Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.11.2018 й. ПҚ-4005-сон "Балиқчилик соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

06.11.2018 й.

N ПҚ-4005



БАЛИҚЧИЛИК СОҲАСИНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Республикада балиқчилик тармоғини жадал ривожлантириш, балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг замонавий ва инновацион услубларини жорий этган ҳолда ҳажмларини ошириш, соҳани тартибга солиш бўйича бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилиниб, уларнинг ижросини сифатли ва пухта таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Шу билан бирга, интенсив усулда балиқ етиштириш бўйича ишларга етарли даражада эътибор қаратилмаяпти, ҳудудларда балиқчилик тармоғини ривожлантиришда юзага келаётган муаммоларни ҳал этиш, балиқчилик хўжаликларини қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар етарли даражада эмас.

Балиқчилик хўжаликларига бириктирилган сув ҳавза майдонларидан илмий ёндашув асосида самарали фойдаланиш, уларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, шунингдек, ресурс тежамкор технологиялар ва инновацияларни кенг кўламда жорий қилиш ишларига етарлича эътибор берилмаяпти.

Сунъий сув ҳавзалари ҳосилдорлигини ошириш учун балиқчилик хўжаликларининг минерал ўғитларга бўлган талаби тўлиқ қондирилмаяпти. Шунингдек, минерал ўғитни бошқа муқобил ўғитлар билан алмаштириш бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш йўлга қўйилмаган.

Балиқни интенсив усулда етиштириш, овлаш ва қайта ишлаш учун зарур асбоб-ускуна, анжом ва механизмларни маҳаллий ишлаб чиқариш йўлга қўйилмаган. Бунинг оқибатида кўплаб тадбиркорлар вақт ва маблағини ортиқча сарфлаб, уларни чет элдан харид қилмоқда.

Балиқчилик соҳасига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни киритиш ишлари лозим даражада ташкил этилмаган, бу борада хорижий давлатлар ва ташкилотлар билан самарали, ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўлга қўйилмаган.

Республикада интенсив усулда балиқ етиштиришни босқичма-босқич йўлга қўйиш ва рағбатлантириш, мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, соҳага инновацион ғоялар, илмий ишланмалар, замонавий технологиялар ва илм-фан ютуқларини кенг кўламда жорий қилиш, балиқчилик тармоғини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг узлуксиз сув таъминлаш имконияти бўлган сунъий сув ҳавза майдонлари мавжуд бўлган балиқчилик хўжаликларини босқичма-босқич интенсив усулда балиқ етиштиришга ихтисослаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган 2019 йилда республикада:

балиқ етиштириш ва овлаш прогноз параметрлари 1 ва 1а-иловаларга мувофиқ;

балиқ етиштириш иншоотлари ва қурилмаларини барпо этишнинг прогноз параметрлари 2-иловага мувофиқ;

балиқчилик хўжаликларига омихта ем ва минерал ўғит (аммофос) етказиб беришнинг прогноз параметрлари 3-иловага мувофиқ;

репродуктор ҳовузларни ташкил этиш, балиқ чавоқлари етиштириш, балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш қувватларини ишга туширишнинг прогноз параметрлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси ва "Ипотека банк" АТИБ билан биргаликда ушбу қарорга асосан ўрнатилган прогноз параметрларининг ижросини таъминлаш юзасидан туманлар ва балиқчилик хўжаликлари кесимида манзилли чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқиб тасдиқласин, уларнинг самарали ва тўлиқ ижроси юзасидан тизимли мониторинг ўрнатсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағлари ҳисобидан эквиваленти 50 миллион АҚШ доллари миқдорида "Ипотека банк" АТИБнинг устав капиталидаги давлат улуши оширилсин.

Белгилансинки, "Ипотека банк" АТИБ устав капиталига йўналтириладиган Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 январдаги ПҚ-2718-сон "Озиқ-овқат, чарм-пойабзал ва фармацевтика саноатида инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш манбаларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ томонидан очилган кредит линияси маблағлари ҳисобидан ажратилади.

Жамғарма уч ой муддатда ушбу бандда кўрсатилган маблағларни "Ипотека банк" АТИБ устав капиталига ўтказиб берилишини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ўрнатилган тартибда "Ипотека банк" АТИБ томонидан чиқариладиган акцияларни рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

"Ипотека банк" АТИБ устав капиталига киритилаётган эквиваленти 50 миллион АҚШ доллари миқдоридаги Жамғарманинг валюта маблағларидан зарурат бўлганда балиқчиликни ривожлантириш соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун фойдаланилади;

"Ипотека банк" АТИБ балиқчилик соҳасини ривожлантиришни молиялаштириш учун тақдим этилган лойиҳаларни чуқур таҳлиллар асосида рентабеллик, самарадорлик ва пул оқимларининг кредит ҳамда улар бўйича фоизларни ўз вақтида қайтаришни таъминлайдиган лойиҳаларнинг кредитланишини амалга оширади.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили 15 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағларни 2019-2020 йиллар давомида тегишли йилнинг 1 февралига қадар балиқчилик лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига ўтказиб берсин.


7. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси, "Ипотека банк" АТИБ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг балиқчилик соҳасида тўлиқ тизимли (инкубация цехи, чавоқ ва товар балиқ етиштириш, юқори оқсилга бой балиқ еми, қайта ишлаш ва сақлаш) ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган балиқчилик кластерларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси, "Ипотека банк" АТИБ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2019 йил 1 февралга қадар муддатда салоҳиятли тадбиркорлик субъектларини, молиялаштириш манбалари ҳамда ер майдонларини аниқлаб, 2019-2021 йилларда балиқчилик кластерларини ташкил этишнинг манзилли дастури лойиҳасини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


8. "Ўзэлтехсаноат" АК Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда балиқни интенсив усулда етиштириш, овлаш ва қайта ишлаш учун зарур бўладиган асбоб-ускуна, жиҳоз ва механизмлар ишлаб чиқаришни 2019 йил якунига қадар маҳаллийлаштириш чораларини кўрсин.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги республикада балиқни интенсив усулда етиштириш, овлаш ва қайта ишлаш учун зарур бўладиган асбоб-ускуна, жиҳоз ва механизмларни ишлаб чиқиш мақсадида "Ўзэлтехсаноат" АК томонидан тақдим этилган лойиҳа ҳужжатларига асосан хорижий инвесторларни жалб этсин.

9. 2021 йил 1 ноябрга қадар муддатда:

наслли она балиқ, балиқ увилдириғи, шунингдек, республикада ишлаб чиқарилмайдиган инкубация, лаборатория, интенсив усулда балиқ етиштириш, балиқ овлаш, балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш, музлатиш ва сақлаш учун зарур бўладиган асбоб-ускуна, анжом, механизмларни ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, муқобил энергия таъминоти ускуналари, мелиорация ишлари учун махсус техникалар ва тирик балиқ ташувчи транспорт воситалари;

чет эл ташкилотлари ва унинг шўъба корхоналари, фирма дўконлари, дилерлик тармоқлари ва тадбиркорлик субъектлари томонидан балиқчилик хўжаликлари эҳтиёжи учун четдан келтирадиган омухта ем ва минерал ўғит (аммофос) ўрнатилган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилади.

10. "Ўзкимёсаноат" АЖ балиқчилиқ хўжаликларига талаб қилинадиган 30,7 минг тонна минерал ўғит (аммофос)нинг 2019 йил давомида ишлаб чиқарилиши ва биржа савдоларига қўйиб борилишини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги 2019 йил 1 апрелга қадар муддатда прогнозлаштирилган сув миқдоридан келиб чиқиб, ўрнатилган тартибда фаолият юритаётган балиқчилик хўжаликлари билан сувдан фойдаланиш бўйича шартнома тузилишини ва балиқчилик хўжаликлари учун белгиланган сув миқдорининг кафолатли етказиб берилишини таъминласин.

Сув танқислиги шароитида балиқчилик хўжаликлари томонидан сунъий сув ҳавзаларига бошқа манбалардан қўшимча сув олиб келиш чоралари кўрилади ҳамда мазкур ишлар балиқчилик хўжаликларининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


12. Белгилаб қўйилсинки, янгидан ташкил этиладиган сунъий сув ҳавзаларида балиқ етиштириш лойиҳаларига ер участкалари:

фақатгина интенсив усул ва ресурс тежамкор технологиялар қўлланганда;

сув билан кафолатли таъминлаш ва ерларнинг мелиоратив ҳолатига салбий таъсири йўқлиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг хулосаси асосида ажратилади.


13. Балиқчилик хўжаликларининг сунъий сув ҳавза майдонлари ва ички канал, коллектор ва дренажлардаги мелиорация ва чуқурлаштириш ишлари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан амалга оширилади.

