Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.10.2018 й. 813-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.10.2018 й.

N 813



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва

рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва

соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини

яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 11 апрелдаги

ПФ-5409-сон Фармони ва "Ўзбекистон Республикаси Сув

хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-

тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 17 апрелдаги

ПҚ-3672-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармони ва "Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3672-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари аввал қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб, уч ойдан сўнг кучга киради.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Р. Ҳамраев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 9 октябрдаги

813-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер хўжаликларига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 5 январдаги 8-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2002 й., 1-сон, 2-модда) 7-илова 3.1-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Уюшманинг сув хўжалиги объектларидан фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда бошқа сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига сув ажратишнинг қўшимча тармоқларини ўрнатиш масаласи Уюшма аъзоларининг умумий мажлисида ҳал этилади ва протокол билан тасдиқланади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2013 йил 19 мартдаги 82-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2013 й., 3-сон, 20-модда):


а) 2-банднинг биринчи хатбошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" "Сув хўжалиги вазирлиги"сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


4-банддаги, 7-банднинг тўртинчи хатбошидаги, 45-банднинг биринчи хатбошидаги, 54-банднинг биринчи хатбошидаги, 55-банддаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари "Сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан, 15-банднинг биринчи хатбошидаги, 16 ва 22-бандлардаги, 23-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги, 43-банддаги "қишлоқ ва сув хўжалиги" сўзлари "сув хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-бандда:

"Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси" сўзларидан сўнг "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси" сўзлари қўшилсин;

"Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари "Сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"24. Сув олиш лимитлари:

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан - Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларига, вилоятлараро ва трансчегаравий аҳамиятга эга бўлган магистрал каналлар (тизимлар) бошқармаларига, йирик ва алоҳида муҳим сув, энергетика ва коммунал-маиший объектлардан фойдаланувчи алоҳида корхоналар ва ташкилотларга - манбалар, ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича;

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари томонидан - ирригация тизимлари бошқармаларига, туманлар (Қувасой шаҳри) ирригация бўлимлари, шунингдек, бошқа сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига - вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси) ёки туманлараро аҳамиятга эга бўлган сув объектларидан манбалар, ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича;

туманлар (Қувасой шаҳри) ирригация бўлимлари томонидан - сув истеъмолчилари уюшмаларига, шунингдек, бошқа сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига - туман аҳамиятига эга бўлган сув объектларидан манбалар, ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича;

сув истеъмолчилари уюшмалари томонидан - фермер ва деҳқон хўжаликларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, улар хизмат кўрсатадиган зонада жойлашган бошқа сув истеъмолчиларига белгиланади.

Қишлоқ хўжалигидан ташқари эҳтиёжлар учун ер ости сувларидан сув олиш лимити сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома расмийлаштирилган ҳолда рухсатнома амал қиладиган муддат даври учун белгиланади";


29-банднинг "а" кичик бандида:

биринчи хатбошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари "Сув хўжалиги вазирлиги"сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг" сўзлари "Сув хўжалиги вазирлигининг"сўзлари билан алмаштирилсин;


30-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари "Сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари томонидан - ҳар йили 20 сентябргача бўлган муддатда - куз-қиш даври учун ҳамда 20 мартгача - вегетация даври учун";

тўртинчи хатбошидаги "ирригация тизими бошқармалари томонидан" сўзлари "туманлар (Қувасой шаҳри) ирригация бўлимлари томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"31. Сув олиш лимитлари:

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати марказининг прогнози асосида;

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, туманлар (Қувасой шаҳри) ирригация бўлимлари буйруқлари билан;

сув истеъмолчилари уюшмаларининг умумий мажлиси протоколи билан - туман (Қувасой шаҳри) қишлоқ хўжалиги бўлими ва туман (Қувасой шаҳри) ирригация бўлими билан келишув бўйича тасдиқланади".


