Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.10.2018 й. 879-сон "Судьяларнинг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
27.10.2018 й.
N 879
СУДЬЯЛАРНИНГ ҲАЁТИ ВА СОҒЛИҒИНИ
ДАВЛАТ ТОМОНИДАН МАЖБУРИЙ СУҒУРТА
ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ
ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси "Судлар тўғрисида"ги Қонунининг 76-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 13 июлдаги ПФ-5482-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, судьяларнинг ижтимоий ҳимоясини ишончли таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Судьяларнинг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки:
судьяларнинг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш "Ўзагросуғурта" акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилади;
ушбу қарор 2019 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 30 октябрь