Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.10.2018 й. 866-сон "Республика аҳолисини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз ва кафолатли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.10.2018 й.

N 866




РЕСПУБЛИКА АҲОЛИСИНИ АСОСИЙ

ТУРДАГИ ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ

БИЛАН УЗЛУКСИЗ ВА КАФОЛАТЛИ

ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Республика аҳолисининг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини кафолатли таъминлаш, ички ва ташқи бозорларга йил давомида маҳсулот етказиб бериш юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш ва назоратни йўлга қўйиш ҳамда нарх-наволар асоссиз ўсиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2019 йил 1 январдан бошлаб ички истеъмол бозорининг ижтимоий аҳамиятга эга асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиши даражасини ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқариш, экспортга ортиш ва импортдан келтириш ҳажмларини ҳисобга олган ҳолда озиқ-овқат ресурсларини ишлаб чиқариш ва ишлатишнинг прогноз кўрсаткичлари орқали баҳолаш тартиби жорий этилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги Давлат статистика қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликдабир ой муддатда ички истеъмол бозорининг ижтимоий аҳамиятга эга асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиши даражасини баҳолаш тартибини тасдиқласин ва амалиётга жорий этсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда қишлоқ хўжалиги экинларини вилоятлар, туманлар ва фермер ҳўжаликлари бўйича жойлаштиришда озиқ-овқат ресурсларини ишлаб чиқариш ва ишлатишнинг прогноз кўрсаткичларини ҳисобга олсин.


4. 2018-2019 йиллар қиш ва баҳор мавсумида ички истеъмол бозорини кафолатли таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ишлаб чиқилган:

2018-2019 йиллар қиш ва баҳор мавсумига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғаришнинг умумий прогноз ҳажмлари 1-иловага мувофиқ;

2018-2019 йиллар қиш ва баҳор мавсумига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғаришнинг тайёрлов ташкилотлари бўйича прогноз ҳажмлари 2-иловага мувофиқ;

2018-2019 йиллар қиш ва баҳор мавсумига "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси ҳудудий ташкилотлари томонидан асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш прогноз ҳажмлари 3-иловага мувофиқ;

2018-2019 йиллар қиш ва баҳор мавсумига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан жалб қилинадиган ҳудудий тайёрлов ташкилотларининг асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш прогноз ҳажмлари 4-иловага мувофиқ;

2018-2019 йиллар қиш ва баҳор мавсумига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассасалари томонидан асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш прогноз ҳажмлари 5-иловага мувофиқ;

2018-2019 йиллар қиш ва баҳор мавсумига Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги муассасалари томонидан асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш прогноз ҳажмлари 6-иловага мувофиқ;

2018-2019 йиллар қиш ва баҳор мавсумига Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги муассасалари томонидан асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш прогноз ҳажмлари 7-иловага мувофиқ;

2018-2019 йиллар қиш ва баҳор мавсумига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (картошка, пиёз, сабзи, гуруч) захирага жамғаришнинг режа-жадвали 8, -8г-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


5. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари зиммасига - ушбу қарорга 1-иловага мувофиқ 2018-2019 йиллар қиш-баҳор мавсумига захирага ғамлаш учун зарур ҳажмларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, шу жумладан, такрорий экин майдонларида етиштириш, экилган ерларда шундай маҳсулотлар етиштиришни таъминлаш юзасидан;

"Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси раиси З.О. Файзиев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига - ушбу қарорга 2, 3 ва 4-иловаларга мувофиқ 2018-2019 йиллар қиш-баҳор мавсумида ички истеъмол бозорини таъминлаш учун асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини харид қилишга ўз вақтида шартномалар тузиш ва захирага ғамлаш ҳамда ички истеъмол бозорида талаб ва эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда уларнинг сотилиши юзасидан;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.Қ. Шадманов, Халқ таълими вазири Ш.Ш. Шерматов, Мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига - ушбу қарорга 5, 6 ва 7-иловаларга мувофиқ ижтимоий соҳа муассасаларининг эҳтиёжлари учун асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини харид қилишга ўз вақтида шартномалар тузиш ва захирага ғамлаш ҳамда улардан самарали ва мақсадли фойдаланилиши юзасидан;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига - ушбу қарорга 6, 7 ва 8-иловаларга мувофиқ асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини 2018-2019 йиллар қиш-баҳор мавсумига захирага ғамлаш учун ижтимоий соҳа муассасаларини ва улар томонидан жалб этиладиган тайёрлов ташкилотларини ўз вақтида молиялаштириш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси билан биргаликда жорий йилнинг 1 ноябрига қадар 2018-2019 йиллар қиш-баҳор мавсумига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага ғамлаш учун маҳсулот ишлаб чиқарувчилар, тайёрлов ташкилотлари ва ижтимоий соҳа муассасалари ўртасида истисно тариқасида тўғридан-тўғри контрактация шартномалари тузилишини таъминласинлар.

Тузилган шартномаларнинг натижалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълумот тақдим этилсин.


