Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.10.2018 й. 812-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ўртасидаги солиқ низоларини судгача ҳал қилиш кенгаши фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.10.2018 й.

N 812



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР ВА ДАВЛАТ СОЛИҚ

ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИ ЎРТАСИДАГИ

СОЛИҚ НИЗОЛАРИНИ СУДГАЧА ҲАЛ

ҚИЛИШ КЕНГАШИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 26 июндаги ПҚ-3802-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ўртасидаги солиқ низоларини судгача ҳал қилиш кенгаши таркиби 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ўртасидаги солиқ низоларини судгача ҳал қилиш кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиклансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тузилмасида вазирлик ходимларининг штатда белгиланган сони доирасида бошқарув ходимларининг икки штат бирлигидан иборат Кенгаш Котибияти ташкил этилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ўртасидаги солиқ низоларини судгача ҳал қилиш кенгаши томонидан солиқ низоларини кўриб чиқиш Регламентини белгиланган тартибда тасдиқласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 9 октябрдаги

812-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги

Солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари

ўртасидаги солиқ низоларини судгача

ҳал қилиш кенгаши

ТАРКИБИ



  

В.Ю. Пак

-

молия вазирининг ўринбосари, Кенгаш раиси

         

Ж.Р. Ураков

-

Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари, Кенгаш раиси ўринбосари

         

Б.А. Мусаев

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

       

Н.С. Жураев

-

адлия вазирининг биринчи ўринбосари

         

Б.Т. Мансуров

-

Ўзбекистон солиқ маслаҳатчилари палатаси бошқаруви раиси

     

Н.Ф. Каримов

-

Ўзбекистон аудиторлар палатаси Кенгаши раиси

         

М.М. Тулаходжаева

-

Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси Кенгаши раиси 

         

Н.А. Ибрагимов

-

Ўзбекистон бухгалтерлар федерацияси бошқаруви раиси

           

Ш.Ш. Садиков

-

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раиси вазифасини бажарувчиси

   

Изоҳ. Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтганда унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёҳуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 9 октябрь