрлари чегарасида ажратсин, 2019 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрларида ҳар йили назарда тутсин.
18. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:
Марказ, Институт ва Инжиниринг компаниясининг фаолиятини ташкил қилиш бўйича, шу жумладан, уларни молиялаштириш манбаларини назарда тутган ҳолда;
Жамғарманинг фаолиятини ташкил қилиш бўйича қарор қабул қилсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирини Жамғарма маблағларини тақсимловчи этиб белгилашни назарда тутсин.
19. Марказ, Институт ва Инжиниринг компаниясини Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Оқдарё кўчаси, 122-уйда жойлашган Яшнобод компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежи биноларида жойлаштирсин.
20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари 4-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 5-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
22. Вазирлик бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таклифлар киритсин.
23. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувохитов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов ва Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2018 йил 30 сентябрдаги
ПҚ-3955-сонли қарорига
3-ИЛОВА
2018-2019 йилларда мактабгача таълим тизимини
янада такомиллаштиришга доир қўшимча
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
N |
Тадбирлар номи |
Ижро муддатлари
|
Масъул ижрочилар |
Ҳужжат тури, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа |
|
I. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
|
|||||
1. |
Ўзбекистон Республикасининг "Эрта ва мактабгача ёшдаги болаларнинг мактабгача таълими ва тарбияси тўғрисида"ги Қонуни лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2018 йил 31 октябргача |
Мактабгача таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги |
Қонун лойиҳаси. Лойиҳа Мактабгача таълим вазирлигининг мактабгача таълим соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўрнатиш, оиланинг ўрнини, мактабгача таълим муассасаси ва нодавлат мактабгача таълим (тижорат, нотижорат) муассасасининг мавқеини белгилаш, педагогик фаолият учун қулай шарт-шароитларни яратишни назарда тутади.
|
|
2. |
Қисқа муддатли гуруҳлар тўғрисидаги низомни, шунингдек янги таҳрирдаги қуйидаги низомларни ишлаб чиқиш: давлат мактабгача таълим муассасалари тўғрисидаги низом; нодавлат мактабгача таълим муассасалари тўғрисидаги низом; давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасалари тўғрисидаги низом. |
2018 йил 30 ноябргача |
Мактабгача таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги "Мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги 528-сон қарорига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартишлар киритиш: мактабгача таълим муассасаларида ота-оналар бадал тўловларининг электрон тизимини жорий этиш; ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаларига бепул қабул учун нозологияларни қайта кўриб чиқиш; тиббий-педагогик комиссиядан ўтиш тартибини қайта кўриб чиқиш; болаларни мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш тартибини қайта кўриб чиқиш; ихтисослаштирилган муассасаларга бўлган эҳтиёжни ва уларнинг самарадорлиги тўғрисидаги маълумотларни ўрганиш асосида уларнинг турлари рўйхатини қисқартириш; ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш ёшини қайта кўриб чиқиш.
|
|
3. |
Мактабгача таълим муассасалари учун ўқув-методик ва дидактик адабиётлар тайёрлаш, танлаш ва экспертизадан ўтказиш, шунингдек, уларни нашр қилишни такомиллаштириш бўйича механизмларни жорий этиш. |
2018 йил 31 декабргача |
Мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. Ошкоралик, сифат, самарадорлик ва тезкорлик принциплари, шунингдек, экспертизадан ўтказиш ва махсус адабиётларни чоп этиш асосида мактабгача таълим муассасалари учун ўқув-методик ва дидактик адабиётлар муаллифлари ҳамда нашриётларини танлаб олиш тартибини ишлаб чиқиш.
|
|
4. |
2030 йилгача Мактабгача таълимни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш. |
2018 йил 31 декабргача |
Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. Мактабгача таълимни ривожлантириш концепцияси мактабгача таълимни ривожлантиришнинг қуйидаги асосий тадбирларини белгилайди: давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари кесимида шу жумладан давлат-хусусий шерикчилик асосида, шунингдек вилоятлар кесимида таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш шаклларини қамраб олишнинг мақсадли кўрсаткичлари; вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар кесимида янги мактабгача таълим муассасалари сонини ҳисоблаб чиқиш; 6 ёшгача бўлган болаларни мактабга чиқишидан олдин мактабгача таълимга жалб қилиш орқали болаларни мактабдан олдин тайёрлаш учун тенг имкониятлар яратиш.
