Молия вазирининг 10.09.2018 й. 125-сон "Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (2-сонли БҲС) "Ягона счётлар режаси"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 20.10.2018 й. 3078-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
20.10.2018 й.
N 3078
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
10.09.2018 й.
N 125
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг
стандарти (2-сонли БҲС) "Ягона счётлар
режаси"ни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ ва бюджет ҳисобини давлат секторида молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари билан мувофиқлаштириш мақсадида БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (2-сонли БҲС) "Ягона счётлар режаси" иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ 2021 йил 1 январдан кучга киради.
Вазир Д. Кучкаров
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 22 октябрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2018 йил 29 октябрь, 43-сон, 847-модда