Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.11.2018 й. 908-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Судьяларга, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олишга узоқ муддатли ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги низомни ҳамда судьяларга, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарага турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2012 йил 31 октябрдаги 312-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.11.2018 й.

N 908



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"СУДЬЯЛАРГА, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲИСОБ

ПАЛАТАСИ, ПРОКУРАТУРА ОРГАНЛАРИ, ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ

СОЛИҚ, ВАЛЮТАГА ОИД ЖИНОЯТЛАРГА ВА ЖИНОИЙ

ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ

ДЕПАРТАМЕНТИ, ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ ВА ДАВЛАТ

БОЖХОНА ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИГА ИМТИЁЗЛИ

ШАРТЛАРДА УЙ-ЖОЙ СОТИБ ОЛИШГА УЗОҚ МУДДАТЛИ

ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ҲАМДА СУДЬЯЛАРГА, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲИСОБ ПАЛАТАСИ, ПРОКУРАТУРА ОРГАНЛАРИ, ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ

СОЛИҚ, ВАЛЮТАГА ОИД ЖИНОЯТЛАРГА ВА ЖИНОИЙ

ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ

ДЕПАРТАМЕНТИ, ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ ВА ДАВЛАТ

БОЖХОНА ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИГА

УЙ-ЖОЙЛАРНИ ИЖАРАГА ОЛГАНЛИК (ИЖАРАГА

ТУРГАНЛИК) УЧУН ҲАР ОЙЛИК ПУЛ КОМПЕНСАЦИЯСИ

ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ

ҲАҚИДА" 2012 ЙИЛ 31 ОКТЯБРДАГИ 312-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 13 июлдаги ПФ-5482-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Судьяларга, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олишга узоқ муддатли ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги низомни ҳамда судьяларга, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарага турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2012 йил 31 октябрдаги 312-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 10-сон, 78-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 5 ноябрдаги

908-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Судьяларга,

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура

органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги

Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни

легаллаштиришга қарши курашиш департаменти, давлат солиқ

хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига

имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олишга узоқ муддатли ипотека

кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги низомни ҳамда судьяларга,

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари,

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ,

валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга

қарши курашиш департаменти, давлат солиқ хизмати ва давлат

божхона хизмати органлари ходимларига уй-жойларни ижарага

олганлик (ижарага турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси

тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"

2012 йил 31 октябрдаги 312-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Судьяларга, суд органлари ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олишга узоқ муддатли ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги низомни ҳамда судьяларга, суд органлари ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарага турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида".


Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суд тизими ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 2 августдаги ПФ-4459-сон ва "Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сон, "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 10 августдаги ПФ-5147-сон, "Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 13 июлдаги ПФ-5482-сон фармонларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 13 ноябрдаги ПҚ-2065-сон, "Судлар ва адлия органлари фаолиятини моддий-техник ва молиявий таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3240-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:".


1-бандда:

иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судьяларга, суд органлари ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олишга узоқ муддатли ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ";

учинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти," сўзлари "прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти," сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 1-иловада:


номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судьяларга, суд органлари ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олишга узоқ муддатли ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисида Низом";


1-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Мазкур Низом "Ипотека тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суд тизими ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 2 августдаги ПФ-4459-сон, "Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сон, "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 10 августдаги ПФ-5147-сон, "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон, "Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 13 июлдаги ПФ-5482-сон фармонларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 13 ноябрдаги ПҚ-2065-сон,"Судлар ва адлия органлари фаолиятини моддий-техник ва молиявий таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3240-сон қарорларига мувофиқ тижорат банклари томонидан судьяларга, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши, Олий суд, қуйи судлар аппаратлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари (кейинги ўринларда суд органлари деб аталади), Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти (кейинги ўринларда прокуратура органлари деб аталади) ва давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олишга узоқ муддатли ипотека кредити бериш тартибини белгилайди";

иккинчи хатбошига "судьяларига (кейинги ўринларда судьялар деб аталади)" сўзларидан кейин "суд органлари" сўзлари қўшилсин;


2-бандга "судьяларга" сўзидан кейин "суд органлари" сўзлари қўшилсин;


5-банднинг биринчи хатбошига "судьянинг" сўзидан кейин "суд органлари" сўзлари қўшилсин;


7-бандга "судьяларга" сўзидан кейин "суд органлари" сўзлари қўшилсин;


7-1-бандга "Ипотека кредитлари" сўзларидан кейин "судьяларга, суд органлари" сўзлари қўшилсин;


10-бандда:

биринчи хатбошига "Судья" сўзидан кейин "суд органлари" сўзлари қўшилсин;

иккинчи хатбошига "судьянинг" сўзларидан кейин "суд органлари" сўзлари қўшилсин;


II боб номида "Судьяларнинг" сўзидан кейин "ва суд органлари ходимларининг" сўзлари қўшилсин;


11-бандга "судьянинг" сўзидан кейин "суд органлари ходимининг" сўзлари қўшилсин;


12-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"12. Жамғарма маблағлари ҳисобидан дастлабки бадални ўтказиш учун судья, суд органлари ходими иш жойида тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти директори (кейинги ўринларда суд органи раҳбари деб аталади) номига қарз бериш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилади.