|
|
II. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМНИ ҚАМРАБ ОЛИШ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШНИ КЕНГАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
|
|||||
5. |
Илғор хорижий мамлакатлар тажрибаси асосида мактабгача таълимнинг муқобил шаклларини ишлаб чиқиш. |
2019 йил 1 мартгача |
Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги |
Ташкилий чора-тадбирлар. ЮНИСЕФ ва Жаҳон банки билан ҳамкорликда мактабгача таълим олиш имкониятини таъминлаш мақсадида, шу жумладан республиканинг мактабгача таълим стандарти шаклларини кенгайтириш мураккаб бўлган олис туманлари ва жойларида мактабгача таълимнинг янги муқобил шаклларини татбиқ этиш бўйича таклифлар тайёрлаш.
|
|
6. |
2018 йил ноябрдан бошлаб республиканинг айрим ҳудудларида мажбурий бир йиллик мактабгача таълимни синов тарзида жорий этиш. |
2018 йил 10 октябргача |
Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. Қуйидагиларни назарда тутувчи Республиканинг бир қатор ҳудудларида мажбурий бир йиллик мактабгача таълимни синов тарзида жорий этиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш: мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, коллежлар, маҳалла қўмиталари ва бошқа биноларида таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш учун алоҳида хоналар ажратилишини таъминлаш; гуруҳларга ажратилган хоналарни мебеллар, жиҳозлар ва ўқув материаллари билан жиҳозлаш учун молиялаштиришни ташкил этиш; тайёрлов гуруҳларини малакали педагоглар билан тўлдириш.
|
|
7. |
Мактабга чиқишдан олдин бир йил давомида 5-6 ёшдаги болаларни мажбурий мактабгача таълим билан тўлиқ қамраб олишни ташкил этиш йўли билан барча болаларни мактабдан олдинги тайёргарлиги учун тенг имкониятлар билан таъминлаш.
|
2019 йил 30 сентябргача |
Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. Лойиҳа 2021 йилгача мажбурий бир йиллик бепул мактабгача таълимга босқичма-босқич ўтишни назарда тутади. |
|
8. |
Мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ва самарали ташкил этиш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда қурилаётган турар-жой мажмуаларини зарур ижтимоий инфратузилма билан таъминлаш. |
2018 йил 1 ноябргача |
Қурилиш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. Қишлоқ жойларда бир қанча кўп қаватли уй-жойлар ёки уйлардан иборат янги комплексларни лойиҳалаштириш нормативлари ва тартибини ишлаб чиқиш, бунда мактабгача таълим муассасаси албатта кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватларида ёки алоҳида бинода бўлишини назарда тутиш. Уй-жой комплексларини қуришда мажбурий тарзда ташкил этиладиган мактабгача таълим муассасалари қувватини қишлоқ жойлардаги ҳар бир 200 та хонадон ёки уй учун 50 та ўринга мўлжаллаган ҳолда белгилаш тартиб-таомилини ишлаб чиқиш. Инвестор зиммасига ижтимоий мажбуриятларни, шу жумладан, мактабгача таълим муассасаларини қуриш ва мазкур мактабгача таълим муассасаси фаолияти учун инфратузилма яратиш (сув таъминоти, подъезд йўллари ва бошқалар)ни юклаган ҳолда республика ҳудудида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тартибини ишлаб чиқиш имкониятларини ўрганиш.
|
|
9. |
Барча бўш турган ва фаолият юритмаётган собиқ мактабгача таълим муассасалари, шунингдек, давлат органлари ва идоралари томонидан бошқа мақсадларда фойдаланилаётган биноларни, уларни реконструкция қилиш ва фаолиятини давлат-хусусий шерикчилиги асосида мактабгача таълим муассасалари сифатида ташкил этиш мақсадида, комплекс равишда ўрганиб чиқиш. |
2018 йил 30 ноябргача |
Мактабгача таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси |
Ташкилий чора-тадбирлар. Ҳар бир объектни ўрганиш, бино эҳтиёжи ва ҳолатини аниқлаш ҳамда уни реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун зарур бўлган маблағлар ҳажмини белгилаш учун ишчи гуруҳлар ташкил этиш. Биноларни, уларда давлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этган ҳолда ёки мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилик лойиҳалари учун хусусий ҳамкорларни танлов асосида саралаб олиш учун кўрсатиладиган объектлар рўйхатига киритиш орқали, мактабгача таълим вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари балансига ўтказиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш.