7. Қуйидагилар:

2018-2019 йиллар қиш ва баҳор мавсуми учун ички истеъмол мақсадлари учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш ва мақсадли ишлатишни мувофиқлаштириш бўйича республика ишчи гуруҳи 9-иловага мувофиқ;

2018-2019 йиллар қиш ва баҳор мавсуми учун ижтимоий соҳа муассасалари эҳтиёжларига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш ва мақсадли ишлатишни мувофиқлаштириш бўйича республика ишчи гуруҳи 10-иловага мувофиқ;

2018-2019 йиллар қиш ва баҳор мавсуми учун ички истеъмол ва ижтимоий соҳа муассасалари эҳтиёжларига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишга банк кредитлари ажратиш ва бюджет, бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобидан молиялаштириш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика ишчи гуруҳи 11-иловага мувофиқ;

2018-2019 йиллар қиш ва баҳор мавсумида ички истеъмол ва ижтимоий соҳалар эҳтиёжлари учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш ва савдога чиқариш юзасидан мониторинг олиб бориш бўйича республика ишчи гуруҳи 12-иловага мувофиқ;

2018-2019 йиллар қиш ва баҳор мавсуми учун ички истеъмол мақсадлари ва ижтимоий соҳалар эҳтиёжлари учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш, ички бозорга савдога чиқариш ва ижтимоий соҳа муассасалари томонидан ишлатилишини назорат қилиш бўйича республика ишчи гуруҳи 13-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


8. 2018-2019 йиллар қиш ва баҳор мавсуми учун ички истеъмол мақсадлари ва ижтимоий соҳалар эҳтиёжлари учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш,захира тадбирларини банк кредитлари ва бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш, ички бозорга савдога чиқариш,ижтимоий соҳа муассасаларида ўз эҳтиёжлари учун ишлатилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг олиб бориш бўйича республика ишчи гуруҳларининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:


а) 2018-2019 йиллар қиш ва баҳор мавсуми учун ички истеъмол мақсадлари асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш ва мақсадли ишлатилишини мувофиқлаштириш бўйича 9-иловага мувофиқ республика ишчи гуруҳига (Мирзаев):

қиш ва баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳудудлар бўйича захирага жамғаришнинг белгиланган прогноз ҳажмлари бажарилиши юзасидан мониторинг натижаларини танқидий муҳокама қилиб бориш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари аҳоли эҳтиёжига нисбатан кам етиштириладиган ҳудудлар захираси учун етишмайдиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажми эҳтиёждан ортиқча бўлган ҳудудлар ҳисобига қоплаш чора-тадбирларини кўриш;

маҳаллий ҳокимликлар ҳамда "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси томонидан захира тадбирларига жалб этилган тайёрлов ташкилотлари билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ўртасида маҳсулот етказиб бериш юзасидан истисно тариқасида тўғридан-тўғри контрактация шартномалари тузиш ишларини самарали ташкил этилишини назорат қилиш;

захира тадбирларига жалб этилган тайёрлов ташкилотлари томонидан захира мақсадлари учун талаб этиладиган маблағлар бўйича тижорат банкларига буюртмаларни тақдим этилишини ва маблағлар ажратилишини назорат қилиш;

захира мақсадлари учун омборхоналар ва совутгичли сиғимлар етишмаётган ҳудудларга бошқа ҳудудлардаги ортиқча сиғимларни бириктириш ҳисобига мавжуд сиғимлардан оқилона ва самарали фойдаланишни ташкил этиш;

қиш-баҳор ойларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ички истеъмол бозорида нархлар конъюнктурасини доимий мониторингини олиб бориш ва ўзгаришини прогноз қилиш асосида нархлар кескин ўзгаришининг олдини олиш мақсадида 8, ва 8г-иловаларга мувофиқ тасдиқланган тармоқ жадваллари ижросини назоратга олиш ва зарур ҳолларда унга тегишли тузатишлар киритиш;

маҳсулотларни захирага жамғаришнинг белгиланган прогноз ҳажмлари ва сотишга чиқариш тармоқ жадваллари бажарилиши юзасидан ўтказилган мониторинг натижалари асосида захира мақсадлари учун маҳсулотларни харид қилиш, тайёрлаш, сақлаш ва сотиш билан боғлиқ аниқланган муаммоларни тезкор бартараф этиш чораларини кўриш;


б) 2018-2019 йиллар қиш ва баҳор мавсуми учун ижтимоий соҳа муассасалари эҳтиёжларига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш ва мақсадли ишлатилишини мувофиқлаштириш бўйича 10-иловага мувофиқ республика ишчи гуруҳига (Абдуҳакимов):

қиш ва баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ижтимоий соҳа муассасалари бўйича захирага жамғаришнинг белгиланган прогноз ҳажмлари бажарилиши юзасидан мониторинг натижаларини танқидий муҳокама қилиб бориш;

ижтимоий соҳа муассасалари билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ўртасида маҳсулот етказиб бериш юзасидан истисно тариқасида тўғридан-тўғри контрактация шартномалари тузиш ишлари самарали ташкил этилишини назорат қилиш;

захира тадбирларига жалб этилган ижтимоий соҳа муассасалари томонидан захира мақсадлари учун талаб этиладиган бюджет маблағлари бўйича буюртманома Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;

маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда ижтимоий соҳа муассасалари томонидан захирага жамғариладиган маҳсулотларни сифатли сақлаш учун омборхоналар ва совутгичли сиғимлар масаласини ҳал қилиш;

ижтимоий соҳа муассасаларида захирага жамғарилган маҳсулотлар мақсадли ишлатилишини назорат қилиш;


в) 2018-2019 йиллар қиш ва баҳор мавсуми учун ички истеъмол ва ижтимоий соҳа муассасалари эҳтиёжларига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага харид қилишга банк кредитлари ажратиш ва бюджет, бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобидан молиялаштириш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича 11-иловага мувофиқ республика ишчи гуруҳига (Қўчқоров):

қиш ва баҳор ойларида ички бозорни кафолатли таъминлаш ва нархларни барқарор сақланишини таъминлаш мақсадида асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш тадбирларига жалб этилган тайёрловчи корхоналарнинг кредит маблағлари бўйича буюртманомалари тижорат банкларида кўриб чиқилишини назорат қилиш;

