Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.09.2018 й. 752-сон "Андижон вилоятида мева-сабзавотчиликни кластер усулида ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
21.09.2018 й.
N 752
АНДИЖОН ВИЛОЯТИДА МЕВА-САБЗАВОТЧИЛИКНИ
КЛАСТЕР УСУЛИДА РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА
ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
1-илова. Андижон вилоятида 2018-2019 йилларда
мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, сақлаш,
қайта ишлаш ва сотишга ихтисослаштирилган кластерлар
томонидан амалга ошириладиган лойиҳалар
2-илова. Андижон вилоятида мева-сабзавот
маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва
сотишга ихтисослаштирилган кластерлар томонидан
мева-сабзавот маҳсулотларини йиллик ўртача ишлаб
чиқариш ва экспорт қилиш кўрсаткичлари
Андижон вилоятида қишлоқ хўжалигини диверсификация қилиш, вилоят туманларининг табиий-иқлим шароитларига мос, серҳосил ва экспортбоп мева-сабзавот экинлари навларини жойлаштириш, ташқи бозор талабига тўлиқ жавоб берадиган маҳсулотларни етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш жараёнини тўлиқ қамраб олувчи кластер тизимини кенг жорий этиш, янги иш ўринларини яратиш, мева-сабзавот етиштириш ва қайта ишлаш жараёнидаги иштирокчиларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Андижон вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожлантириш вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компаниясининг "Premium Agro Gold" ва "Навигул" масъулияти чекланган жамиятлари ҳамда "Обод турмуш орзуси" фермер хўжалиги томонидан мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотишга ихтисослаштирилган намунавий мева-сабзавотчилик кластерларини (кейинги ўринларда кластерлар деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин. Бунда:
мева-сабзавот етиштириш бўйича илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш асосида улардан ҳудудий шароитларда кенг фойдаланиш ҳамда мева-сабзавотчилик соҳасига кластер тизимини жорий қилишда хорижий мутахассисларни жалб қилиш;
ташқи бозор талабига тўлиқ жавоб берадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, истиқболда уларнинг селекцияси ва уруғчилигини мамлакатимизда ўзлаштириш ва ривожлантириш;
серҳосил мева-сабзавот экинларини экиш, маҳсулот етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш жараёнини тўлиқ қамраб олувчи тизимни, шунингдек замонавий инновацион, ресурс тежайдиган технологияларни мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш жараёнига жорий қилиш ва фитосанитария қоидаларига риоя қилиш тавсия этилсин.
2. Қуйидагилар:
Андижон вилоятида 2018-2019 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотишга ихтисослаштирилган кластерлар томонидан амалга ошириладиган лойиҳалар 1-иловага мувофиқ;
Андижон вилоятида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотишга ихтисослаштирилган кластерлар томонидан мева-сабзавот маҳсулотларини йиллик ўртача ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Андижон вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда:
кластерларнинг фаолият йўналишини ва экиладиган экин турларини ҳисобга олган ҳолда уларга мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш учун тупроқ-иқлим шароити мос бўлган ва сув билан таъминланган экин ерлари, боғ ва узумзорларни белгиланган тартибда ажратилишини;
ажратиладиган ер майдонларидан самарали ва унумли фойдаланиш, ушбу майдонларга сифатли жаҳон андозаларига мос экспортбоп экинларини жойлаштириш ва экилишини таъминласин.
