Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.08.2018 й. ПҚ-3899-сон "Илмий ва инновацион фаолиятни интеграциялаш тизимининг самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

06.08.2018 й.

N ПҚ-3899



Мазкур Қарор рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН

ФАОЛИЯТНИ ИНТЕГРАЦИЯЛАШ

ТИЗИМИНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР


Мамлакатда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда илмий тадқиқотларнинг ролини ошириш, шунингдек илм-фаннинг таълим ва ишлаб чиқариш билан интеграциясини чуқурлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Маҳаллий ишланмаларни тижоратлаштиришнинг самарали механизмларини таъминлаш, илмий ва илмий-техник фаолиятни молиялаштириш манбаларини кенгайтириш, интеллектуал мулк объектлари муаллифларини, шунингдек иқтисодиётнинг реал сектори вакилларини рағбатлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратилмоқда.

2017-2021 йилларда илмий-тадқиқот муассасалари инфратузилмасини мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, ўтказилган таҳлил натижалари илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясида, илмий, илмий-техник ишланмаларни давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларига жорий қилишда бир қатор ташкилий-амалий ва инфратузилмавий муаммолар мавжудлигидан далолат беради. Хусусан:

биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот муассасалари ва олимларининг рақобатбардош ва илм-фан ютуқларига асосланган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантиришга имконият яратадиган амалий тадқиқотлари, илмий ва илмий-техник фаолияти натижаларини тижоратлаштириш даражасининг пастлиги кузатилмоқда;

иккинчидан, илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини жорий қилиш, шунингдек фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларнинг илмий-техник дастури лойиҳаларини бажаришга маблағларнинг самарали сарфланишини назорат қилиш соҳасида мувофиқлаштириш йўлга қўйилмаган;

учинчидан, илмий ва илмий-техник ишланмаларни иқтисодиётнинг турли тармоқларига ва ижтимоий соҳага самарали жорий қилинишини таъминлаб турувчи, тадқиқот институтлари ва ишлаб чиқариш ўртасида боғловчи бўғин - тажриба-экспериментал ва конструкторлик-технологик инфратузилмаси мавжуд эмас;

тўртинчидан, Фанлар академияси институтлари ва иқтисодиётнинг реал сектори субъектларининг ўзаро ҳамкорлиги ва кооперацияси етарли даражада эмас;

бешинчидан, инновацион илмий тадқиқотларга мамлакат бозорининг эҳтиёжларини ўрганиш ва таҳлил қилиш механизми мавжуд эмаслиги рақобатбардош бўлмаган ва норентабел илмий маҳсулотнинг ишлаб чиқилишига олиб келади.

Илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг оқилона ва самарали интеграциясини таъминлаш, илмий-тадқиқот ва инновацион фаолият инфратузилмасини замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда комплекс ривожлантириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг (кейинги ўринларда - Фанлар академияси) қуйидаги таклифлари қабул қилинсин:

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги тузилмасига илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий ишланмалари, технологиялари ва бошқа инновацион дастурларини тижоратлаштириш ва трансфер қилишни таъминлаш бўйича масъул бўлган вазир ўринбосари лавозими қўшимча равишда киритилиши тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг марказий аппарати тузилмасида инновацион лойиҳалар натижаларини тижоратлаштириш бўлими негизида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган 12 штат бирлигидан иборат қўшимча бошқарув ходимлари ажратилиши орқали Илмий ишланмалар ва технологияларни тижоратлаштириш ва трансфер қилиш бошқармасини ташкил этиш тўғрисида.


2. Қуйидагилар янги жорий этилаётган лавозимдаги Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири ўринбосарининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

амалий натижаларга йўналтирилган маҳсулот ва технологияларни ишлаб чиқиш бўйича тадқиқотларни ўтказишда Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг ишини мувофиқлаштириш;

илмий-тадқиқот муассасалари томонидан амалга ошириладиган илмий ишланмаларни иқтисодий рентабеллик, шунингдек жорий этиш ва тижоратлаштириш юзасидан мунтазам равишда таҳлил қилиш ва танлаб олиш;

юқори технологияли ва тижоратлаштириладиган маҳсулотларни ишлаб чиқиш мақсадида илмий, илмий-таълим муассасалари ва ишлаб чиқариш сектори ўртасида интеграцияни таъминлаш;

илмий ва инновацион фаолият натижалари муаллифларига илмий-техник ҳужжатлар, бизнес-режаларни тайёрлашда, технологияларни патентлаш ва лицензиялашда ҳар томонлама кўмаклашиш;

илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини тижоратлаштириш тадбирларини молиялаштириш учун маҳаллий ва хорижий инвестициялар, халқаро ва хорижий молия институтларининг грантлари, маблағларини жалб этиш ишларини ташкил қилиш;

тегишли соҳадаги хорижий илмий ва таълим муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтириш, шу жумладан илмий ходимлар, мутахассислар ва ёш олимларнинг хорижий илмий-тадқиқот муассасаларида қисқа муддатли стажировка ўташлари ва малака оширишларини ташкил қилиш;

илмий-тадқиқот муассасаларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар марказлари билан алоқасини таъминлаш.