|
|
10. |
Муайян бир ҳудуддаги олис туманларда яшаётган болаларни мактабгача таълим муассасаларига транспортда ташишни синов тарзида жорий этиш. |
2019 йил давомида |
Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги |
Ташкилий чора-тадбирлар, зарур ҳолларда, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. Синов натижаси якунлари бўйича 2020 йил 1 январгача мазкур амалиётни республиканинг бошқа ҳудудларида келгусида жорий этиш мақсадга мувофиқлиги юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш ва транспорт воситаларини харид қилиш, улардан фойдаланиш, болаларни ташиш ҳамда уларнинг хавфсизлиги таъминланишини ташкил этиш тартибини белгилаб олиш.
|
|
III. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ҲОЛАТИНИ ВА МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ ЯХШИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
|
|||||
11. |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига 2025 йилгача Мактабгача таълим муассасаларини ичимлик суви, иситиш тизими, электр энергияси ва табиий газ билан таъминлашни тубдан яхшилаш Дастурини киритиш. |
2019 йил 1 мартгача |
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, "Ўзбекэнерго"АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ, "НЭК"АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. Дастур қуйидагиларни назарда тутади: 2025 йилгача барча мактабгача таълим муассасаларини ичимлик суви, иситиш тизими, электр энергияси ва табиий газ билан босқичма-босқич таъминлаш; энергия тежовчи технологияларни жорий этиш; молиялаштириш манбалари (республика ва маҳаллий бюджетлар, қарзлар, кредитлар, грантлар ва ижрочилар маблағлари). |
|
12. |
Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳузурида "Ихтисослаштирилган лойиҳа-изланиш институти" ДУК ва "Инфратузилмани ривожлантириш инжиниринг компанияси" фаолиятини ташкил этиш: низомлар (уставлар) тузилмаси, штат жадвалини тасдиқлаш; зарур ускуналар, мебель, компьютер техникаси ва анжомлар, Интернет тармоғига уланишни таъминлаш; малакали кадрлар билан таъминлаш.
|
2018 йил 31 октябргача |
Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги |
Ташкилий чора-тадбирлар. Мактабгача таълим вазирлиги ҳузуридаги тузилган ташкилотлар фаолиятини самарали йўлга қўйишни таъминлаш. |
|
IV. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ СОҲАСИДА БОШҚАРУВ ВА МОЛИЯЛАШТИРИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ, УЛАРНИНГ ОЧИҚ-ОШКОРАЛИГИ ВА САМАРАДОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
|
|||||
13. |
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш. |
2018 йил 31 октябргача |
Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни, унинг тузилмаси ва Васийлик кенгаши таркибини тасдиқлаш.
|
|
14. |
Мактабгача таълим соҳасидаги молиялаштириш тизимини такомиллаштириш. |
2019 йил 1 январгача 2019 йил 15 июлгача 2019 йил 1 августгача |
Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги |
Ташкилий тадбирлар мажмуи. Тошкент шаҳрининг учта туманида жон бошига норматив молиялаштиришни синов тартибида жорий этиш. Жон бошига норматив молиялаштиришни синов тартибида жорий этиш натижаларини батафсил таҳлил қилиш. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига мазкур тартибнинг мактабгача таълим тизимида янада татбиқ этилиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклифлар киритиш.