ижтимоий соҳа муассасалари эҳтиёжи учун захирага жамғариладиган асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишга талаб этиладиган маблағларни ҳисоб-китоб қилиш ва молиялаштириш манбаларини аниқлаш;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги томонидан захира мақсадлари учун талаб этиладиган бюджет маблағлари бўйича тақдим этилган буюртманомага асосан бюджет маблағларини ўз вақтида ажратилишини ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш;

тайёрлов корхоналари томонидан кредит маблағлари учун банк муассасаларига тақдим этилган буюртманомалар бўйича кредитлар ажратилишини назоратга олиш;


г) 2018-2019 йиллар қиш ва баҳор мавсумида ички истеъмол ва ижтимоий соҳалар эҳтиёжлари учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш ва савдога чиқариш бўйича мониторинг олиб бориш бўйича 12-иловага мувофиқ республика ишчи гуруҳига (Хўжаев):

қиш ва баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳудудлар, "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси ва ижтимоий соҳалар бўйича захирага жамғаришнинг белгиланган прогноз ҳажмлари бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кунлик таҳлил маълумотларини киритиб бориш;

қиш ва баҳор мавсуми учун захирага жамғарилган асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳудудлар ва "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси бўйича ички истеъмолга савдога чиқариш ва ижтимоий соҳалар бўйича мақсадли ишлатилиши бўйича тармоқ жадваллари ижроси юзасидан кунлик мониторинг олиб бориш ва Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий маълумотларни тақдим этиш;


д) 2018-2019 йиллар қиш ва баҳор мавсуми учун ички истеъмол мақсадлари ва ижтимоий соҳалар эҳтиёжлари учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш, ички бозорга савдога чиқариш ва ижтимоий соҳа муассасалари томонидан ишлатилишини назорат қилиш бўйича 13-иловага мувофиқ республика ишчи гуруҳига (Мусаев):

2018-2019 йиллар қиш ва баҳор мавсуми учун ички истеъмол мақсадлари ва ижтимоий соҳалар эҳтиёжлари учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғаришга жалб этилган хўжалик субъектлари томонидан тақдим этилган ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини ўрганиш;

захирага жамғарилган маҳсулотлар омборхоналар ва совутгичли сиғимларда дахлсиз сақланишини назорат қилиш, маҳсулотлар тармоқ жадваллари асосида савдо чиқарилишини ва ижтимоий соҳа муассасалари томонидан мақсадли ишлатилишини ўрганиш;

захира омборларидан ички истеъмол бозорига савдога чиқариладиган маҳсулотларнинг нархлари шаклланишини назорат қилиш.


9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги ва "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси:

жорий йил 1 ноябрга қадар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ҳажмларига мос омборхоналар ва совутиш сиғимларини хатловдан ўтказсинлар, хатлов натижаларига кўра ижтимоий соҳа муассасалари учун белгиланган ҳажмларни сақлашга, етказиб беришга ихтисослашган ташкилотлар рўйхатини алоҳида кўрсатган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълумот тақдим этсинлар ҳамда ана шу маҳсулотларнинг нес-нобуд бўлишига йўл қўймаслик учун зарур шарт-шароитлар яратсинлар;

ушбу қарорга 2, 4 ва 5-иловалардаги прогноз ҳажмларга мувофиқ 2018-2019 йиллар қиш-баҳор мавсумида асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тўлиқ ҳажмда ва белгиланган муддатларда ғамлаб қўйилишини таъминласинлар;

2019 йил 1 январга қадар, тасдиқланган тармоқ жадваллари асосида захирага қўйилган маҳсулотни ички истеъмол бозорига етказиб бериш ва савдо шохобчаларини белгиланган тартибда жойлаштириш жадвалларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар. Бунда маҳсулотлар республиканинг барча минтақалари, шу жумладан, тоғли ва бориш қийин бўлган ҳудудлари бўйича бир текис тақсимланиши ҳисобга олинсин;

2018 йил 1 декабрдан 2019 йил 15 майгача бўлган даврда захира қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини савдо шохобчаларига етказиб бериш ва ижтимоий соҳа муассасалари эҳтиёжлари учун ишлатиш тармоқ жадваллари бажарилиши устидан ҳар ҳафта мониторинг олиб борилсин, унинг натижалари бўйича республика ишчи гуруҳларига (Мирзаев, Абдуҳакимов) тегишли ахборот ҳар ўн кунда тақдим этиб борилишини таъминласинлар;

мавжуд муаммоли масалалар бўйича уларни ҳал этиш юзасидан аниқ таклифлар билан республика ишчи гуруҳларига ахборот тақдим этган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш,савдога чиқаришва мақсадли ишлатиш бўйича тасдиқланган тармоқ жадваллари қандай бажарилаётганлигининг хар ўн кунда мониторингини олиб борсинлар.


10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси билан биргаликда 2018-2019 йиллар қиш ва баҳор мавсуми учун захирага жамғарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмидан келиб чиқиб 2018 йил 25 ноябрга қадар маҳсулотлар ички истеъмол бозорига чиқарилиб сотилиши ва ижтимоий соҳа муассасаларининг эҳтиёжи учун 2018 йил 1 декабрдан 2019 йил 31 майгача бўлган муддатларда ишлатилиши бўйича тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


11. 2018-2019 йиллар қиш ва баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага ғамлаш бўйича белгиланган ҳажмларни молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

4 ва 5-иловаларда кўрсатилган "Ўзбекозиковқатзахира" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан жалб этилган тайёрлов ташкилотлари учун - хўжалик юритувчи субъектларнинг ўз айланма маблағлари ва тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари;

6, 7 ва 8-иловаларда кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги муассасалари учун -Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар.

Зарур ҳолларда асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш учун талаб этиладиган маблағлар Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштирилиши мумкин.