4. Белгилансинки:
бириктирилган тегишли ҳудудда мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчи фермер ва деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари (кейинги ўринларда субъектлар деб аталади) кластерлар билан шартномалар асосида фаолият юритади;
туман ҳокимликлари шартнома тузган субъектлар ер майдонларига белгиланган экспортбоп қишлоқ хўжалиги экинлари жойлаштирилишини таъминлайди;
субъектлар кластерлар таркибига кириш ҳамда унинг таркибидан чиқиш ҳуқуқига эгадир;
мева-сабзавот етиштириш харажатлари кластерлар томонидан тузилган шартнома қийматининг камида 40 фоизи миқдорида бериладиган бўнак маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
кластерлар томонидан мева-сабзавот етиштириб бериш бўйича шартнома тузган субъектларга уруғлик, кўчат, минерал ўғит ва кимёвий воситалар, ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари ва бошқа моддий ресурслар етказиб берилади;
кластерлар томонидан субъектларга ажратиладиган бўнак ўз маблағлари ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва бошқа тижорат банклари кредитлари ҳисобидан молиялаштирилади;
кластерларда етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотлари кластерда ўрнатилган тартибда сақланади, қайта ишланади ва эркин тасарруф этилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Андижон вилояти ҳокимлиги кластерлар билан мева-сабзавот етиштирувчи субъектлар ўртасида тузиладиган намунавий шартномаларни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар.
6. Кластерлар Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда мева-сабзавот маҳсулотларини қабул қилиш, тозалаш, саралаш, қуритиш, қайта ишлаш ва сақлаш бўйича ёпиқ сиғимларни, қайта ишлаш қувватларини, музлатгичли омборхоналарни мазкур қарорга 1-иловада белгиланган муддатларда ишга туширилишини таъминласин.
7. Андижон вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, бошқа тижорат банклари, Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига:
мазкур қарорга 1-иловадаги лойиҳаларни амалга ошириш учун халқаро молия институтлари маблағлари ва банк кредитларини йўналтириш;
кластерларга ва улар таркибига кирган субъектларга мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш учун айланма маблағларни шакллантиришга ва бошқа моддий ресурсларни харид қилишни молиялаштириш учун белгиланган тартибда кредитлар ажратилиши тавсия этилсин.
8. "Ўзстандарт" агентлиги 2019-2020 йилларда мева-сабзавотчилик кластерларида халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш (ISO 22000, Global G.A.P) талаблари бўйича сертификатлаштириш чора-тадбирларини амалга оширсин.
9. "Ўзагротехсаноатхолдинг" акциядорлик жамияти, "Ўзагролизинг" акциядорлик жамияти билан биргаликда кластерларга мева-сабзавот экинларини экиш, парваришлаш ва йиғиб олиш билан боғлиқ агротехника тадбирларини амалга ошириш учун талаб этиладиган махсус техникаларни лизинг асосида етказиб бериш чорасини кўрсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:
кластерлар томонидан хорижий давлатлардан республика ҳудудига олиб келинадиган уруғлик ва мевали кўчатларни белгиланган тартибда қисқа муддатда тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ишларига кўмаклашсинлар;
импорт қилинган уруғлик ва мевали кўчатлар экилган майдонларда синов ишлари олиб борсинлар ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалик экинларининг давлат реестрига киритсинлар.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари З.Т. Мирзаев ва Н.С. Отажонов ҳамда Андижон вилояти ҳокими Ш.Қ. Абдурахмонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2018 йил 21 сентябрдаги