Белгилансинки:

балиқчилик хўжаликлари сунъий сув ҳавза майдонларида ички канал, мелиорация ва чуқурлаштириш бўйича бажариладиган ишлар балиқчилик хўжаликларининг ўз маблағлари;

барча коллектор ва дренажларда мелиорация бўйича бажариладиган ишлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


14. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси:

"Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси билан биргаликда бир ой муддатда балиқчилик соҳасида илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини янада кучайтириш мақсадида узвий ҳамкорликни йўлга қўйсин, балиқчилик соҳасида мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича "йўл харитаси" ишлаб чиқилишини;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси билан биргаликда икки ой муддатда балиқчилик соҳаси ривожланган хорижий давлатларнинг илғор ва замонавий технологиялари асосида сунъий сув ҳавза майдонларида интенсив усулда балиқ етиштиришни ташкил этиш бўйича услубий тавсиялар ва намунавий лойиҳалар ишлаб чиқилиб жойларга етказилишини;

"Ўзкимёсаноат" АЖ билан биргаликда сунъий сув ҳавзаларида балиқ етиштириш ҳосилдорлигини ошириш учун сарфланадиган минерал ўғитни (аммофос) бошқа муқобил ўғит билан алмаштириш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш, улар ҳақида балиқчилик хўжаликларига тушунтириш ишларини ташкиллаштирсин.


15. "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси Балиқчилик илмий-тадқиқот институтининг илм-фан соҳасини ривожлантириш, инновацион ғоялар, илмий ишланмалар, замонавий технологияларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш мақсадида 2019 йилда уюшманинг Балиқчиликни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан 1 миллиард сўм йўналтирсин.


16. "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмасининг илм-фан ва инновацион технологияларни жорий этиш ҳамда янги турдаги балиқларни маҳаллийлаштириш масалалари бўйича раис ўринбосари лавозимини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

"Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда инновацион ғоялар, илмий ишланмалар, замонавий технологиялар ва илм-фан ютуқларини балиқ етиштириш ва уни қайта ишлаш тармоғига йўналтириш самарадорлигини ошириш мақсадида янгидан жорий этилган лавозимга чет эллик мутахассисни жалб қилиш чораларини кўрсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги фундаментал, амалий ҳамда инновацион тадқиқотлар давлат илмий-техник дастурларини шакллантиришда балиқчилик ташкилотлари сув ҳавза ер участкаларидан самарали фойдаланиш бўйича инновацион ишланмалар ва замонавий технологиялар ишлаб чиқилишини назарда тутувчи илмий лойиҳалар киритилишини таъминласин.


18. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3680-сон қарори 3-бандининг иккинчи хатбошиси "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмасининг аъзолари бўлган балиқчилик фермер хўжаликларига нисбатан татбиқ этилмайди.


19. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси билан биргаликда икки ой муддатда балиқчилиқ хўжаликларига сунъий сув ҳавза майдонларида етиштирилган балиқ ҳосилдорлигидан келиб чиқиб, шунингдек, бу соҳадаги илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда табақалаштирилган ягона ер солиғи ставкаларини қўллаш бўйича таклиф киритсин.


20. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда:

деҳқон бозорлари ва аҳоли гавжум бўлган ҳудудларда балиқ сотишни ташкил этиш учун аквариумлар ўрнатилиши ва ихтисослашган савдо нуқталари ташкил этилиши бўйича манзилли дастурларни тасдиқласин;

балиқчилик соҳасига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш мақсадида инвестиция лойиҳаларининг рўйхатини пухта ишлаб чиқиб, хорижий ҳамкорларни жалб этиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва "Ипотека банк" АТИБга тақдим этсин.


21. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, "Ўзбекчорванасл" агентлиги, бошқа вазирлик ва идоралар "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмасига мазкур қарор ва бошқа қонун ҳужжатлари билан юклатилган вазифаларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши учун ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатсин.

23. Мамлакатда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар, хорижий туристлар, турли мамлакатларнинг балиқчилик соҳаси вакиллари, эксперт ва мутахассисларни кенг жалб қилган ҳолда 2019 йилдан бошлаб ҳар йили ноябрь ойида балиқчиликка оид кўргазма ўтказиш амалиёти жорий қилинсин.


24. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири - С.Ў. Умурзаковга - ҳудудларнинг балиқчиликни ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун салоҳиятли инвесторларни излаш, балиқчилик соҳасига инвестицияларни жалб қилиш, жалб қилинаётган маблағларнинг ўз вақтида ўзлаштирилишини таъминлаш, шунингдек, Комиссиянинг самарали фаолиятини ташкил этиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимларига - қарор билан тасдиқланган прогноз параметрларининг ижросини таъминлаш юзасидан туманлар ва балиқчилик хўжаликлари кесимида манзилли чора-тадбирлар дастурларини ўз вақтида ишлаб чиқиб, тасдиқлаш ва уларнинг ижроси устидан доимий назорат олиб бориш;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоровга - мазкур қарорда белгиланган бюджетдан молиялаштириш тадбирлари учун маблағларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ажратилиши;