Захира мақсадлари учун жамғарма ҳисобидан ажратилган маблағлар тармоқ жадвалига асосан маҳсулотларни ички истеъмол бозорига савдога чиқариш ҳажмларига мос равишда жадвал бўйича тўлиқ қайтарилади.

Жамғармадан ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши, ўз вақтида ва тўлиқ қайтарилишини таъминлаш бўйича масъулият Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси раҳбарияти зиммасига юклатилади.


12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Ҳайдаров), Иқтисодиёт вазирлиги (Хўжаев) масалага алоқадор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бюджет ташкилотлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларини харид қилиш бўйича чекланган нархларни ўрнатсинлар.


13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бюджетдан маблағ билан таъминланувчи ижтимоий соҳа муассасаларига 2018-2019 йиллар қиш ва баҳор мавсумига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жамғариш учун зарур маблағлар бюджет ва бюджет муассасаларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобига тўлиқ ажратилишини таъминласин.

Бунда, ижтимоий соҳа муассасалари томонидан 4 та турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (картошка, пиёз, сабзи ва гуруч) харид қилишда деҳқон бозорларида шаклланадиган ўртача нархлардан келиб чиққан ҳолда захира тадбирларига жалб этилган тайёрлов ташкилотлари билан фермер хўжаликлари ўртасида, истисно тариқасида, тўғридан-тўғри шартномалар тузилишига, тегишли ғазначилик бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилишига ҳамда камида 40 фоиз миқдорида аванс тўловлари биринчи даражали тўловларга тенглаштирилган ҳолда амалга оширилишига рухсат этилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари раҳбарларига - захира тадбирларига жалб этилган хўжалик субъектлари буюртмалари асосида уларга 2018-2019 йил қиш ва баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш мақсадларига имтиёзли кредитлар ажратиш тавсия этилсин.


15. 2018-2019 йиллар қиш ва баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага ғамлаш ва ички бозорга савдога чиқарилиши мониторингини олиб боришда шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

"Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси - унинг таркибидаги ташкилотлар томонидан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари эса - тадбирларга жалб этилган тайёрлов ташкилотлари томонидан жорий йилнинг октябрь-ноябрь ойларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини захирага ғамлаш ва 2018-2019 йилларнинг қиш-баҳор ойларида маҳсулотларни захира омборларидан ички истеъмол бозорига сотувга чиқариш ҳажмлари тўғрисида;

тижорат банклари - қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун тадбирларга жалб этилган тайёрлов ташкилотларига ажратилган кредитлар тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Мактабгача таълими вазирлиги - ижтимоий соҳа муассасалари томонидан ўз эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини харид қилиш мақсадлари учун мўлжалланган бюджет маблағлари ажратилиши ва ўзлаштирилиши ҳолати, маҳсулотларни захира омборларига ғамлашнинг бориши ва қиш-баҳор ойларида мақсадли ишлатилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига ҳар 10 кунда ахборот тақдим этадилар.


16. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда жорий йилнинг 25 октябридан бошлаб 2018-2019 йиллар қиш-баҳор мавсумига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага ғамлаш кўрсаткичлари бажарилиши ва уларни молиялаштириш масалалари ҳал этилиши ҳамда тасдиқланган тармоқ жадвалларига мувофиқ самарали ишлатилиши юзасидан мониторинг олиб бориш тизимини жорий этсин ва натижалари бўйича умумлаштирилган маълумотларни ҳар 10 кунда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров,Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                            А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 25 октябрдаги

866-сон қарорига

1-ИЛОВА



2018-2019 йиллар қиш ва баҳор мавсумига асосий

турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини

захирага жамғаришнинг умумий

ПРОГНОЗ ҲАЖМЛАРИ

(тонна)

Т/р

Ҳудудлар

Жами захира ҳажми

шу жумладан:

картошка

пиёз

сабзи

гуруч

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

33 517

9 346

7 501

5 408

11 263


вилоятлар:






2.

Андижон

32 524

17 600

5 457

6 379

3 088

3.

Бухоро

23 460

10 738

6 773

3 904

2 045

4.

Жиззах

14 249

6 020

3 523

2 306

2 401

5.

Қашқадарё

40 491

17 121

11 434

6 585

5 352

6.

Навоий

9 476

3 688

2 718

1 582

1 488

7.

Наманган

44 087

20 441

12 317

7 434

3 895

8.

Самарқанд

33 556

15 330

9 985

5 433

2 808

9.

Сурхондарё

26 893

10 985

7 915

4 633

3 361

10.

Сирдарё

12 721

5 207

3 639

1 949

1 926

11.

Тошкент

46 766

21 665

11 822

8 152

5 127

12.

Фарғона

50 590

21 368

12 228

11 550

5 445

13.

Хоразм

27 132

7 448

5 831

6 139

7 714

14.

Тошкент шаҳри

105 713

55 453

19 534

20 164

10 562

Жами:


501 177

222 409

120 676

91 617

66 475





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 25 октябрдаги

866-сон қарорига

2-ИЛОВА



2018-2019 йиллар қиш ва баҳор мавсумига асосий

турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага

жамғаришнинг тайёрлов ташкилотлари бўйича

ПРОГНОЗ ҲАЖМЛАРИ


(тонна)

Т/р

Ҳудудлар

Жами захира ҳажми

шу жумладан:

"Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси

ҳудудий тайёрлов ташкилотлари

ижтимоий соҳа муассасалари

шундан:

соғлиқни сақлаш муассасалари

ҳалқ таълими муассасалари

мактабгача таълим муассасалари

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

33 517

9 500

23 178

839

259

65

515


вилоятлар:








2.

Андижон

32 524

10 400

19 871

2 253

250

422

1 581

3.

Бухоро

23 460

1 800

19 545

2 115

166

193

1 756

4.

Жиззах

14 249

5 900

7 448

901

133

90

678

5.

