Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.10.2018 й. ПФ-5551-сон "Франция Республикаси фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига киришда визасиз режимни белгилаш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

04.10.2018 й.

N ПФ-5551



ФРАНЦИЯ РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИ

УЧУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА

КИРИШДА ВИЗАСИЗ РЕЖИМНИ

БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси ҳамда Франция Республикаси ўртасида маданий, илмий, таълим алмашинувини, инвестициявий иқлимни яхшилаш, мамлакатимизнинг туристик салоҳиятини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатадиган халқаро муносабатларни ривожлантириш учун янада қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида:


1. 2018 йил 5 октябрдан бошлаб Франция Республикаси фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим белгилансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 2 декабрдаги ПФ-4861-сон Фармонининг 5-банди учинчи хатбошидан "Франция" сўзи чиқариб ташлансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 5 октябрь