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б.Т.Норқобиловга - мазкур қарор билан тасдиқланган прогноз кўрсаткичлар ижроси устидан хўжаликлар кесимида мониторинг тизими ўрнатилиши ва уларнинг ҳисоботи юритилиши, балиқчилик кластерларининг фаолияти ташкил этилиши ҳамда уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатилиши;

Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраевга - балиқчилик хўжаликлари билан сувдан фойдаланиш бўйича шартнома тузилиши ва уларга белгиланган сув миқдори кафолатли етказиб берилиши;

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Кучкаровга - табиий сув ҳавзаларини балиқлантириш ишлари, балиқ ресурслари муҳофаза қилиниши ва улардан оқилона фойдаланилиши ҳамда балиқ овлаш қоидаларига риоя этилиши устидан тизимли назорат ўрнатиш;

"Ўзкимёсаноат" АЖ раиси А.А. Абдуллаевга - минерал ўғит (аммофос)нинг вегетатив мавсумда белгиланган миқдорда биржа савдоларига чиқарилиши;

"Ўзэлтехсаноат" АК раиси А.А. Абдуллаевга - балиқни интенсив усулда етиштириш, овлаш ва қайта ишлаш учун анжом, асбоб-ускуна ва механизмларнинг республикада ишлаб чиқарилишини ташкил этиш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


25. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси билан биргаликда балиқчилик соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиб бориш тавсия этилсин.


26. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги "Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2939-сон қарорига 6-иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


27. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қуйидагилар бўйича таклифлар киритсин:

тегишли рухсати бўлмай туриб ёки тақиқланган жойларда ёхуд тақиқланган муддатларда, тақиқланган қуроллар ёки усуллар билан балиқ тутганлик, шунингдек, балиқ тутишнинг бошқа қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни янада кучайтириш тўғрисида;

қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида.


28. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 6 ноябрдаги

ПҚ-4005-сон қарорига

1-ИЛОВА



2019 йилда балиқ етиштириш ва овлаш

ПРОГНОЗ ПАРАМЕТРЛАРИ


Ҳудудлар

Жами балиқ етиштириш

ва овлаш ҳажми

(тонна)

Шундан

Сунъий сув ҳавзаларда

Табиий ҳавза

ва сув омборларида

Қафас (садок) мосламасида

Интенсив усулда

кичик сув ҳавзаларида

Ёпиқ сув айланма тизими (УЗВ)да

жами

шундан

экстенсив

ярим интенсив

Қорақалпоғистон Республикаси

15 000

5 250

4 200

1 050

8 000

300

850

600

Андижон вилояти

12 000

8 952

7 446

1 506

-

-

2 548

500

Бухоро вилояти

9 100

4 085

3 695

390

3 365

450

600

600

Жиззах вилояти

9 910

8 040

7 200

840

250

750

570

300

Қашқадарё вилояти

12 000

6 885

5 785

1 100

1 700

900

2 115

400

Навоий вилояти

13 000

4 030

2 830

1 200

3 000

4 500

1 170

300

Наманган вилояти

15 000

8 955

6 195

2 760

300

1 500

3 645

600

Самарқанд вилояти

12 000

3 905

2 639

1 266

1 100

1 245

5 410

340

Сирдарё вилояти

19 500

18 490

16 810

1 680

600

-

110

300

Сурхондарё вилояти

7 000

3 497

3 005

492

753

900

1 000

850

Тошкент вилояти

21 500

16 860

15 072

1 788

300

1 200

1 540

1 600

Фарғона вилояти

20 000

12 065

10 223

1 842

500

3 000

3 495

940

Хоразм вилояти


16 000

13 305

11 842

1 463

1 000

-

1 025

670

Айдар-Арнасой кўллари

19 490

-

-

-

17 330

2 160

-

-

Жами

201 500

114 319

96 942

17 377

38 198

16 905

24 078

8 000





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 6 ноябрдаги

ПҚ-4005-сон қарорига

1а-ИЛОВА



2019 йилда балиқ етиштириш ва овлаш

ПРОГНОЗ ПАРАМЕТРЛАРИ

       

Ҳудудлар

Жами балиқ етиштириш ва овлаш ҳажми(тонна)