Қашқадарё

40 491

9 300

29 956

1 235

422

57

756

6.

Навоий

9 476

3 600

5 379

498

115

65

317

7.

Наманган

44 087

10 000

31 472

2 615

428

459

1 728

8.

Самарқанд

33 556

10 400

21 227

1 929

432

214

1 284

9.

Сурхондарё

26 893

8 800

16 974

1 119

261

222

636

10.

Сирдарё

12 721

3 000

9 072

648

81

69

498

11.

Тошкент

46 766

5 000

39 811

1 956

349

145

1 462

12.

Фарғона

50 590

11 800

34 622

4 168

607

342

3 219

13.

Хоразм

27 132

10 500

15 521

1 111

223

188

700

14.

Тошкент шаҳри

105 713

40 000

61 517

4 197

504

738

2 955

Жами:


501 177

140 000

335 592

25 585

4 230

3 270

18 085





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 25 октябрдаги

866-сон қарорига

3-ИЛОВА



2018-2019 йиллар қиш ва баҳор мавсумига

"Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси ҳудудий ташкилотлари

томонидан асосий турдаги қишлоқ хўжалиги

маҳсулотларини захирага жамғариш

ПРОГНОЗ ҲАЖМЛАРИ


(тонна)

Т/р

Ҳудудлар

Жами захира ҳажми

шу жумладан:

картошка

пиёз

сабзи

гуруч

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

9 500

2 000

1 450

2 000

4 050


вилоятлар:






2.

Андижон

10 400

3 000

2 800

3 000

1 600

3.

Бухоро

1 800

500

500

700

100

4.

Жиззах

5 900

1 900

1 700

1 300

1 000

5.

Қашқадарё

9 300

2 500

2 500

3 200

1 100

6.

Навоий

3 600

1 500

1 000

600

500

7.

Наманган

10 000

2 500

2 500

3 600

1 400

8.

Самарқанд

10 400

3 500

2 700

3 200

1 000

9.

Сурхондарё

8 800

3 300

2 400

2 600

500

10.

Сирдарё

3 000

1 000

650

850

500

11.

Тошкент

5 000

1 400

1 100

1 600

900

12.

Фарғона

11 800

3 200

2 600

3 400

2 600

13.

Хоразм

10 500

1 900

1 000

2 600

5 000

14.

Тошкент шаҳри

40 000

23 000

3 000

4 000

10 000

Жами:

140 000

51 200

25 900

32 650

30 250





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 25 октябрдаги

866-сон қарорига

4-ИЛОВА



2018-2019 йиллар қиш ва баҳор мавсумига

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан

жалб қилинадиган ҳудудий тайёрлов ташкилотларининг

асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини

захирага жамғариш

ҲАЖМЛАРИ


(тонна)

Т/р

Ҳудудлар

Жами захира ҳажми

шу жумладан:

картошка

пиёз

сабзи

гуруч

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

23 178

6 808

5 950

3 290

7 130


вилоятлар:






2.

Андижон

19 871

13 396

2 179

2 944

1 351

3.

Бухоро

19 545

9 091

5 837

2 780

1 838

4.

Жиззах

7 448

3 610

1 647

831

1 361

5.

Қашқадарё

29 956

13 787

8 828

3 200

4 140

6.

Навоий

5 379

1 918

1 619

907

935

7.

Наманган

31 472

16 455

9 350

3 304

2 362

8.

Самарқанд

21 227

10 743

6 940

1 860

1 684

9.

Сурхондарё

16 974

7 007

5 352

1 833

2 781

10.

Сирдарё

9 072

3 838

2 858

989

1 388

11.

Тошкент

39 811

19 056

10 366

6 253

4 137

12.

Фарғона

34 622

15 807

8 834

7 323

2 658

13.

Хоразм

15 521

4 888

4 647

3 365

2 621

14.

Тошкент шаҳри

61 517

30 060

15 740

15 398

318

Жами:

335 592

156 464

90 147

54 278

34 704





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 25 октябрдаги

866-сон қарорига

5-ИЛОВА


2018-2019 йиллар қиш ва баҳор мавсумига

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

муассасалари томонидан асосий турдаги қишлоқ хўжалиги

маҳсулотларини захирага жамғариш

ҲАЖМЛАРИ


(тонна)

Т/р

Ҳудудлар

Жами захира ҳажми

шу жумладан:

картошка

пиёз

сабзи

гуруч

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

259

145

30

37

47


вилоятлар:






2.

Андижон

250

165

26

38

21

3.

Бухоро

166

82

39

35

10

4.

Жиззах

133

99

13

14

7

5.

Қашқадарё

422

280

25

64

53

6.

Навоий

115

69

14

18

14

7.

Наманган

428

248

57

86

37

8.

Самарқанд

432

271

48

76

37

9.

Сурхондарё

261

173

24

37

27

10.

Сирдарё

81

44

12

14

11

11.

Тошкент

349

231

39

47

32

12.

Фарғона

607

375

65

118

49

13.

Хоразм

223

128

30

32

33

14.

Тошкент шаҳри

504

290

81

72

62

Жами:

4 230

2 600

505

687

439





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 25 октябрдаги

866-сон қарорига

6-ИЛОВА



2018-2019 йиллар қиш ва баҳор мавсумига

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими муассасалари

томонидан асосий турдаги қишлоқ хўжалиги

маҳсулотларини захирага жамғариш

ҲАЖМЛАРИ


(тонна)

Т/р

Ҳудудлар

Жами захира ҳажми

шу жумладан:

картошка

пиёз

сабзи

гуруч

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

65

37

10

12

6


вилоятлар:






2.

Андижон

422

228

99

72

23

3.

Бухоро

193

97

36

41

20

4.

Жиззах

90

37

23

27

3

5.

