Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.03.2015 й. 60-сон "2015 йилда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши дастури ва 2016 йилги қурилишнинг асосий параметрларини самарали амалга оширишни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.03.2015 й.

N 60



Мазкур Қарор рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



2015 ЙИЛДА ҚИШЛОҚ ЖОЙЛАРДА НАМУНАВИЙ

ЛОЙИҲАЛАР БЎЙИЧА ЯККА ТАРТИБДАГИ УЙ-ЖОЙ

ҚУРИЛИШИ ДАСТУРИ ВА 2016 ЙИЛГИ ҚУРИЛИШНИНГ

АСОСИЙ ПАРАМЕТРЛАРИНИ САМАРАЛИ АМАЛГА

ОШИРИШНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 7 январдаги ПҚ-2282-сон "2015 йилда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши дастури ва 2016 йилги қурилишнинг асосий параметрлари тўғрисида"ги қарори (кейинги ўринларда - Дастур) ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2014 йил 27 октябрда Ўзбекистон Республикаси ва Ислом тараққиёт банки (кейинги ўринларда - ИТБ) ўртасида Истисна`а битими ҳамда "Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш" лойиҳасини (кейинги ўринларда - ИТБ иштирокидаги лойиҳа) молиялаштириш учун 100,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги молиявий маблағлар ажратилиши тўғрисида агентлик битими имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар тасдиқлансин:

2015 йилда Осиё тараққиёт банки (кейинги ўринларда - ОТБ) маблағлари ҳисобидан молиялаштириш учун қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича қуриладиган якка тартибдаги уй-жойлар сонининг иштирок этувчи тижорат банклари ўртасида  тақсимланиши 1-иловага мувофиқ;

2015 йилда "Қишлоқ қурилиш банк" АТБ томонидан Ислом тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича қуриладиган якка тартибдаги уй-жойлар сони 2-иловага мувофиқ.


3. Белгилаб қўйилсинки:

ИТБ иштирокидаги лойиҳа рўёбга чиқарилишини умумий мувофиқлаштириш ижро этувчи орган сифатида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан амалга оширилади;

"Қишлоқ қурилиш инвест" ИК МЧЖ ИТБ иштирокидаги лойиҳанинг умумий амалга оширилишига масъул бўлган ижрочи агент ҳисобланади;

"Қишлоқ қурилиш банк" АТБ ИТБ иштирокидаги лойиҳа доирасида ИТБ молиявий маблағларидан фойдаланилиши ва хизмат кўрсатилиши бўйича масъул бўлган молиявий агент ҳисобланади;

"Қишлоқ қурилиш банк" АТБ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, "Ипотека банк" АТИБ (кейинги ўринларда - иштирок этувчи тижорат банклари) ва "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК МЧЖ Осиё тараққиёт банки иштирокида "Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш" лойиҳаси (кейинги ўринларда - ОТБ иштирокидаги лойиҳа) доирасида ОТБ қарзининг учинчи транши ҳисобидан "Ипотека кредитларини бериш учун кредит линиялари" компонентини амалга ошириш бўйича агентлар ҳисобланади.


4. Шундай тартиб белгилансинки, унга мувофиқ:

"Қишлоқ қурилиш инвест" ИК МЧЖ ИТБ номидан "тайёр ҳолда топшириш" шарти билан қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши ишларини ташкил қилади ва буюртмачи функциясини бажаради;

қуриб битказилган уй-жойлар якка тартибдаги уй қурувчилар мулкига ўтказилгунга қадар уларга бўлган мулк ҳуқуқи ИТБда сақланиб қолади;

ИТБ маблағлари ҳисобидан қурилиши тугалланган уй-жойлар "Қишлоқ қурилиш банк" АТБ билан ипотека тўғрисидаги шартномаларни расмийлаштириш орқали аҳолига сотилади;

якка тартибдаги иморат қурувчиларга ер участкасининг ажратилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 11 январдаги ПҚ-1683-сон "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Қ

...