Шундан

Сунъий сув ҳавзаларда

Табиий ҳавза ва сув омборларида

Қафас (садок) мосламасида

Интенсив усулда кичик сув ҳавзаларда

Ёпиқ сув айланма тизими (УЗВ)да

жами

шундан

экстенсив

ярим интенсив

Республика бўйича

201 500

114 319

96 942

17 377

38 198

16 905

24 078

8 000

Қорақалпоғистон Республикаси

15 000

5 250

4 200

1 050

8 000

300

850

600

шундан









Амударё тумани

567

499

499


18


50


Беруний тумани

422

314

290

24

8


100


Кегейли тумани

607

237

237


20


50

300

Қонликўл тумани

267

217

211

6



50


Қораўзак тумани

128

37

37


41


50


Қўнғирот тумани

987

412

388

24

525


50


Мўйноқ тумани

6 990

355

355


6 585


50


Нукус тумани

1 153

750

696

54

3


100

300

Тахиатош тумани

58

5

5


3


50


Тахтакўпир тумани

1 339

499

199

300

490

300

50


Тўрткўл тумани

1 133

1 028

416

612

55


50


Хўжайли тумани

220

166

166


4


50


Чимбой тумани

282

232

208

24



50


Шўманай тумани

158

105

105


3


50


Элликқалъа тумани

689

394

388

6

245


50


Андижон вилояти

12 000

8 952

7 446

1 506



2548

500

шундан









Андижон тумани

122

72

72




50


Асака тумани

220

70

70




150


Балиқчи тумани

350

250

238

12



100


Бўз тумани

124

116

92

24



8


Булоқбоши тумани

86

36

36




50


Жалолқудуқ тумани

206

56

56




150


Избоскан тумани

659

59

53

6



600


Қўрғонтепа тумани

446

96

90

6



50

300

Марҳамат тумани

600

50

50




400

150

Олтинкўл тумани

493

143

143




350


Пахтаобод тумани

72

22

22




50


Улуғнор тумани

8 120

7 620

6 174

1 446



500


Хўжаобод тумани

230

180

168

12



50


Шаҳрихон тумани

272

182

182




40

50

Бухоро вилояти

9 100

4 085

3 695

390

3 365

450

600

600

шундан









Бухоро шаҳри

8

8

8






Бухоро тумани

1 184

834

684

150



200

150

Вобкент тумани

312

312

312






Ғиждувон тумани

1 504

128

116

12

926

150


300

Жондор тумани

89

89

89






Когон тумани

1078

628

598

30



300

150

Қоракўл тумани

1 090

474

432

42

476

90

50


Қоровулбозор тумани

684

190

160

30

404

90



Олот тумани

1 024

672

630

42

242

60

50


Пешку тумани

1 399

22

22


1 317

60



Ромитон тумани

99

99

87

12





Шофиркон тумани

629

629

557

72





Жиззах вилояти

9 910

8 040

7 200

840

250

750

570

300

шундан









Жиззах шаҳри

300







300

Арнасой тумани

292

192

42

150



100


Бахмал тумани

19

19

19






Ғаллаорол тумани

416

39

39


77

300



Дўстлик тумани

30

30

30






Зарбдор тумани

651

631

571

60



20


Зафаробод тумани

1 162

1 062

930

132



100


Зомин тумани

400

400

400






Мирзачўл тумани

142

142

130

12





Пахтакор тумани

61

61

49

12





Фориш тумани

4 696

4 446

4 050

396



250


Шароф Рашидов тумани

1 741

1 018

940

78

173

450

100


Қашқадарё вилояти

12 000

6 885

5 785

1 100

1 700

900

2 115

400

шундан









Ғузор тумани

202

152

140

12



50


Дехқонобод тумани

54

4

4




50


Касби тумани

344

294

282

12



50


Китоб тумани

373

321

321


2


50


Косон тумани

533

483

471

12



50


Қамаши тумани

1 340

510

510


540

90

200


Қарши тумани

2 240

1 775

1 125

650



65

400

Миришкор тумани

1 939

179

167

12

710

300

750


Муборак тумани

560

510

510




50


Нишон тумани

2 128

1 050

690

360

428

450

200


Чироқчи тумани

350

300

300




50


Шаҳрисабз тумани

572

522

480

42



50


Яккабоғ тумани

1 365

785

785


20

60

500


Навоий вилояти

13 000

4 030

2 830

1 200

3 000

4 500

1 170

300

шундан









Навоий шаҳри

93

93

93






Зарафшон шаҳри

6

6

6






Кармана тумани

426

276

264

12



150


Конимех тумани

600

450

270

180



150


Қизилтепа тумани

9 392

1 292

920

372

3 000

4 500

300

300

Навбаҳор тумани

1 672

1 322

842

480



350


Нурота тумани

474

354

210

144



120


Томди тумани

3

3

3






Хатирчи тумани

334

234

222