Қашқадарё

57

27

10

15

6

6.

Навоий

65

37

13

12

4

7.

Наманган

459

256

82

90

31

8.

Самарқанд

214

147

30

30

7

9.

Сурхондарё

222

133

37

37

15

10.

Сирдарё

69

39

11

15

5

11.

Тошкент

145

103

11

11

20

12.

Фарғона

342

163

61

101

17

13.

Хоразм

188

85

23

55

25

14.

Тошкент шаҳри

738

485

99

102

51

Жами:

3 270

1 874

545

620

231





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 25 октябрдаги

866-сон қарорига

7-ИЛОВА


2018-2019 йиллар қиш ва баҳор мавсумига

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим

муассасалари томонидан асосий турдаги қишлоқ

хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш

ҲАЖМЛАРИ


(тонна)

Т/р

Ҳудудлар

Жами захира ҳажми

шу жумладан:

картошка

пиёз

сабзи

гуруч

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

515

357

60

68

30


вилоятлар:






2.

Андижон

1 581

811

353

324

93

3.

Бухоро

1 756

968

362

349

77

4.

Жиззах

678

374

140

135

30

5.

Қашқадарё

756

527

70

105

53

6.

Навоий

317

163

73

45

36

7.

Наманган

1 728

982

327

354

66

8.

Самарқанд

1 284

669

267

267

80

9.

Сурхондарё

636

373

101

125

38

10.

Сирдарё

498

286

108

81

23

11.

Тошкент

1 462

875

307

242

38

12.

Фарғона

3 219

1 822

668

607

122

13.

Хоразм

700

447

131

87

35

14.

Тошкент шаҳри

2 955

1 617

614

593

132

Жами:

18 085

10 271

3 581

3 381

852




Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 25 октябрдаги

866-сон қарорига

8-ИЛОВА


2018-2019 йиллар қиш ва баҳор мавсумига асосий турдаги

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғаришнинг

РЕЖА-ЖАДВАЛИ


(тонна)

Т/р

Маҳсулотлар номи

Жами захира ҳажми

ойлар бўйича

сентябрь ойи жами

шу жумладан:

октябрь ойи жами

шу жумладан:

ноябрь ойи жами

шу жумладан:

10 дан

20 гача

21 дан

30 гача

1 дан

10 гача

11 дан

20 гача

21 дан

31 гача

1 дан

10 гача

11 дан

20 гача

21 дан

31 гача

1.

Картошка

222 409

-

-

-

33 361

-

-

33 361

189 048

73 729

68 057

47 262


Пиёз

120 706

-

-

-

74 819

-

-

74 819

45 887

37 410

8477

-

2.

Сабзи

91 617

-

-

-

-

-

-

-

91 617

28 401

32 982

30 234

3.

Гуруч

66 475

-

-

-

13 295

-

-

13 295

53 180

21 804

19 145

12 231

Жами:

222 409

-


-

121 475

-

-

121 475

379 731

161 344

128 661

89727





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 25 октябрдаги

866-сон қарорига

8а-ИЛОВА


2018-2019 йиллар қиш ва баҳор мавсумига картошка

маҳсулотларини захирага жамғаришнинг

РЕЖА-ЖАДВАЛИ


тонна

Т/р

Минтақалар

Жами захира ҳажми

ойлар бўйича

сентябрь ойи жами

шу жумладан:

октябрь ойи жами

шу жумладан:

ноябрь ойи жами

шу жумладан:

10 дан

20 гача

21 дан 30 гача

1 дан 10 гача

11 дан 20 гача

21 дан 31 гача

1 дан 10 гача

11 дан 20 гача

21 дан 31 гача

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

9 346

-



1 402



1 402

7 944

3 098

2 860

1 986


вилоятлар:













2.

Андижон

17 600

-



2 640



2 640

14 960

5 834

5 386

3 740

3.

Бухоро

10 738

-



1 611



1 611

9 128

3 560

3 286

2 282

4.

Жиззах

6 020

-



903



903

5 117

1 996

1 842

1 279

5.

Қашқадарё

17 121

-



2 568



2 568

14 553

5 676

5 239

3 638

6.

Навоий

3 688

-



553



553

3 134

1 222

1 128

784

7.

Наманган

20 441

-



3 066



3 066

17 375

6 776

6 255

4 344

8.

Самарқанд

15 330

-



2 300



2 300

13 031

5 082

4 691

3 258

9.

Сурхондарё

10 985

-



1 648



1 648

9 337

3 642

3 361

2 334

10.

Сирдарё

5 207

-



781



781

4 426

1 726

1 593

1 106

11.

Тошкент

21 665

-



3 250



3 250

18 415

7 182

6 629

4 604

12.

Фарғона

21 368

-



3 205



3 205

18 162

7 083

6 538

4 541

13.

Хоразм

7 448

-



1 117



1 117

6 331

2 469

2 279

1 583

14.

Тошкент шаҳри

55 453

-



8 318



8 318

47 135

18 383

16 968

11 784

Жами:

222 409

-


-

33 361

-

-

33 361

189 048

73 729

68 057

47 262





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 25 октябрдаги

866-сон қарорига

8б-ИЛОВА



2018-2019 йиллар қиш ва баҳор мавсумига пиёз

маҳсулотларини захирага жамғаришнинг

РЕЖА-ЖАДВАЛИ


тонна

Т/р

Минтақалар

Жами захира ҳажми

ойлар бўйича

сентябрь ойи жами

шу жумладан:

октябрь ойи жами

шу жумладан:

ноябрь ойи жами

шу жумладан:

10 дан 20 гача

21 дан 30 гача

1 дан 10 гача

11 дан 20 гача

21 дан 31 гача

1 дан 10 гача

11 дан 20 гача

21 дан 31 гача

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

7 501

-


-

4 651

-

-

4 651

2 850

2 325

525



вилоятлар:













2.