|
|
15. |
Давлат мактабгача таълим муассасаларининг моддий-техник базасини яхшилаш ва ходимларни моддий рағбатлантириш учун уларни қўшимча пуллик хизматлар кўрсатишга рағбатлантириш тартибини ишлаб чиқиш. |
2018 йил 31 октябргача |
Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. Давлат мактабгача таълим муассасалари томонидан қуйидагилар бўйича қўшимча пуллик хизматлар кўрсатиш: дам олиш кунлари ва мактабгача таълим муассасасида иш куни якунлангандан кейин болани парваришлаш, унга қараб туриш, уни ўқитиш; белгиланган дастурдан ташқари спорт-соғломлаштириш (каратэ, таэквондо, сузиш, шахмат, шашка, гимнастика, массаж ва бошқалар) тўгараклари, бадиий-эстетик (хор, рақс, тасвирий санъат ва ҳоказолар) тўгараклар, фанлар бўйича тўгараклар (чет тиллари, математика, ақлий арифметика, мантиқ, информатика ва бошқалар) ташкил этиб қўшимча хизмат кўрсатиш; мактабгача таълим муассасалари томонидан нархлар прейскурантини, дастурларни, пуллик хизматлар кўрсатиш учун ота-оналар билан намунавий шартномани ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан келишиш.
|
|
16. |
Текширувчи ва назорат қилувчи ташкилотларнинг тўлиқ рўйхатини яратиш ва мактабгача таълим муассасаларини текшириш муддатини, тартибини ва соҳасини аниқлаш. |
2018 йил 30 ноябргача |
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, манфаатдор идоралар ва вазирликлар
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. Тартиб белгилаш, унга кўра: режали текширувлар 3 йилда кўпи билан 1 марта ўтказилади; мактабгача таълим муассасаларини режадан ташқари текшириш фақат Мактабгача таълим вазирлиги ҳудудий бўлинмалари вакиллари иштирокида ўтказилади.
|
|
17. |
Давлат мактабгача таълим муассасаларида бошқарувнинг замонавий шаклларини жорий этиш орқали шаффофликни таъминлаш. |
2018 йил 31 октябргача |
Мактабгача таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги |
Идора ҳужжати. Мактабгача таълим муассасаларининг васийлик кенгашларини тугатиш тўғрисидаги ҳужжатни ишлаб чиқиш. Мактабгача таълим муассасасининг кузатув кенгаши тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш: а) кузатув кенгаши қуйидагилардан таркиб топади: ҳар бир гуруҳдаги тарбияланувчиларнинг ота-оналари; педагоглар; тарбиячилар ёрдамчилари; мактабгача таълим муассасаси маъмурияти; Мактабгача таълим вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси ва ҳоказолар; б) кузатув кенгаши қуйидаги ваколатларга эга: ҳудудий мактабгача таълим бўлинмалари томонидан кўрсатилган номзодлар орасидан мактабгача таълим муассасасининг раҳбарини тасдиқлаш; мактабгача таълим муассасасининг мақсадлари ва вазифаларини, уларга эришиш режаларини тасдиқлаш; белгиланган вазифаларнинг бажарилиши ва мақсадли кўрсаткичларга эришилиши устидан назорат олиб бориш. |
|
V. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ ҲАМДА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ВА ИННОВАЦИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
|
Президентининг
2018 йил 30 сентябрдаги
ПҚ-3955-сонли қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини
йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги 2017 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3305-сон қарорининг 1-банди иккинчи, учинчи ва бешинчи хатбошилари, шунингдек, 1 ва 5-иловалари.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон қарорининг 13-банди олтинчи хатбоши, шунингдек, 2, 3 ва 4-иловалари.
Президентининг
2018 йил 30 сентябрдаги
ПҚ-3955-сонли қарорига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат мактабгача таълим муассасалари ходимларининг айрим тоифалари меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3571-сон қарорининг ўзбек тилидаги матни 1-бандида:
а) тўртинчи хатбошидаги "тайёргарлик (5 ёшдан 6-7 ёшгача) гуруҳи тарбиячилари, олий маълумотли" деган сўзлар "олий маълумотли тайёргарлик (5 ёшдан 6-7 ёшгача) гуруҳи тарбиячилари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) бешинчи хатбошидаги "тарбиячининг ўринбосарлари" деган сўзлар "тарбиячи ёрдамчиси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги низомнинг 99-бандида:
а) "12" рақами "25" рақами билан алмаштирилсин;
б) "қишлоқ жойдаги" сўзлари чиқариб ташлансин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 1 октябрь
"Халқ сўзи", 2018 йил 1 октябрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2018 йил 9 октябрь, 40-сон, 796-модда