12



100


Наманган вилояти

15 000

8 955

6 195

2 760

300

1 500

3 645

600

шундан









Косонсой тумани

201

156

156




45


Мингбулоқ тумани

3 582

2 682

2 088

594



900


Наманган тумани

616

391

265

126



225


Норин тумани

319

229

229




90


Поп тумани

6 710

4 275

2 265

2 010

50

75

1 710

600

Тўрақўрғон тумани

147

102

90

12



45


Уйчи тумани

379

334

334




45


Учқўрғон тумани

625

400

400




225


Чортоқ тумани

170

22

22


28

75

45


Чуст тумани

1 927

347

329

18

215

1 275

90


Янгиқўрғон тумани

324

17

17


7

75

225


Самарқанд вилояти

12 000

3 905

2 639

1 266

1 100

1 245

5 410

340

шундан









Булунғур тумани

250

50

50




200


Жомбой тумани

638

138

132

6



500


Иштихон тумани

1 481

316

310

6

70

495

600


Каттақўрғон тумани

2 640

558

516

42

992

390

600

100

Қўшробот тумани

243

43

43




200


Нарпай тумани

406

106

100

6



300


Нуробод тумани

226

26

26




200


Оқдарё тумани

567

227

179

48



300

40

Пайариқ тумани

1 835

1 208

440

768

27


600


Пастдарғом тумани

1 377

677

437

240



600

100

Пахтачи тумани

469

269

239

30



200


Самарқанд тумани

990

180

60

120



710

100

Тайлоқ тумани

250

50

50




200


Ургут тумани

628

57

57


11

360

200


Сирдарё вилояти

19 500

18 490

16 810

1 680

600


110

300

шундан









Гулистон шаҳри

18

18

18






Ширин шаҳри

8

8

8






Янгиер шаҳри

470

470

470






Боёвут тумани

1 484

1 476

1 380

96

8




Гулистон тумани

294

264

240

24

0


30


Мирзаобод тумани

12 593

11 800

10 390

1 410

563


30

200

Оқолтин тумани

482

482

446

36





Сайхунобод тумани

1 298

1 131

1 095

36

17


50

100

Сардоба тумани

390

390

390






Сирдарё тумани

1 668

1 656

1 620

36

12




Ховос тумани

795

795

753

42





Сурхондарё вилояти


7 000

3 497

3 005

492

753

900

1 000

850

шундан









Ангор тумани

396

396

396






Бойсун тумани

85

82

82


3




Денов тумани

610

360

360




250


Жарқўрғон тумани

705

363

351

12

52

240

50


Қизириқ тумани

136

86

74

12



50


Қумқўрғон тумани

1 690

355

235

120

525

360

50

400

Музработ тумани

85

85

85






Олтинсой тумани

71

60

60


11




Сариосиё тумани

345

145

145




200


Термиз тумани

1 688

676

436

240

162

300

250

300

Узун тумани

828

528

420

108



150

150

Шерабод тумани

170

170

170






Шўрчи тумани

191

191

191






Тошкент вилояти

21 500

16 860

15 072

1 788

300

1 200

1 540

1 600

шундан









Бекобод тумани

906

831

807

24

45


30


Бўка тумани

646

646

610

36





Бўстонлиқ тумани

759

173

161

12

36

450

100


Зангиота тумани

1 024

1 024

784

240





Қибрай тумани

233

232

208

24

1




Қуйичирчиқ тумани

10 369

8 169

7 071

1 098



1 000

1 200

Оққўрғон тумани

1 189

1 189

1 105

84





Оҳангарон тумани

578

533

533

0

45




Паркент тумани

4

3

3

0

1




Пскент тумани

901

836

764

72



65


Тошкент тумани

143

93

93





50

Ўртачирчиқ тумани

2 051

730

688

42

171

750

150

250

Чиноз тумани

1 602

1 306

1 222

84

1


195

100

Юқоричирчиқ тумани

335

335

287

48





Янгийўл тумани

760

760

736

24





Фарғона вилояти

20 000

12 065

10 223

1 842

500

3 000

3 495

940

шундан









Фарғона шаҳри

181

106

94

12



75


Қувасой шаҳри

85

35

23

12



50


Марғилон шаҳри

600







600

Бешариқ тумани

3 316

3 036

2 214

822



280


Боғдод тумани

1 156

1 126

1 072

54



30


Бувайда тумани

832

802

718

84



30


Данғара тумани

1 789

1 274

938

336



515


Ёзёвон тумани

5 549

3 396

3 000

396

428

1 500

225


Қува тумани

896

143

125

18

48

450

215

40

Қўштепа тумани

209

94

88

6



115


Олтиариқ тумани

2 389

200

200


24

1 050

815

300

Риштон тумани

257

102

90

12



155


Сўх тумани


102

2

2




100


Тошлоқ тумани

711

496

490

6



215


Ўзбекистон тумани

283

68

68