Судья, суд органлари ходими Жамғарма маблағлари ҳисобидан қарз бериш тўғрисидаги ариза билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

судьянинг, суд органлари ходимининг ва у билан бирга яшайдиган оила аъзоларининг даромадлари тўғрисида охирги 12 ой учун доимий иш жойидан берилган маълумотномалар ёки судьянинг, суд органлари ходимининг ва унинг оила аъзоларининг охирги 12 ой учун даромадлари тўғрисидаги декларацияларнинг уларнинг яшаш жойидаги давлат солиқ органи томонидан тасдиқланган нусхалари;

судьянинг, суд органлари ходимининг оиласи таркиби тўғрисида яшаш жойидан берилган маълумотнома ва унинг паспорти нусхаси;

судьяни, суд органлари ходимини тайинлаш (сайлаш) тўғрисидаги тегишли қарор (буйруқ)нинг нусхаси";


13-банддаги "суд раиси" сўзлари "суд органи раҳбари" сўзлари билан алмаштирилсин;


14 ва 15-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"14. Суд органи раҳбарининг илтимосномаси ва ушбу Низомнинг 12-бандида кўрсатилган барча ҳужжатлар олингандан кейин Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) ўрганиш ва текшириш натижаларига кўра Жамғарманинг Кузатувчи кенгашига дастлабки бадал учун қарз бериш мумкинлиги тўғрисида хулоса киритади.

15. Жамғарманинг Кузатувчи кенгаши суд органи раҳбарининг илтимосномасини, Жамғарма маблағлари ҳисобидан қарз бериш тўғрисидаги аризани, унга илова қилинган барча ҳужжатларни ва Департаментнинг хулосасини кўриб чиқиб аризани қаноатлантириш ёки рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Департамент томонидан хулоса бериш ва Жамғарманинг Кузатувчи кенгаши томонидан қарор қабул қилиш муддати суд органи раҳбари томонидан Жамғарма маблағлари ҳисобидан қарз бериш тўғрисидаги ариза ва ушбу Низомнинг 12-бандида кўрсатилган барча ҳужжатлар илова қилинган илтимоснома тақдим этилган кундан бошлаб ўн беш иш кунидан ошмаслиги керак";


16-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"16. Жамғарманинг Кузатувчи кенгаши томонидан ижобий қарор қабул қилинган тақдирда Департамент бу тўғрида зудлик билан суд органи раҳбарини ёзма равишда хабардор қилади ва судья ёки суд органи ходими билан қарз шартномаси тузилади";


17-бандда:

биринчи хатбошига "судьянинг" сўзидан кейин "ёки суд органи ходимининг" сўзлари қўшилсин;

иккинчи хатбошига "судья" сўзидан кейин "ёки суд органи ходими" сўзлари қўшилсин;


18-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"18. Жамғарманинг Кузатувчи кенгаши томонидан Жамғарма маблағлари ҳисобидан қарз бериш тўғрисидаги аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда Департамент бу тўғрида зудлик билан суд органи раҳбарини ёзма равишда хабардор қилади. Хабарномада маблағ беришни рад этиш сабаблари кўрсатилиши керак.

Қуйидагилар рад этиш сабаблари бўлиши мумкин:

судья ёки суд органи ходими томонидан зарур тарзда расмийлаштирилмаган ҳужжатлар тақдим этилса;

судья ёки суд органи ходими томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар мавжуд бўлса;

Жамғарма маблағлари етишмаса.

Суд органи раҳбари Департаментдан хабарнома олинган кундан бошлаб бир кун муддатда судьяга ёки суд органи ходимига Жамғарманинг Кузатувчи кенгаши қарорини етказади";


19-бандда:

биринчи хатбошига "Судья" сўзидан кейин "ёки суд органи ходими" сўзлари қўшилсин;

тўртинчи хатбошига "судьянинг" сўзидан кейин "ёки суд органи ходимининг" сўзлари қўшилсин;

олтинчи хатбошига "Судьялар" сўзидан кейин "ва суд органлари ходимлари" сўзлари қўшилсин;


20-бандда:

биринчи хатбошига "судья" сўзидан кейин "суд органлари" сўзлари қўшилсин;

иккинчи хатбошига "судьянинг" сўзидан кейин "суд органлари" сўзлари қўшилсин;

учинчи хатбошига "судьянинг" сўзидан кейин "суд органлари" сўзлари қўшилсин;

тўртинчи хатбошига "судьянинг" сўзларидан кейин "суд органлари" сўзлари қўшилсин;

бешинчи хатбошига "тайинлаш (сайлаш) тўғрисидаги тегишли қарорнинг" сўзларидан кейин "суд органлари" сўзлари қўшилсин;


21-бандга "Судья" сўзларидан кейин "суд органлари"сўзлари қўшилсин;


23-бандга "судья" сўзидан кейин "суд органлари" сўзлари қўшилсин;


26-бандда:

иккинчи хатбошига "судьяни" сўзидан кейин "суд органлари" сўзлари қўшилсин;