752-сон қарорига
1-ИЛОВА
Андижон вилоятида 2018-2019 йилларда
мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, сақлаш,
қайта ишлаш ва сотишга ихтисослаштирилган кластерлар
томонидан амалга ошириладиган лойиҳалар
Т/р |
Кластер номи |
Лойиҳа йўналиши |
Ишга тушириш муддати |
Лойиҳа қуввати |
Лойиҳа қиймати, млн.сўм |
шундан молиялашти- риш манбаи: |
Яратиладиган иш ўринлари |
||
ўлчов бирлиги |
миқдори |
ўз маблағи |
банк кредити |
||||||
1. |
"Premium Agro Gold" МЧЖ (Олтинкўл ва Андижон туманлари) |
Музлаткичли омборхона |
2019 йил |
тн |
3500 |
47000 |
12000 |
35000 |
40 |
Шок усулда музлатиш |
2019 йил |
тн/соат |
3,5 |
21000 |
6000 |
15000 |
20 |
||
Мева- сабзавотларни қайта ишлаш |
2019 йил |
тн |
10000 |
13000 |
4000 |
9000 |
70 |
||
Иссиқхона ташкил этиш |
2019 йил |
га |
3 |
20000 |
6000 |
14000 |
10 |
||
Жами |
101000 |
28000 |
73000 |
140 |
|||||
2. |
"Навигул" МЧЖ (Хўжаобод ва Булоқбоши туманлари) |
Музлаткичли омборхона |
2018 йил |
тн |
3500 |
40000 |
- |
40000 |
25 |
Шок усулда музлатиш |
2018 йил |
тн/соат |
3,5 |
20000 |
- |
20000 |
25 |
||
Мева- сабзавотларни қайта ишлаш |
2018 йил |
тн |
12000 |
15000 |
10000 |
5000 |
75 |
||
Иссиқхона ташкил этиш |
2018 йил |
га |
6 |
35000 |
5000 |
30000 |
20 |
||
Жами |
110000 |
15000 |
95000 |
145 |
|||||
3. |
"Обод турмуш орзуси" ФХ (Асака тумани) |
Музлаткичли омборхона |
2018 йил |
тн |
3000 |
20000 |
3000 |
17000 |
10 |
Мева- сабзавотларни қайта ишлаш |
2018 йил |
тн |
10000 |
11000 |
1000 |
10000 |
15 |
||
Иссиқхона ташкил этиш |
2019 йил |
га |
2 |
13000 |
4000 |
9000 |
8 |
||
Жами |
44000 |
8000 |
36000 |
33 |
2018 йил 21 сентябрдаги
752-сон қарорига
2-ИЛОВА
Андижон вилоятида мева-сабзавот маҳсулотларини
етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотишга
ихтисослаштирилган кластерлар томонидан
мева-сабзавот маҳсулотларини йиллик ўртача
ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Т/р |
Ташкил этиладиган кластер номи |
Экиш муддати |
Кластер- ларнинг жами ер майдони, гектар |
шу жумладан: |
Шундан маҳсулот турлари бўйича: |
|||||||||||||||
Сабзавот |
Полиз |
Картошка |
Мева |
Узум |
||||||||||||||||
ажрати- ладиган ер майдони |
субъект- лар ер майдони |
майдони, гектар |
ялпи ҳосил, тонна |
шундан экспортга, тонна |
майдони, гектар |
ялпи ҳосил, тонна |
шундан экспортга, тонна |
майдони, гектар |
ялпи ҳосил, тонна |
шундан экспортга, тонна |
майдони, гектар |
ялпи ҳосил, тонна |
шундан экспортга, тонна |
майдони, гектар |
ялпи ҳосил, тонна |
шундан экспортга, тонна |
||||
1. |
"Premium Agro Gold" МЧЖ (Олтинкўл ва Андижон туманлари) |
2019 йил |
1500 |
500 |
1000 |
780 |
14560 |
2500 |
- |
- |
- |
- |
- |
- |
648 |
9720 |
1300 |
72 |
720 |
200 |
2. |
"Навигул" МЧЖ (Хўжаобод ва Булоқбоши туманлари) |
2019 йил |
2579 |
968 |
1611 |
580 |
12197 |
2000 |
- |
- |
- |
200 |
1775 |
- |
1648 |
24770 |
5000 |
151 |
1510 |
- |
3. |
"Обод турмуш орзуси" ФХ Асака тумани) |
2019 йил |
1368,5 |
150 |
1218,5 |
1338,5 |
24716 |
5000 |
30 |
285 |
- |
- |
- |
- |
- |
- |
- |
- |
- |
- |
Жами: |
5447,5 |
1618 |
3829,5 |
2698,5 |
51473 |
9500 |
30 |
285 |
- |
200 |
1775 |
- |
2296 |
34490 |
6300 |
223 |
2230 |
200 |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 22 сентябрь