215


Учкўприк тумани

803

588

576

12



215


Фарғона тумани

333

118

46

72



215


Фурқат тумани

509

479

479




30


Хоразм вилояти

16 000

13 305

11 842

1 463

1 000


1 025

670

шундан









Боғот тумани

908

824

791

33

34


50


Гурлан тумани

621

351

351





270

Қўшқўпир тумани

2 304

1 998

1 855

143

71


75

160

Урганч тумани

419

299

293

6




120

Хазорасп тумани

1 709

1 069

1 069


590


50


Хонқа тумани

298

298

298






Хива тумани

3 104

2 112

1 832

280

72


800

120

Шовот тумани

919

904

904


15




Янгиариқ тумани

5 589

5 321

4 320

1 001

218


50


Янгибозор тумани

129

129

129






Айдар-Арнасой кўллари

19 490




17 330

2 160







Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 6 ноябрдаги

ПҚ-4005-сон қарорига

2-ИЛОВА



2019 йилда балиқ етиштириш иншоотлари ва

қурилмаларини барпо этишнинг

ПРОГНОЗ ПАРАМЕТРЛАРИ

Ҳудудлар

Инкубация цехларини қуриш

Қафас (садок) ўрнатиш

Интенсив сув ҳавзалар барпо этиш

Ёпиқ сув айланма тизимини (УЗВ) қуриш

Интенсив усулда кичик сув ҳавзаларида

Ярим интенсив

сони

қуввати

(млн дона)

сони

балиқ етиштириш (тонна)

майдони

(га)

балиқ етиштириш (тонна)

майдони

(га)

балиқ етиштириш (тонна)

сони

балиқ етиштириш (тонна)

Қорақалпоғистон Республикаси

1

50

100

300

12

795

175

1 050

1

300

Андижон вилояти

1

50

-

-

10

500

251

1 506

1

300

Бухоро вилояти

1

30

-

-

8

400

65

390

1

300

Жиззах вилояти

1

50

50

150

2

100

140

840

-

-

Қашқадарё вилояти

1

50

100

300

36

1 800

183

1 100

-

-

Навоий вилояти

1

50

1 000

3 000

7

350

200

1 200

1

300

Наманган вилояти

1

50

130

390

71

3 195

460

2 760

2

600

Самарқанд вилояти

1

50

100

300

41

4100

211

1 266

3

300

Сирдарё вилояти

-

-

-

-

4

200

280

1 680

1

100

Сурхондарё вилояти

1

50

-

-

12

600

82

492

2

550

Тошкент вилояти

-

-

50

150

20

1 000

298

1 788

4

1 200

Фарғона вилояти

-

-

400

1 200

38

1 900

307

1 842

-

-

Хоразм вилояти

-

-

-

-

2

100

225

1 463

3

300

Айдар-Арнасой кўллари

1

100

1 000

2160

-

-

-

-

-

-

Жами

10

530

2 930

7 950

263

15 040

2877

17 377

19

3 700





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 6 ноябрдаги

ПҚ-4005-сон қарорига

3-ИЛОВА



2019 йилда балиқчилик хўжаликларига омухта ем ва

минерал ўғит (аммофос) етказиб беришнинг

ПРОГНОЗ ПАРАМЕТРЛАРИ

    

Ҳудудлар

2019 йилда фойдаланиладиган сунъий сув ҳавзалари

Сарф этиладиган омухта ем (тонна)

Шундан

Сунъий сув ҳавзаларида

интенсив технологияларда

Қафас (садок) мосламасида

Интенсив усулда кичик сув ҳавзаларда

Ёпиқ сув айланма тизими (УЗВ)

жами

майдон

(га)

сарф этиладиган минерал ўғит (тонна)

Қорақалпоғистон Республикаси

1 336

1 069

9 748

3 948

275

4 565

960

Андижон вилояти

3 036

2 429

16 921

6 848

0

9 273

800

Бухоро вилояти

1 621

1 297

5 967

3 837

990

660

480

Жиззах вилояти

3 283

2 626

10 932

7 520

1 540

1 232

640

Қашқадарё вилояти

1 237

990

16 750

4 230

1 980

9 900

640

Навоий вилояти

1 273

1 018

17 410

3 290

9 900

3 740

480

Наманган вилояти

2 301

1 841

23 450

6 580

2 970

13 420

480

Самарқанд вилояти

1 647

1 318

18 070

4 230

1 980

11 220

640

Сирдарё вилояти

7 004

5 603

20 106

15 886

0

3 740

480

Сурхондарё вилояти

1 220

976

8 240

2 820

1 980

2 640

800

Тошкент вилояти

6 341

5 072

25 310

15 510

2 640

5 720

1 440

Фарғона вилояти

4 439

3 551

27 216

11 280

6 600

7 832

1 504

Хоразм вилояти

3 225

2 580

18 250

10 890

0

6 336

1 024

Айдар-Арнасой кўллари

350

280

4 752

-

4 752

-

-

Жами

38 313

30 650

223 122

96 869

35 607

80 278

10 368





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 6 ноябрдаги

ПҚ-4005-сон қарорига

4-ИЛОВА



2019 йилда репродуктор ҳовузларни ташкил этиш,

балиқ чавоқлари етиштириш, балиқ маҳсулотларини

қайта ишлаш ва сақлаш қувватларини ишга туширишнинг

ПРОГНОЗ ПАРАМЕТРЛАРИ

    