Андижон

5 457

-


-

3 384

-

-

3 384

2 074

1 692

382


3.

Бухоро

6 773

-


-

4 199

-

-

4 199

2 574

2 100

474


4.

Жиззах

3 523

-


-

2 184

-

-

2 184

1 339

1 092

247


5.

Қашқадарё

11 434

-


-

7 089

-

-

7 089

4 344

3 544

800


6.

Навоий

2 718

-


-

1 685

-

-

1 685

1 033

843

190


7.

Наманган

12 317

-


-

7 636

-

-

7 636

4 680

3 818

862


8.

Самарқанд

9 985

-


-

6 191

-

-

6 191

3 794

3 095

699


9.

Сурхондарё

7 915

-


-

4 907

-

-

4 907

3 007

2 453

554


10.

Сирдарё

3 639

-


-

2 256

-

-

2 256

1 383

1 128

255


11.

Тошкент

11 822

-


-

7 330

-

-

7 330

4 493

3 665

828


12.

Фарғона

12 228

-


-

7 581

-

-

7 581

4 647

3 791

856


13.

Хоразм

5 831

-


-

3 615

-

-

3 615

2 216

1 808

408


14.

Тошкент шаҳри

19 534

-


-

12 111

-

-

12 111

7 423

6 056

1 367


Жами:

120 676

-


-

74 819

-

-

74 819

45 857

37 410

8 447

-





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 25 октябрдаги

866-сон қарорига

8в-ИЛОВА



2018-2019 йиллар қиш ва баҳор мавсумига сабзи

маҳсулотларини захирага жамғаришнинг

РЕЖА-ЖАДВАЛИ


тонна

Т/р

Минтақалар

Жами захира ҳажми

ойлар бўйича

сентябрь ойи жами

шу жумладан:

октябрь ойи жами

шу жумладан:

ноябрь ойи жами

шу жумладан:

10 дан 20 гача

21 дан 30 гача

1 дан 10 гача

11 дан 20 гача

21 дан 31 гача

1 дан 10 гача

11 дан 20 гача

21 дан 31 гача

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

5 408








5 408

1 676

1 947

1 784


вилоятлар:













2.

Андижон

6 379








6 379

1 977

2 296

2 105

3.

Бухоро

3 904








3 904

1 210

1 405

1 288

4.

Жиззах

2 306








2 306

715

830

761

5.

Қашқадарё

6 585








6 585

2 041

2 370

2 173

6.

Навоий

1 582








1 582

491

570

522

7.

Наманган

7 434








7 434

2 305

2 676

2 453

8.

Самарқанд

5 433








5 433

1 684

1 956

1 793

9.

Сурхондарё

4 633








4 633

1 436

1 668

1 529

10.

Сирдарё

1 949








1 949

604

702

643

11.

Тошкент

8 152








8 152

2 527

2 935

2 690

12.

Фарғона

11 550








11 550

3 581

4 158

3 812

13.

Хоразм

6 139








6 139

1 903

2 210

2 026

14.

Тошкент шаҳри

20 164








20 164

6 251

7 259

6 654

Жами:

91 617

-


-

-

-

-

-

91 617

28 401

32 982

30 234






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 25 октябрдаги

866-сон қарорига

8г-ИЛОВА



2018-2019 йиллар қиш ва баҳор мавсумига гуруч

маҳсулотларини захирага жамғаришнинг

РЕЖА-ЖАДВАЛИ


тонна

Т/р

Минтақалар

Жами захира ҳажми

ойлар кесимимда

сентябрь ойи жами

шу жумладан:

октябрь ойи жами

шу жумладан:

ноябрь ойи жами

шу жумладан:

10 дан 20 гача

21 дан 30 гача

1 дан 10 гача

11 дан 20 гача

21 дан 31 гача

1 дан 10 гача

11 дан 20 гача

21 дан 31 гача

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

11 263




2 253



2 253

9 010

3 694

3 244

2 072


вилоятлар:













2.

Андижон

3 088




618



618

2 470

1 013

889

568

3.

Бухоро

2 045




409



409

1 636

671

589

376

4.

Жиззах

2 401




480



480

1 921

788

692

442

5.

Қашқадарё

5 352




1 070



1 070

4 281

1 755

1 541

985

6.

Навоий

1 488




298



298

1 191

488

429

274

7.

Наманган

3 895




779



779

3 116

1 278

1 122

717

8.

Самарқанд

2 808




562



562

2 247

921

809

517

9.

Сурхондарё

3 361




672



672

2 688

1 102

968

618

10.

Сирдарё

1 926




385



385

1 541

632

555

354

11.

Тошкент

5 127




1 025



1 025

4 102

1 682

1 477

943

12.

Фарғона

5 445




1 089



1 089

4 356

1 786

1 568

1 002

13.

Хоразм

7 714




1 543



1 543

6 171

2 530

2 222

1 419

14.

Тошкент шаҳри

10 562




2 112



2 112

8 450

3 464

3 042

1 943

Жами:

66 475

-


-

13 295

-

-

13 295

53 180

21 804

19 145

12 231





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 25 октябрдаги

866-сон қарорига

9-ИЛОВА



2018-2019 йиллар қиш ва баҳор мавсуми учун ички

истеъмол мақсадларига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги

маҳсулотларини захирага жамғариш ва мақсадли

ишлатилишини мувофиқлаштириш бўйича республика

ИШЧИ ГУРУҲИ

    

1.

Мирзаев З.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, республика ишчи гуруҳи раҳбари

2.

Юсупов Б.Т.

-

Қишлоқ хўжалиги вазири

3.

Мирзаев М.М.

-

Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари

4.

Каримов А.Р.

