Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 26.11.2018 й. 125-Н-сон "Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг ҳаво кемалари экипаж аъзоларининг иш вақти ва дам олиш вақтини нормалаштириш" авиация қоидаларининг (ЎзР АҚ-94) 2-иловасига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 29.11.2018 й. 2141-3-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
29.11.2018 й.
N 2141-3
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ
ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ
БОШЛИҒИНИНГ
26.11.2018 й.
N 125-Н
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси
фуқаро авиациясининг ҳаво кемалари экипаж аъзоларининг
иш вақти ва дам олиш вақтини нормалаштириш" авиация
қоидаларининг (ЎзР АҚ-94) 2-иловасига ўзгартириш
киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 сентябрдаги 692-сон "Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2010 йил 18 августдаги 96-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг ҳаво кемалари экипаж аъзоларининг иш вақти ва дам олиш вақтини нормалаштириш" авиация қоидаларининг (ЎзР АҚ-94) (рўйхат рақами 2141, 2010 йил 15 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 37-сон, 324-модда) 2-иловаси иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан кучга киради.
Бошлиқ Т. Ўлжаев
ИЛОВА
"Ўзбекистон Республикасининг
"Ўзбекистон Республикаси фуқаро
авиациясининг ҳаво кемалари экипаж
аъзоларининг иш вақти ва дам олиш
вақтини нормалаштириш" авиация
қоидаларига (ЎзР АҚ-94)
2-ИЛОВА
Парвоз вақтининг давомийлиги
МЕЪЁРЛАРИ
Ҳаво кемасининг тури, ходимлари |
Парвоз вақти (соатда)
|
||
Учиш куни
|
ой |
йил |
|
1. Транспорт авиацияси учун
|
|||
а) Экипажнинг учиш ходимлари:
|
|||
Б-787, Б-767, Б-757, А-310, А-300/600, А-320, RJ-85
|
Меъёрлаштирилмаган |
90 |
900 |
Ил-76
|
Меъёрлаштирилмаган |
75 |
750 |
Ил-114
|
Меъёрлаштирилмаган |
70 |
700 |
б) экипажнинг хизмат кўрсатувчи ходимлари:
|
|||
Борткузатувчи |
Меъёрлаштирилмаган |
100 |
1000 |
Ил-76 ҲКга бортоператори
|
Меъёрлаштирилмаган |
80 |
800 |
2. Транспорт ва махсус авиация ишларида (АХИдан ташқари):
|
|||
Вертолётлар
|
8 |
70 |
700 |
Ан-2 ва ЎЕУА
|
8 |
80 |
800 |
3. АХИда ўта хавфли ўғитлар:
|
|||
Ан-2 ва ЎЕУА
|
5 |
80 |
800 |
4. Минерал ўғитлар уйғунлигида ўртача хавфли пестицидлар билан ишлашда ва минерал ўғитлар ва кам хавфли пестицидлар, биоқўшимчалар, аэросев уруғлиги билан ишлашда:
|
|||
Ан-2 ва ЎЕУА
|
7 |
80 |
800 |
" |
Мазкур ўзгартириш Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон авиация ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси билан келишилган.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 29 ноябрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2018 йил 3 декабрь, 48-сон, 929-модда