Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.2018 й. 808-сон "Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
06.10.2018 й.
N 808
АЛИМЕНТЛАРНИ ОЛДИНДАН
ТЎЛАШ, ШУНИНГДЕК, АЛИМЕНТ ТЎЛАШ
МАЖБУРИЯТИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА
ГАРОВ ШАРТНОМАСИНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ
ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ
ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 145-моддаси ва Ўзбекистон Республикасининг "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонунининг 42-1-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг раиси Т.К. Нарбаева зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 6 октябрь