39-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сув истеъмолчилари уюшмаларининг, шунингдек, бошқа сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг сувдан фойдаланиш режалари туманлар (Қувасой шаҳри) ирригация бўлими, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари томонидан умумлаштирилади";


40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"40. Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолининг тузилган ва умумлаштирилган режалари:

сув истеъмолчилари уюшмалари бўйича - туман қишлоқ хўжалиги бўлими билан келишилган ҳолда, туманлар (Қувасой шаҳри) ирригация бўлими томонидан;

ирригация тизими бўйича - Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг тегишли ҳудудий органлари билан келишилган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари томонидан;

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация ҳавза тизими, катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари бўйича - Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланади";


44-банднинг иккинчи хатбошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг" сўзлари "Сув хўжалиги вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


48-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"48. Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисида белгиланган тартибда тузилган шартномалар:

вилоятлараро ва трансчегаравий аҳамиятга эга бўлган, шунингдек, йирик ва алоҳида муҳим объектлардан фойдаланувчи айрим ташкилотлар билан тузилган шартномалар - Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида;

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари таркибига кирадиган фойдаланувчи ташкилотлар билан тузилган шартномалар - Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларида;

сув истеъмолчилари уюшмалари томонидан фермер ва деҳқон хўжаликлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда улар хизмат кўрсатадиган зонадаги бошқа сув истеъмолчилари ва сувдан фойдаланувчилар билан тузилган шартномалар - туманлар қишлоқ хўжалиги бўлимларида ҳисобга олинади.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, туманлар қишлоқ хўжалиги бўлимларида ҳисобга олинадиган шартномалар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги шартномалар реестри белгиланган тартибда назоратни таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмаларига (сунъий сув объектларидаги сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида), шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг тегишли органларига (табиий сув объектларидаги сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида) берилади.

Коммунал сув таъминоти тизимининг фойдаланувчи ташкилотлари томонидан сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари билан тузилган сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги шартномалар Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ҳисобга олинади";


58-банднинг учинчи хатбошидаги "Ўзсувназорат" республика сув инспекцияси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


60-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"60. Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига нисбатан улар томонидан қишлоқ хўжалиги, балиқчилик хўжалиги, саноат, энергетика ва коммунал-маиший эҳтиёжлар учун сув олиш тартиби бузилган тақдирда:

сув истеъмолчилари томонидан лимитдан ортиқча сув олинганлиги учун - лимитдан ортиқча олинган ҳар минг куб метр сув учун - белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 20 фоизи миқдорида;

сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сув олишга рухсат этилмаган жойлардан, шунингдек, шартнома тузмасдан сув олганлик учун - олинган ҳар минг кубометр сув учун - белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида;

сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сувдан махсус фойдаланиш рухсатномасисиз сув олганлик ёки сувдан фойдаланганлик учун - олинган ҳар минг кубометр сув учун - белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 40 фоизи миқдорида;

сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сувни ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик учун - олинган ҳар минг кубометр сув учун - белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима санкциялари қўлланилади.

Бир йил мобайнида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби такроран бузилган тақдирда, ушбу бандда кўрсатилган жарима санкциялари ўн баравар миқдорида қўлланилади.

Қишлоқ хўжалиги сув истеъмолчиларига нисбатан лимитдан ортиқча сув олинганлиги учун жарима санкциялари бир йилда икки марта (куз-қиш ва вегетация даврлари якунлари бўйича), қолган сув истеъмолчилари учун эса - календарь йил якунлари бўйича бир марта қўлланилади.

Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги шартномаларда ушбу бандда кўрсатилган жарима санкцияларидан ташқари бошқа қўшимча жавобгарлик чоралари ҳам назарда тутилиши мумкин";


61-банднинг иккинчи хатбошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг "Ўзсувназорат" республика сув инспекцияси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


63-банднинг иккинчи хатбошида:

"Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари "Сув хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси" сўзларидан сўнг "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси" сўзлари қўшилсин;


66-банддаги "Ўзсувназорат" республика сув инспекциясининг махсус ҳисоб рақами" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


67-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"67. Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларини бузганлик учун маъмурий жарима солишдан тушадиган, шунингдек, сув олиш тартибини бузганлик учун жарима санкциялари маблағлари қуйидаги тартибда тақсимланади:

30 фоизи - республика бюджетига;

40 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармасига;

30 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармасига.

Ушбу банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатиб ўтилган маблағлардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги томонидан қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда белгиланади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 10 октябрь