Худудлар

Репродуктор ҳовузлар

Чавоқ етиштириш (млн дона)

Балиқни сақлаш ва  қайта ишлаш цехлари (музлаткич, полуфабрикат, тушка) барпо этиш

Мавжуд

2019 йилда ташкил этилади

Жами

шундан

мавжуд

2019 йилда ташкил этиладиган

майдон (га)

қуввати

(млн дона)

майдон (га)

қуввати (млн дона)

ўсимлик-

хўр

карп

сони

қуввати

(тонна)

сони

қуввати

(тонна)

Қорақалпоғистон Республикаси

400

30

50,0

2,5

32,5

26

6,5

2

1 400

4

1 150

Андижон вилояти

527

26

50,0

2,5

28,5

22,8

5,7

2

350

3

2 500

Бухоро вилояти

149

7

50,0

2,5

9,5

7,6

1,9

4

790

1

500

Жиззах вилояти

278

17

50,0

2,5

19,5

15,6

3,9

2

750

2

600

Қашқадарё вилояти

124

11

70,0

3,5

14,5

11,6

2,9

3

525

2

800

Навоий вилояти

376

19

50,0

2,5

21,5

17,2

4,3

2

40

2

3 300

Наманган вилояти

257

24

60,0

3,0

27,0

21,6

5,4

1

20

1

400

Самарқанд вилояти

173

21

55,0

2,7

23,7

18,96

4,7

1

30

1

520

Сирдарё вилояти

365

21

40,0

2,0

23,0

18,4

4,6

4

2 500

2

1 000

Сурхондарё вилояти

83

17

100,0

5,0

22,0

17,6

4,4

-

-

1

400

Тошкент вилояти

845

42



42,0

33,6

8,4

7

2 330

1

400

Фарғона вилояти

176

9

80,0

4,0

13,0

10,4

2,6

1

300

1

300

Хоразм вилояти

417

30

30,0

1,5

31,5

25,2

6,3

2

1 100

6

1 575

Айдар-Арнасой кўллари

50

2,5

300,0

15,0

17,5

14

3,5

-

-

1

500

Жами

4 220

276,5

985

49,2

325,7

260,6

65,1

31

10 135

28

13 945





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 6 ноябрдаги

ПҚ-4005-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги

"Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2939-сон қарорига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 3-банднинг биринчи хатбошисидаги "20 нафар" сўзлари "28 нафар" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекбалиқсаноат" уюшмасининг ижро этувчи аппарати

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

       












Таъсисчиларнинг умумий йиғилиши
















































































Раис


Ёрдамчи



























































































Ишлаб чиқариш бўйича раиснинг биринчи ўринбосари



Иқтисодий ва истиқболли ривожлантириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари бўйича раис ўринбосари



Илм-фан ва инновацион технологияларни жорий этиш ҳамда янги турдаги балиқларни маҳаллийлаштириш масалалари бўйича раис ўринбосари















Юрисконсульт

1














Яйлов аквакультураси ва интенсив усулда балиқ етиштириш

4






















































Молия, бухгалтерия ҳисоби, ҳисоботи ва Жамғарма маблағларини бошқариш бўлими

2



Балиқчилик соҳасига илмий тадқиқотларни жорий этиш бўлими

2



Кадрлар бўйича инспектор

1

Балиқлар учун озуқа базани мустаҳкамлаш ва балиқ маҳсулотларини қайта ишлашни ривожлантириш бўлими

2

















































Хорижий инвестицияларни жалб этиш, йиғма ахборот-таҳлил ва прогнозлаштириш бўлими

3



Балиқчилик соҳасига инновацияларни жорий этиш бўлими

2



АКТ бўйича бош мутахассис

1

Балиқ чавоқлари етиштириш, инкубация цехларини ривожлантириш ва янги балиқ зотларини яратиш бўлими

2



































































Маркетинг, экспортни йўлга қўйиш ва логистика бўлими

2


















Ихтиопаталогия хизмати

1







































Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 28 киши".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 7 ноябрь


"Халқ сўзи", 2018 йил 7 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 12 ноябрь, 45-сон, 874-модда