Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.11.2018 й. 914-сон "Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.11.2018 й.

N 914



ҲАЙВОНОТ ВА ЎСИМЛИК ДУНЁСИ

ОБЪЕКТЛАРИНИНГ ДАВЛАТ ҲИСОБИНИ,

УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲАЖМЛАРИ ҲИСОБИНИ

ВА ДАВЛАТ КАДАСТРИНИ ЮРИТИШ ТЎҒРИСИДА


"Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 19 сентябрдаги ЎРҚ-408-сон Қонуни ҳамда "Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2016 йил 21 сентябрдаги ЎРҚ-409-сон Қонунига мувофиқ ҳамда биохилма-хиллик объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тартибини такомиллаштириш, кадастр маълумотларини тўплаш, пухта ишлаб чиқиш ва сақлаш бўйича замонавий технологияларни жорий қилиш, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисобини ҳамда давлат кадастрини юритиш масалаларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Қўчқоров ва Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А.Х. Абдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 7 ноябрдаги

914-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ўсимлик дунёси объектларнинг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомни ва Ўзбекистон Республикаси ҳайвонот дунёсининг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 2000 йил 5 сентябрдаги 343-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 9-сон, 57-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 10 октябрдаги 483-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 97-модда) 7-илова II-бўлимининг 3-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2005 йил 1 апрелдаги 95-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 14-сон, 103-модда) илованинг 8-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўрмон хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 100-модда) 8-илованинг 4-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 7 ноябрь