Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.10.2018 й. 885-сон "Фармацевтика фаолиятини (дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш бундан мустасно) лицензиялаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.10.2018 й.

N 885



ФАРМАЦЕВТИКА ФАОЛИЯТИНИ

(ДОРИ ВОСИТАЛАРИ ВА ТИББИЙ БУЮМЛАРНИ

ЧАКАНА РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШ БУНДАН МУСТАСНО)

ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 майдаги 284-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 5-сон, 71-модда) билан тасдиқланган Фармацевтика фаолиятини (дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш бундан мустасно) лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 29 октябрдаги

885-сон қарорига

ИЛОВА



Фармацевтика фаолиятини (дори воситалари

ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш

бундан мустасно) лицензиялаш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-банднинг "в" ва "г" кичик бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. 3-банднинг биринчи хатбошидаги "дори воситалари ва тиббий буюмларни яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг сифатини назорат қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 30 октябрь