Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикасининг 03.10.2018 й. ЎРҚ-494-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига иқтисодий муносабатлар ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 30.08.2018 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 27.09.2018 й. мақулланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

03.10.2018 й

N ЎРҚ-494



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ИҚТИСОДИЙ

МУНОСАБАТЛАР ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ

РИВОЖЛАНТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 30 августда қабул қилинган

Сенат томонидан 2018 йил 27 сентябрда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги 216-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 5-6, 54-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1999 йил, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 9, 491-модда, N 10, 536-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 4, 133-модда, N 9, 337-модда; 2012 йил, N 4, 105-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 4, 224-модда) 4-моддасининг иккинчи қисмига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"микроқарз бериш";

ўн биринчи хатбоши ўн иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 20 январда қабул қилинган ЎРҚ-400-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, 1-сонга илова; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 4, 224-модда, N 7, 433-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 15-модданинг иккинчи хатбошисидаги "тегишли рухсатнома олган" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


2) 44-модда биринчи қисмининг:

учинчи ва тўртинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;

бешинчи - еттинчи хатбошилари тегишинча учинчи - бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


3) 72-модда биринчи қисмининг:

учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

тўртинчи - олтинчи хатбошилари тегишинча учинчи - бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


4) 275-модданинг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги бешинчи - тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"божхона расмийлаштируви бўйича операцияларни бажариш учун божхона назорати зонасига кириш;

божхона масалалари бўйича божхона органларидан ахборот ва маслаҳатлар олиш;

товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини божхона ҳудудидан олиб чиқиш нияти тўғрисида божхона органларини хабардор қилиш;

дастлабки операциялар амалга оширилаётганда божхона мақсадлари учун зарур бўладиган ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлаш;

декларацияланадиган товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини божхона омборларига божхона назорати остида жойлаштириш";

бешинчи хатбошиси ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


5) 277-модданинг тўртинчи - еттинчи қисмлари чиқариб ташлансин;


6) 278, 279 ва 280-моддалар чиқариб ташлансин;


7) 282-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"декларант ёки ваколатли шахс олдидаги ўз фуқаролик жавобгарлигини энг кам ойлик иш ҳақининг минг баравари миқдорида суғурталаши";


8) 283-модда чиқариб ташлансин;


9) 284-моддадаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан берилган малака аттестатига эга бўлган" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


10) 285-модда чиқариб ташлансин;


11) 286-модда биринчи қисмининг "е" кичик банди чиқариб ташлансин;


12) 287-модда биринчи қисмининг "л" ва "м" кичик бандлари чиқариб ташлансин;


13) 291-модда биринчи қисмининг:

саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;

ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилари тегишинча саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


14) 336-модданинг биринчи қисмидаги "278" рақами чиқариб ташлансин;


15) 338-модданинг:

иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

учинчи - бешинчи хатбошилари тегишинча иккинчи - тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


7-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


8-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                             Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 4 октябрь


"Халқ сўзи", 2018 йил 4 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 9 октябрь, 40-сон, 794-модда