3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Мудофаа саноати давлат қўмитаси ва Мудофаа вазирлигининг У.А.Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институтининг Ихтисослаштирилган конструкторлик-технология бюроси негизида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг конструкторлик бюроси ва тажриба ишлаб чиқаришига эга бўлган Илмий-техник марказини (кейинги ўринларда - Марказ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

а) Марказнинг асосий вазифалари ва йўналишлари:

фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларнинг устувор йўналишларини шакллантириш ҳамда бевосита амалга оширишда иштирок этиш, шунингдек вакуум-плазма ва лазер технологиялари соҳасидаги инновацион лойиҳаларни амалга ошириш;

вакуум ва плазма технологиялари, ҳимоя ва безак қопламалар туширишнинг янги усулларини ишлаб чиқиш, тажриба намуналарини тайёрлаш ва уларни синовдан ўтказиш, импорт ўрнини босувчи мобил ва турғун озон генераторларини яратиш;

илм-фаннинг турли соҳалари, иқтисодиётнинг юқори технологияли соҳалари ва тармоқлари учун самарали бўлган қуёш билан қувватлантириладиган лазерлар ва қуёш лазерларини яратиш;

қуёш нурланиши концентратларининг энергетик хусусиятларини тадқиқ қилиш ҳамда олинган инновацион ишланмаларни саноат ва қишлоқ хўжалигининг турли тармоқларига жорий қилиш;

таълимнинг тегишли бакалавриат йўналишлари ва магистратура ихтисосликлари бўйича ўқув жараёни доирасида фойдаланиш учун янги ўқув дастурлари, дарсликлар, ўқув қўлланмалари яратишда ёрдам кўрсатиш орқали олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш, ўқув-услубий иш сифати ва даражасини оширишга доир тадбирларни ишлаб чиқиш ва ўтказиш;

приборлар, ускуналарнинг тажриба намуналарини ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини яратиш орқали фундаментал, амалий фанлар ва инновацион лойиҳаларнинг изчил боғлиқлигини таъминлаш;

мудофаа саноати учун маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ҳамда иқтисодиётнинг турли тармоқлари буюртмалари бўйича эскирган ускуналарни модернизациялаш;

ҳарбий ва икки хил мақсадда ишлатиладиган маҳсулотлар, буютловчи буюмлар, янги материаллар ва хом ашё ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга йўналтирилган илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини амалга оширишдан иборат.

б) Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан бинолар ва иншоотларни таъминлаб туриш, шунингдек Марказ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларини молиялаштиришга ажратиладиган маблағлар, ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳамда илмий ходимлар ва ишлаб чиқаришдаги мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари бундан мустасно;

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижаларига кўра ажратиладиган грантлар;

халқаро молиявий ва бошқа институтлар, хорижий ташкилотлар грантлари;

тижорат фаолиятидан тушадиган маблағлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобланади.


5. Белгилансинки:

Марказ давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тимсоли туширилган ва давлат тилида номи келтирилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазначилик ҳисобрақамига эга бўлади;

Марказ ходимларига Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари бўйича ходимлар учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади;

2018 йилда Марказ таъминоти учун бюджет маблағлари ижтимоий соҳа учун тасдиқланган 2018 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида Фанлар академиясининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича ажратилади, 2019 йилдан бошлаб эса бундай харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг "Фан" моддаси бўйича ажратиладиган харажатлар параметрларида назарда тутилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг конструкторлик бюроси ва тажриба ишлаб чиқаришига эга бўлган Илмий-техник маркази тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Фанлар академияси президентига белгиланган штатдаги умумий ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Марказ тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида юридик шахсни ташкил этмаган ҳолда, илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини тижоратлаштириш Президент жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил қилинсин.


8. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

халқаро молия институтлари ва бошқа чет эллик донорларнинг грантлари ва кредитлари;

Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банклари депозитига жойлаштиришдан тушган даромадлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


9. Белгилаб қўйилсинки:

Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан тасарруф этилади;


Жамғарма маблағларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июлдаги "Фан ва олий таълим соҳаси ходимларининг меҳнат ҳақи миқдорини янада ошириш, илмий ва илмий-техник фаолият натижалари жорий этилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3876-сон қарорининг 7-бандида кўрсатилган вазифаларни амалга ошириш билан боғлиқ чора-тадбирларни кредитлаш мақсадида тижорат банкларига кредит ресурсларини тақдим этиш учун фойдаланилади.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу қарор қоидаларидан келиб чиққан ҳолда 2018 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг харажатлар параметрларига зарур ўзгартиришларни киритсин.


11. Марказ Тошкент ш., Мирзо Улуғбек тумани, Дўрмон йўли кўчаси, 33-уй манзилидаги У.А.Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институти биносида бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.


12. Фанлар академияси бир ой муддатда:

Марказ уставини тасдиқласин ва давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

Марказнинг юқори малакали кадрлар билан бутланишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси билан биргаликда Марказ фаолиятини келгусида ривожлантириш, илмий-тадқиқот ишларини чуқурлаштириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлатиш учун киритсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги бир ой муддатда:

ташкил этилаётган таркибий бўлинмани юқори малакали кадрлар билан бутланишини таъминласин;

Фанлар академияси ҳамда манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг раиси С.Р. Холмуродов, Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдурахмонов ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б.С. Юлдашев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 6 августдаги

ПҚ-3899-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Фанлар академиясининг конструкторлик бюроси

ва тажриба ишлаб чиқаришига эга бўлган

Илмий-техник маркази

ТУЗИЛМАСИ
















Директор








Илмий-техник кенгаш




































































































Илмий-техник инновациялар бўйича директор ўринбосари







Бош конструктор








Илмий котиб























































Конструкторлик бюроси*

17



Синов ўтказиладиган ишлаб чиқариш*

30



Бош юрисконсульт

1


Вакуум-

плазма технологиялари лабораторияси*

8








Бюро бошлиғи




Ишлаб чиқариш бошлиғи






















Дизайн сектори




Технология бўлими




Кадрлар бўйича инспектор

1


Лазерлар ва лазер технологиялари лабораторияси*

8


Электрон тизимлар сектори


...