тўртинчи хатбошига "судья" сўзидан кейин "суд органлари" сўзлари қўшилсин;


27-бандга "судьяга" сўзидан кейин "суд органлари" сўзлари қўшилсин;


28-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"28. Якка тартибдаги уй-жойни ёки кўп квартирали уйдаги квартирани сотиб олиш учун ипотека кредити бериш тижорат банки томонидан судья, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, суд органлари, прокуратура, давлат солиқ хизмати органлари ва давлат божхона хизмати органлари ходимлари номига алоҳида ссуда ҳисоб рақами очиш ҳамда ушбу ҳисобрақамидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган якка тартибдаги уй-жой ёки кўп квартирали уйдаги квартиранинг олди-сотди шартномаси нусхаси илова қилинган ҳолда судьянинг, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, суд органлари, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларининг ёзма топшириқномаси асосида, сотувчининг (мулкдорнинг) омонат ҳисобрақамига пул маблағларини нақд пулсиз шаклда мемориал ордер воситасида ўтказиш йўли билан амалга оширилади";


29-бандда:

биринчи хатбошига "Судья" сўзидан кейин "суд органлари" сўзлари қўшилсин;

тўртинчи хатбошига "судьянинг" сўзидан кейин "суд органлари" сўзлари қўшилсин;

бешинчи хатбошига "Судья" сўзидан кейин "суд органлари" сўзлари қўшилсин;


30-банднинг биринчи хатбошига "судьялар" сўзидан кейин "суд органлари" сўзлари қўшилсин;


31-бандга "судья" сўзидан кейин "суд органлари" сўзлари қўшилсин;


32-бандга "Судья" сўзидан кейин "суд органлари" сўзлари қўшилсин.


3. 2-иловада:


номида "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-бандининг биринчи хатбошисида "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Судьяга, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, суд органлари, прокуратура, давлат солиқ хизмати органлари ва давлат божхона хизмати органлари ходимига пул компенсацияси тўлаш судья, суд органлари, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходими тайинланган жойга келгандан (сайлангандан) кейин уй-жой ижарага олинган (ижарада турган) кундан бошлаб белгиланган тартибда расмийлаштирилган уй-жойни ижарага олиш (ижарада туриш) шартномаси асосида амалга оширилади. Судьяга, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, суд органлари, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимига тайинланган (сайланган) жойида хизмат уй-жой майдони берилган тақдирда ёки у уй-жой сотиб олганда, унинг ваколатлари тўхтатилганда ва тугаганда пул компенсацияси тўлаш тўхтатилади".


4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Судьяга ва суд органлари ходимига тайинланган (сайланган) жойида хизмат уй-жой майдони берилган тақдирда ёки улар уй-жой сотиб олганда улар бир ҳафта муддатда тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Олий суди, Судьялар олий кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича тегишли ҳудудий бўлими (кейинги ўринларда тегишли органлар деб аталади) бухгалтериясига пул компенсацияси тўлашни тўхтатиш тўғрисида ариза бериши шарт.

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ходимига хизмат турар жойи берилган ёки у Тошкент шаҳрида турар жой сотиб олган тақдирда у бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Администрацияси молия-хўжалик департаментига (кейинги ўринларда тегишли орган деб аталади) пул компенсацияси тўлашни тўхтатиш тўғрисида ариза беради.

Прокуратура органлари ходимига хизмат уй-жойи берилганда ёки у тайинланган (сайланган) жойида уй-жой сотиб олганда у бир ҳафта муддатда тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокуратураси ҳамда уларга тенглаштирилган прокуратуралар, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда тегишли органлар деб аталади) бухгалтериясига пул компенсацияси тўлашни тўхтатиш тўғрисида ариза бериши шарт.

Давлат солиқ хизмати органлари ходимига хизмат уй-жойи берилганда ёки у тайинланган жойда уй-жой сотиб олганда у бир ҳафта муддатда тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри Давлат солиқ бошқармалари (кейинги ўринларда тегишли органлар деб аталади) бухгалтериясига пул компенсацияси тўлашни тўхтатиш тўғрисида ариза бериши шарт.

Давлат божхона хизмати органлари ходимига хизмат уй-жойи берилганда ёки у тайинланган жойда уй-жой сотиб олганда у бир ҳафта муддатда тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси, Олий ҳарбий божхона институти, Миллий кинология маркази (кейинги ўринларда тегишли органлар деб аталади) бухгалтериясига пул компенсацияси тўлашни тўхтатиш тўғрисида ариза бериши шарт".


6-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Судья, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, суд органлари ходимлари ва прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимлари пул компенсациясини олиш учун вақтинча яшаш жойини ва уй-жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун коммунал хизматлар қийматисиз амалдаги харажатлар суммасини кўрсатган ҳолда тегишли орган раҳбарига ариза беради";

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"судьяни, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ходимини тайинлаш (сайлаш) тўғрисидаги қарорнинг нусхаси, суд органлари ходимини, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимини лавозимга тайинлаш тўғрисидаги буйруқнинг нусхаси".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 6 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 12 ноябрь, 45-сон, 878-модда