Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирининг 22.10.2018 й. 134-сон "Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг Миллий стандартига (5-сон БҲМС) "Асосий воситалар"га ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 08.11.2018 й. 1299-4-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.11.2018 й.

N 1299-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

22.10.2018 й.

N 134


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия

ҳисобининг Миллий стандартига (5-сон БҲМС)

"Асосий воситалар"га ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2003 йил 9 октябрдаги 114-сон буйруғи (рўйхат рақами 1299, 2004 йил 20 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 3-сон, 35-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг Миллий стандартига (5-сон БҲМС) "Асосий воситалар"га иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Bазир                                                        Ж. Қўчқоров






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия

ҳисобининг Миллий стандартига (5-сон БҲМС)

"Асосий воситалар"га киритилаётган ўзгартиришлар


1. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Чет эл валютасида харид қилинган асосий воситаларнинг бошланғич қиймати, уларнинг харид қилинганлигини тасдиқловчи бошланғич ҳисоб ҳужжатларида (товарнинг кузатув ҳужжатлари ёки божхона юк декларациясида) кўрсатилган қийматидан келиб чиқиб, уларни бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича қайта ҳисоблаб, шунингдек мазкур стандартнинг 11-бандида назарда тутилган тегишли харажатларни ҳисобга олган ҳолда, аниқланади.".


2. 35-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"35. Қуйидагилар амортизация қилинмайди:

а) ер участкалари ва табиатдан фойдаланишга доир бошқа объектлар (сув, ер ости бойликлари ва бошқа табиий ресурслар);

б) маҳсулдор чорва моллари;

в) ахборот-кутубхона фонди;

г) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда консервациялашга ўтказилган асосий воситалар;

д) музей ашёлари;

е) моддий маданий мерос объектлари;

ж) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, йўлаклар, сайилгоҳлар, хиёбонлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасарруфида бўлган ободонлаштириш иншоотлари;

з) тўлиқ амортизацияланган асосий воситалар.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 9 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 12 ноябрь, 45-сон, 883-модда