-

Молия вазирининг ўринбосари

5.

Гадоев Э.Ф.

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари

6.

Юнусов Ж.

-

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари

7.

Исломов А.

-

Марказий банк раисининг ўринбосари

8.

Файзиев З.О.

-

"Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси раиси

9.

Лавозим бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари

10.

Қобилов И.М.

-

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бош мутахассиси, республика ишчи гуруҳи котиби

  





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 25 октябрдаги

866-сон қарорига

10-ИЛОВА



2018-2019 йиллар қиш ва баҳор мавсуми учун

ижтимоий соҳа муассасалари эҳтиёжлари учун асосий

турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага

жамғариш ва мақсадли ишлатилишини

мувофиқлаштириш бўйича республика

ИШЧИ ГУРУҲИ

     

1.

Абдуҳакимов А.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, республика ишчи гуруҳи раҳбари


2.

Ҳайдаров А.Я.

-

Молия вазирининг биринчи ўринбосари

3.

Эргашев А.Э.

-

Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари

4.

Шодмонов А.Қ.

-

Соғлиқни сақлаш вазири

5.

Шерматов Ш.Ш.

-

Халқ таълими вазири

6.

Шин А.В.

-

Мактабгача таълим вазири

7.

Файзибоев О.Э.

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари

8.

Лавозим бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари


9.

Азимов Р.Р.

-

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бош мутахассиси, республика ишчи гуруҳи котиби





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 25 октябрдаги

866-сон қарорига

11-ИЛОВА



2018-2019 йиллар қиш ва баҳор мавсуми учун ички истеъмол

ва ижтимоий соҳа муассасалари эҳтиёжлари учун асосий

турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага харид

қилишга банк кредитлари ажратиш ва бюджет, бюджетдан

ташқари жамғармалар ҳисобидан молиялаштириш

масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика

ИШЧИ ГУРУҲИ


1.

Қўчқоров Ж.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Молия вазири, республика ишчи гуруҳи раҳбари

2.

Ҳайдаров А.Я.

-

Молия вазирининг биринчи ўринбосари

3.

Шодмонов А.Қ.

-

Соғлиқни сақлаш вазири

4.

Шерматов Ш.Ш.

-

Халқ таълими вазири

5.

Шин А.В.

-

Мактабгача таълим вазири

6.

Раҳбаров Н.А.

-

"Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси раисининг ўринбосари

7.

Нурмуратов М.Б.

-

Марказий банк бошқаруви раиси

8.

Мирсоатов А.Қ.

-

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банк бошқаруви раиси

9.

Воитов А.

-

"Ўзсаноатқурилиш" банк бошқаруви раиси

10.

Абдуллаев А.Н.

-

Халқ банки бошқаруви раиси

11.

Муллажонов Қ.

-

"Асака" банк бошқаруви раиси

12.

Мусаев О.М.

-

"Ипотека" банк бошқаруви раиси

13.

Муллахонов Б.М.

-

"Қишлоққурилишбанк" бошқаруви раиси

14.

Маматқулов Р.

-

"Агробанк" бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи

15.

Расулов Ш.

-

"Микрокредитбанк" бошқаруви раиси

16.

Лавозим бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари

17.

Бобоёров С.Р.

-

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бош мутахассиси, республика ишчи гуруҳи котиби





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 25 октябрдаги

866-сон қарорига

12-ИЛОВА



2018-2019 йиллар қиш ва баҳор мавсумида ички истеъмол

ва ижтимоий соҳалар эҳтиёжлари учун асосий турдаги

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш

ва савдога чиқариш юзасидан мониторинг

олиб бориш бўйича республика

ИШЧИ ГУРУҲИ

  

1.

Хўжаев Б.А.

-

Иқтисодиёт вазири, республика ишчи гуруҳи раҳбари

2.

Каримов А.Р.

-

Молия вазирининг ўринбосари

3.

Юсупалиев Б.Қ.

-

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари

4.

Бабаходжаев С.Н.

-

Халқ таълими вазирининг ўринбосари

5.

Маматқулов Ш.А.

-

Мактабгача таълим вазирининг ўринбосари

6.

Ахмаджонов Н.Т.

-

"Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси раисининг ўринбосари

7.

Файзибоев О.Э.

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари

8.

Юнусов Ж.

-

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари

9.

Исломов А.

-

Марказий банк раисининг ўринбосари

10.

Лавозим бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари

11.

Абдусаматова Ф.С.

-

Иқтисодиёт вазирлиги бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, республика ишчи гуруҳи котиби





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 25 октябрдаги

866-сон қарорига

13-ИЛОВА



2018-2019 йиллар қиш ва баҳор мавсуми учун ички

истеъмол мақсадлари ва ижтимоий соҳалар эҳтиёжлари

учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини

захирага жамғариш, ички бозорга савдога чиқариш ва

ижтимоий соҳа муассасалари томонидан ишлатилишини

назорат қилиш бўйича республика

ИШЧИ ГУРУҲИ


1.

Мусаев Б.А.

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, республика ишчи гуруҳи раҳбари

2.

Пак В.А.

-

Молия вазирининг ўринбосари

3.

Юсупалиев Б.Қ.

-

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари

4.

Бабаходжаев С.Н.

-

Халқ таълими вазирининг ўринбосари

5.

Маматқулов Ш.А.

-

Мактабгача таълим вазирининг ўринбосари

6.

Ахмаджонов Н.Т.

-

"Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси раисининг ўринбосари

7.

Юнусов Ж.

-

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари

8.

Собиров Н.

-

Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати бош бошқармаси бошлиғи

9.

Лавозим бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари

10.

Махмадўстов Ж.М.

-

Давлат солиқ қўмитаси бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, республика ишчи гуруҳи котиби


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 26 октябрь