Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Тошкент шаҳар ҳокимининг 30.10.2018 й. "Тошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йил 18 февралдаги "Тошкент шаҳрида интернет тармоқлари ва компьютер орқали хизмат кўрсатувчи хўжалик субъектлари фаолиятини мувофиқлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 146-сонли қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

30.10.2018 й.



ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

2015 ЙИЛ 18 ФЕВРАЛДАГИ "ТОШКЕНТ ШАҲРИДА

ИНТЕРНЕТ ТАРМОҚЛАРИ ВА КОМПЬЮТЕР ОРҚАЛИ

ХИЗМАТ КЎРСАТУВЧИ ХЎЖАЛИК СУБЪЕКТЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ГИ 146-СОНЛИ

ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 июндаги "Баркамол авлодни тарбиялашда оила институти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 175-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда Тошкент шаҳар Адлия бошқармасининг 2018 йил 10 сентябрдаги "Қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик хусусида"ги 03-915/1-сонли тақдимномаси ижросини таъминлаш мақсадида



ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Тошкент шаҳар Адлия бошқармасининг 2018 йил 10 сентябрдаги "Қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик хусусида"ги 03-915/1-сонли тақдимномаси ижро учун қабул қилинсин.


2. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йил 18 февралдаги 146-сон қарорида:


а) 2-бандининг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


б) учинчи - олтинчи хатбошилари иккинчи - бешинчи хатбошилари деб ўқилсин.


3) Тегишли бошқарма, корхона ва ташкилотлар, туман ҳокимликлари:

ўзларининг идоравий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарор "Тошкент оқшоми" ва "Вечерний Ташкент" газеталарида расмий эълон қилинсин ҳамда www.tashkent.uz веб-сайтига жойлаштирилсин.


5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб қонуний кучга киради.


6. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ш. Турдиқулов ва Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Р. Джураев зиммасига юклатилсин.



Тошкент шаҳар ҳокими

вазифасини бажарувчи                                                        Ж. Артикходжаев



"Тошкент оқшоми", 2018 йил 31 октябрь